UZ

Сўнгги янгиликлар

21:25Расман: Мирко Йеличич "Олимпик"дан кетди  0 21:15МЮ собиқ мураббийи Санчо ҳақида: "У машғулотларда энг зўрларидан бири эди, лекин..."  1 20:44"Зенит"га ўтган футболчи "Ал Насср"да 30 млн евро маош олиши мумкин эди  0 20:05"Флуминенсе" сардори Тиаго Силванинг нутқи тармоқларни "портлатмоқда"  3 19:50Суперлига. "Шўртан" – "Қизилқум" 1:1 (матнли трансляция)  5 19:47Ўзбекистон Кубоги чорак финалига қуръа ташланди  12 19:20Клопп: "Диогу нафақат фантастик футболчи, балки ажойиб дўст, меҳрибон эр ва ота эди!"  0 18:45"Реал" футболчиси жамоани тарк этиши учун пул таклиф қилди  12 18:16"Барселона" 3 нафар футболчисини трансферга қўяди: Каталония клубини ким тарк этади?  6 17:53Мюллер футболдаги трансфер нархларини танқид қилди  3 17:40Ҳужжатларни сохталаштириш билан боғлиқ ҳолат сабаб "Нефтчи" ходимларининг иши ЎФА қўмитасида кўриб чиқилади  12 17:18Расман: Саудия Арабистони чемпионати афсонаси "Ал Ҳилол"да ўйнайди  2 16:50"Нефтчи" ишончли ғалабага эришиб, 3-поғонага жойлашган беллашувдан ГАЛЕРЕЯ  0 16:35Лейла Ораниязова: "Лаосга қарши бироз қийналдик"  0 16:20CAFA Nations Cup мусобақасига қуръа ташланди: Ўзбекистон Ўмон билан бир гуруҳдан жой олди  9

Игорь Шквирин: "Турнир жадвалининг қуйи қисмида рақобат кескинлигини инобатга олсак, очко йўқотишимиз аламли" Янгиликлар

Игорь Шквирин: "Турнир жадвалининг қуйи қисмида рақобат кескинлигини инобатга олсак, очко йўқотишимиз аламли"

Суперлиганинг 14-туридан ўрин олган "Қўқон-1912" - "Турон" (2:2) учрашувидан сўнг яйпанликлар бош мураббийи Игорь Шквирин фикрларини билдириб ўтди.





"Ўйин курашларга бой ўтди, дея оламан. Дербига мос учрашув бўлди. Менимча яқин тарихда бундай шиддатли дерби бўлмаганди. Ўз футболчиларимга эътирозим йўқ. Натижа эса қониқарли. Айни пайтда турнир жадвалининг қуйи қисмида кескин рақобат кечмоқда. Шу боис бундай вазиятда очко йўқотиш аламли албатта. Агарда рақиб биринчи бўлимда ёки биз вазиятлардан фойдалана олганимизда ҳисоб бошқача бўлиши мумкин эди. Абдулазизхон Абдурашидов қоидани бузмаслик ҳақида кўрсатма беряпмиз. Бугун яна жаримадан тўп ўтказдик",- дейди Игорь Шквирин.

- Дарвозабоннинг ўйинидан қай даражада қониқдингиз? Бугун "Турон" посбони кўплаб техник хатоларга йўл қўйди...

- Қониқдим ёки қониқмадим, бу ҳақида бирор нарса дейиш қийин. Биринчидан тўғри у хато қилди. "Қўқон-1912"нинг голида хатога йўл қўйгани қониқтирмади. Бунинг устида ишлаши керак. Умуман олиб қаралганда масалан "Қизилқум"га ҳам стандартдан гол уришмоқда. Бу - футбол. 

- Жамоага очко керак бўлган ўйинда нима учун бошланғич таркибда битта ҳам ҳужумчи майдонга тушмади? Ҳумоюн Муртазоевни захирадан бўлса ҳам ўйинга қўшилмагани нима билан боғлиқ?

- Эътиборингиз учун ҳужумда Ихтиёр Тошпўлатов ўйнади. У ярим ҳимоячи? Буни сизга ким айтди? Ушбу футболчи "Сўғдиёна"да ишлаганимда ҳужумчи сифатида ўйнаган. Унда универсаллик бор. Сўнгги икки йилда "Металлург"да бошқ позицияда ўйнаган бўлиши мумкин. Ҳумоюн Муртозаев ҳали тайёр эмас. Ҳужумчида мослашиш жараёни кечмоқда. Шу боис Тошпўлатовни ҳужумчи сифатида синаб кўрдик. Кейин Ким Бо Ёнгни туширдик. Шундай экан иккита ҳужумчи билан ўйнадик.

Рейтинг: +1   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика