

Пойтахтимиз Тошкент мезбонлик қилаётган мусобақанинг ярим финалида КХДР ва Корея Республикаси қизлари ўзаро беллашишди. Принципиал тўқнашувда шимолликлар 3:0 ҳисобидаги йирик ғалабани қўлга киритишди.
Аёллар. U-20 Осиё кубоги
Ярим финал
13.03.2024
КХДР - Корея Республикаси 3:0
Голлар: Чо Ил Сон 45, Жонг Кум 51, Ҳванг ю Йонг 78


Иккинчи ярим финалда эса Япония қизлари Австралияни 5:1 ҳисобида енгишди.
Ярим финал
13.03.2024
Австралия - Япония 1:5
Голлар: Пета Тримис 13 - Ҳироми Йонеда 3, Уно Ширагаки 63, Мая Ҳижиката 83, Чинари Сасаи 88, Наоми Томас-Чиннама 89 (автогол)


Учинчи ўрин учун баҳс 16 март куни Австралия ва Корея Республикаси ўртасида бўлиб ўтади. Финал ҳам худди ўша куни Япония ҳамда КХДР ўртасида бўлиб ўтади.



