Игуаин "Интер Майами" билан 2 йиллик шартнома бўйича келишувга эришди
02 сен 2020 14:40
Янгиликлар
Игуаин "Интер Майами" билан 2 йиллик шартнома бўйича келишувга эришди
"Ювентус" форварди Гонсало Игуаиннинг фаолиятини MLS'да давом эттириш эҳтимоли бор.
32 ёшли аргентиналик футболчи "Интер Майами" билан 2022 йилга қадар мўлжалланган шартнома бўйича келишувга эришди.
Игуаин параллель равишда 2021 йилнинг июнига қадар амал қиладиган битимни бекор қилиш бўйича Турин клуби билан музокаралар олиб бормоқда.
Футболчи якунланган мавсум барча мусобақаларда 44та ўйинда майдонга тушиб, 11та гол ва 6та ассист қайд этди.
Фикрлар