Игуаин "Ливорно"га қарши ўйинда майдонга тушиши мумкин

Narzulla Saydullayev
4 окт 2013, 11:10
ЕЧЛ доирасидаги "Арсенал"га қарши ўйинни жароҳат туфайли ўтказиб юборган "Наполи" ҳужумчиси Гонсало Игуаин машғулотларга қайтди.
Шундай қилиб, аргентиналик футболчи Италия А сериясининг навбатдаги тури доирасидаги "Ливорно"га қарши ўйинда майдонга тушиши мумкин.

Бу ўйинда Рауль Альбиолнинг майдонга тушиш эхтимоли жуда кам. У ҳозирча тренажер залида якка тартибда шуғулланмоқда.

Narzulla SaydullayevМуаллиф
Манба: soccer.ru

Сўнгги янгиликлар

Барча ›