UZ

Сўнгги янгиликлар

23:37РПЛ. Турнинг марказий ўйинида "Зенит" "Спартак"ни "янчиб ташлади"  3 23:22Ла Лига. "Атлетико" — "Реал Сосьедад": Гризманн ва Суарес асосий таркибда ўйинни бошлайди  0 23:17А Серия. "Интер" — "Ювентус": Дибала захирада қолдирилди  8 23:13Лига 1. "Марсель" — ПСЖ: "Юлдузли учлик" таркибда  5 23:06А Серия. "Рома"ни енголмаган "Наполи" пешқадамликни "Милан" билан бўлишадиган бўлди  61 22:45Ван Боммел "Вольфсбург" мураббийлигидан кетди  0 22:24"Ҳакамлар — лигамизнинг катта муаммоси"  6 22:22АПЛ. "Ливерпуль" "Манчестер Юнайтед"га "Олд Траффорд"да жавобсиз 5та гол урди, Салоҳдан хет-трик!  375 22:20"Реал" "Барселона" устидан кетма-кет 4-бор ғалаба қозонди. Бу 1960-йиллардан буён энг узун серия  19 21:58Маркиньос Месси-Неймар-Мбаппе триоси ҳақида фикр билдирди  3 21:39"Лион" Азмунни харид қилишга яқин  3 21:20"Челси" Саулни сотиб олмайди  3 21:15Ла Лига. "Реал" мавсумдаги илк "Класико"да ғалаба қозонди  189 21:09Питер Хюистра Жиззахдаги мағлубиятдан кейин ёрилди: "Бундай майдонга итларни ҳам сайрга олиб чиқишмайди! Сифатли футбол қани деб сўраманг! "Сўғдиёна" биздан кучли деб ўйламайман"  52 20:55Жанубий Корея. "Сеонгнам" чемпионат етакчиларидан бирини мағлуб этди, Жамшид Искандеровдан голли узатма  0

Игорь Шквирин: "Учинчи ўйиндирки, гол уролмаётганимиз хавотирли" Янгиликлар

Игорь Шквирин: "Учинчи ўйиндирки, гол уролмаётганимиз хавотирли"

Суперлиганинг 19-туридан ўрин олган "Турон" - "Навбаҳор" (0:1) учрашувидан сўнг мезбонлар бош мураббийи Игорь Шквирин фикрларини билдирди.





"Биринчидан, "Навбаҳор"ни ғалаба билан табриклайман. Иккинчидан, бугун йигитларимиз муносиб ўйин кўрсатишди. Кураша олишлари мумкинлигини, футбол ўйнай олишларини кўрсатишди. Уларга эътирозим йўқ. Мухлисларимизга ҳам раҳмат айтаман, улар бугун жамоамизни яхши қўллаб-қувватлашди, атмосфера футболни соғинганликлари сезилди. Сўнгги дақиқаларгача мухлислик қилиб, қайғуришгани учун раҳмат. Мағлубиятга лойиқ эмасдик. Бугунги ўйинимиз билан ютқазишга муносиб эмасдик, очко олишимиз шарт эди.

Баҳсли вазиятлар ҳақида гапирмайман, регламентда қандайдир эътироз билдиришимиз тақиқланган. Пенальти борасида айнан ҳозир ҳеч нарса деёлмайман, бир оздан сўнг кўриб чиқамиз, кейин шунга қараб, шикоят ёзишимиз мумкин. Чиндан ҳам ўйинимизни кучайтиряпмиз, лекин омадимиз келмаяпти. Тўғри, омад ҳам кучлиларга кулиб боқади, дейишади. Омад келмаётгани нимага боғлиқлигини билмайман, бу борада нимадир деёлмайман. Учинчи ўйиндирки, гол уролмаётганимиз хавотирли. Вазиятлар бор, лекин таркибимизда ягона вазиятдан фойдаланадиган, дейлик, Роналду сингари футболчилар йўқ. Шундай экан, ишлашда давом этамиз. VAR йўқлиги ҳақида бирор нима деёлмайман. Бизга VAR керак эмас, демаганмиз. Инсонийлик фактори деган нарсалар бор, эҳтимол, шу нарса бугун ўз сўзини айтгандир. Умуман, аввал бу тизим ишлатилган ўйинларни ёдга оладиган бўлсак, VAR борасида ҳам эътирозлар етарлича бўляпти.

Кимнинг асосий таркибга киришини мен ҳал қиламан. Ўзига яраша сабаби борки, Акмал Ортиқовнинг ўрнига бошқа дарвозабон майдонга тушди. Биз шуни маъқул кўрдик.

Ҳозир ҳужум чизиғимизда ким ўйнаётганига қарайлик. Тошпўлатов "Сўғдиёна"да тез-тез гол уриб турарди. Уни майдонга туширдик, ўйини қовушмади. Унинг ўрнига Ким Боёнгни туширдик, у ҳам гол уролмади. Чунки ҳужумчи эмас, биринчи даврада тўлиқ ярим ҳимояда ўйнаган. 

Номинал ҳужумчи етишмаяпти. Ҳумоюн Муртозаев кўпроқ орқароқдан ҳужумга қўшиладиганлар тоифасидан. Мисол қилсак, "Навбаҳор"даги Ўринбоев – соф ҳужумчи. Жасур Ҳакимов бор эди, лекин унинг ҳаракатлари менга маъқул келмади ва жамоадан кетишига қўйиб бердим. 

Мавсумлар оралиғида соф ҳужумчи сифатида ўйнайдиган легионерларни олиб келиш имконияти бор эди, селекция ҳам олиб бордик. Бироқ молиявий сабабларга кўра улар билан келиша олмадик", – дейди Игорь Шквирин.

Рейтинг: +7   

Фикрлар

+4   
20 сен 22:26:41
#Ahmadjon_Kozimov
Хороший человек. Я очень уважаю его, но судья должен был отдать пенальти! Желаю удачи Игорю и его команду. Достойная игра, но в итоге проигрыш. Жаль
+4   
20 сен 22:24:36
Аслиддин
Игорь Анатолиьевич хафа бумен Бабаяни бор командага гол уриш кийин Хакам пенальти бериши учун химоячи хужумсини оегини чопиб ташаш керак булади.
+1   
20 сен 22:45:17
Andreas
Shkvirin siz ham murabbiy ham hakam bòlganizda bugun Turon yutardi. Ming afsus siz bunday oliy toifali HAKAM emassiz.
+1   
20 сен 22:28:36
Макс Челси
Узи Узб.да зур хужумчиси бор команда борми,хаммасини уйини нолку,битта Насаф сал тузуро уйнаяпди
   
21 сен 07:59:12
Фк Тулуза
Турон қуйи лигага равона бўлса керак бу аҳволда, Сурхон билан
   
20 сен 23:57:08
TuRoNYaYpAn777
Kiyingi oyinlarda omad oxirigacha ishnamiz Turonga
-1   
20 сен 22:51:49
BabakarlaOUT1
Узбекистон терма жамоаси Октябрь ойида Фифа кунларидан унимли фойдаланиш максадида Европа терма Жамоалари билан 2та орток,лик уйини утказади диган хабар качон чикади
-2   
20 сен 22:23:49
BabakarlaOUT1
Дарвозага тепиши билсаларин Гол урасанладе Мавсум тугиди хамма уйинчи еркин аген кенги сезонда йенги ойинчила болади Бахона таёр уйинчила бир бирини тушунвогунча вакт кере диб сезонам тугиди Муср УФА ПФЛ
-4   
20 сен 22:37:25
BabakarlaOUT1
Эльдор Шомуродов был признан лучшим игроком матча болельщиков против софийского ЦСКА после того, как он отдал две голевые передачи во время победы со счетом 5: 1 на Олимпийском стадионе.

Нападающий сборной Узбекистана активно присутствовал на протяжении всей игры, также попав в штангу, когда команда Жозе Моуринью рвалась к победе.

"Было действительно важно выиграть нашу первую групповую игру", - сказал впоследствии Шомуродов.

"Мы рады, но теперь нам нужно сосредоточиться на следующей игре".

Поздравляю, Элдор!
-4   
20 сен 22:32:15
BabakarlaOUT1

Eldor Shomurodov has been voted the fans' DigitalBits Man of the Match against CSKA Sofia, after he provided two assists during the 5-1 win at the Stadio Olimpico.

The Uzbekistan forward was an active presence throughout the game, also hitting the post as Jose Mourinho's side romped to victory.

"It was really important to win our first group game," Shomurodov said afterwards.

"We're pleased but now we need to focus on the next game."

Congratulations, Eldor!
championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика