UZ

Сўнгги янгиликлар

19:55Суперлига. "Динамо" – "Металлург" 0:1 (матнли трансляция)  6 19:50Улуғбек Бақоев: "Футболда шунақаси ҳам бўлиб туради"  2 19:33Кварацхелия "Наполи"дан кетмоқчи эмас  1 19:11"Арсенал" Йозуа Киммихга қизиқмоқда  4 18:15ПРО лига. Тошкентда ўтган "Бухоро" - "Хоразм" учрашувида дуранг қайд этилди  14 17:43Винченцо Итальяно мавсум охирида клубдан кетади  0 17:25Альфонсо Дэвис "Бавария" билан янги шартнома имзоламайди  0 17:01"Бунёдкор" янги бош мураббий номини эълон қилди  13 16:20"Евро-2024"да ҳеч ким Англия билан тенглаша олмайди"  9 15:57"Қизилқум" "Локомотив" билан ўйин учун қайдномасини эълон қилди  0 15:26Суперлига. 4-тур учрашувларини ўтказиб юборадиган футболчилар  4 15:10Маркус Рэшфорд Евро-2024га бора олмаслиги мумкин  1 14:38Парехо Винисиус ҳақида: "Ажойиб спортчи, аммо ўйинчилар ўзини футболга бағишлаши керак. Мени пиёниста дейишарди, лекин бунга эътибор бермаганман ва жавоб қайтармаганман – бундай одамлардан юқорироқ бўлиш зарур"  3 13:47Суперлига. 9та клуб дастлабки 3та турда фақат бир хил формадан фойдаланди. Бунга сабаб нима?  5 13:44"Манчестер Юнайтед" "Реал" футболчисини сотиб олмоқчи  1

Икки карра Осиё чемпиони, қиъанинг энг яхши ёш футболчиси Достон Ҳамдамов 24 ёшга тўлди Янгиликлар

Икки карра Осиё чемпиони, қиъанинг энг яхши ёш футболчиси Достон Ҳамдамов 24 ёшга тўлди

Бугун "Пахтакор" жамоасининг маҳоратли ярим ҳимоячиси Достон Ҳамдамов таваллуд кунини нишонламоқда.

Бугун барча ёш тоифасидаги терма жамоаларида ўйнаган, Осиёнинг энг яхши ёш футболчиси бўла олган, "Ўзбекистон белгиси" кўкрак нишони соҳиби, бугунги кунда "Пахтакор" клуби шарафини ҳимоя қилаётган Достонбек Ҳамдамов бугун 24 ёшга тўлди.    

Достонбек Ҳамдамов - 1996 йилнинг 24 июль куни Тошкент вилоятининг Бекобод шаҳрида дунёга келган. "Бунёдкор" футбол академиясига келгунга қадар Янгиер футбол мактаб-интернатида миллионлар ўйини сир-асрорларини ўрганган. 2014 йилда "Олмалиқ" (ҳозирги АГМК) жамоасига қарши учрашувда "Бунёдкор" жамоасидаги дебют учрашувини ўтказди. Ўша мавсум якунига қадар "Машъал", "Бухоро" жамоаларининг посбонларини ранжитишни уддасидан чиқди. Бу пайтда у 18 ёшда эди. 

Дарвоқе, Достонбек Ҳамдамов икки карра Осиё чемпиони бўлган уч нафар ўзбекистонлик футболчидан бири ҳам ҳисобларнади. Ўтган йили Хитойдаги "қорли финал" номи билан ёдда қолган қитъа чемпионатида чемпион бўлган таркибда Акромжон Комилов, Достонбек Ҳамдамов ва Жавоҳир Сидиқов бор эди. Бу уччовлон 2012 йил Эронда ўтказилган ўсмирлар ўртасидаги U-16 Осиё чемпионатида ҳам қатнашиб, якунда чемпион бўлишган эди.


Тошкентда Роналду билан учрашув. Ушбу болаларнинг орасида Достон Ҳамдамов ҳам бор. 



Бугунги қаҳрамонимиз 2015 йилда Осиёнинг энг яхши ёш футболчиси деб топилган.  "Қалдирғочлар" сафида 2014-2017 йиллар оралиғида тўп тепган. 2016 йилги мавсумда жамоасининг энг яхши тўпурари сифатида кумуш медалларига эга чиққанди. Орада маълум вақт Россиянинг "Анжи" жамоасида тўп тепган Ҳамдамов ўтган мавсумдан эътиборан "Пахтакор" жамоаси шарафини муносиб ҳимоя қилиб келмоқда. 

Достонбек Ўзбекистон ўсмирлар, ёшлар ва миллий терма жамоалари таркибида ўйнаган. Яъни, барча ёш тоифаларидаги терма жамоаларда ўйнаб, босқичма-босқич юқорига кўтарилиб борган. ОФК томонидан ҳар чоракда чоп этиладиган "AFC QUARTERLY" журналининг навбатдаги сонларининг бирида Ҳамдамов билан интервью чоп этилди. Бу интервью Достонбек 2015 йилда Осиёнинг энг яхши ёш футболчиси деб топилганидан кейин амалга оширилганди.

- Ўзбекистон футболининг ўсиб келаётган янги авлод вакилларидан бири, ОФК томонидан 2015 йилнинг энг яхши ёш футболчиси деб тақдирланган Достонбек Ҳамдамов ўтган мавсум ўзини кўрсатди. Клуб ҳамда терма жамоаси учун порлаган нурга айланди, - дея бошланган эди ўша интервью. 



Сайтимиз ходимлари номидан Достон Ҳамдамовга соғлик ва саломатлик, фаолиятида эса улкан зафарлар тилаб қоламиз!

Рейтинг: +17   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика