

"Зиданни танқид қилиб бўлмайди. У ажойиб натижаларга эришди ва бу қисқа давр мобайнида бундан ортиғини қилиб бўлмасди.
"Реал"нинг чемпион бўлишини истайман албатта. Умид қиламанки, "Вальядолид" бу йўлда жамоага ёрдамлашади. Келинг, ушбу қизиқарли вазиятни бирга кузатамиз", - деди испаниялик.
"Реал" сўнгги турда "Вильярреал"га қарши баҳс олиб борса, "Атлетико" сафарда "Вальядолид"га қарши ўйнайди.


