UZ

Сўнгги янгиликлар

07:25Суперлига. Бугун Олмалиқ ва Қаршида ўйинлар бор  0 01:46"Фулхэм" стадион трибунасида очиқ бассейн қурмоқчи  0 01:29Абдуқодир Ҳусанов "Лилль" билан ўйинни ўтказиб юборади  1 00:52Италиялик жаҳон чемпиони Қозоғистонга ташриф буюрди  2 00:35Роналдунинг либосини кийган таниқли блогер Мессига алоқадор ресторандан ҳайдаб юборилди  13 00:18Вадим Абрамов: Самарқанд — иккинчи пойтахт. Шундай экан, бу ерда яхши жамоа бўлиши керак"  12 23:37БАА футбол федерацияси ёшини сохталаштирган 18 нафар мисрлик футболчини депортация қилди  2 23:10Веско Стешивич: "Биринчи бўлимда яна битта гол урганимизда, ғалаба бизники бўларди"  0 22:40Мексикадаги матбуот анжуманида бутун жамоа иштирок этиб, мухлислардан узр сўради  1 22:23Клублар миқёсида халқаро турнирларда энг кўп “қуруқ” ўйин ўтказган дарвозабонлар маълум бўлди  0 22:06Роналду Саудия Арабистони чемпионатидаги энг омадсиз ҳужумчи бўлиб турибди  33 21:49Уругвай термаси техник ҳамкорсиз қолди, жамоа брендсиз либосларда ўйнамоқда  2 21:26Суперлига. "Динамо" — "Металлург" 2:1. Highlights  0 21:07"Бухоро" ва "Хоразм" ўртасидаги марказий учрашувдан ГАЛЕРЕЯ  2 20:57Футзал. Ўзбекистон иккинчи ўйинда Қирғиз Республикасини мағлуб этди  0

Игорь Шквирин: "Россия терма жамоасида барча сардор бўлгани каби, "Турон"да ҳамма футболчи асосий таркибда ўйнаши мумкин" Янгиликлар

Игорь Шквирин: "Россия терма жамоасида барча сардор бўлгани каби, "Турон"да ҳамма футболчи асосий таркибда ўйнаши мумкин"

Суперлиганинг 17-туридан ўрин олган "Турон" - "Насаф" (0:2) учрашувидан сўнг мезбонлар бош мураббийи Игорь Шквирин фикрларини билдириб ўтди.



"Фикримча, ўйинни кўрдинглар. Ортиқча изоҳга ҳожат йўқ. "Насаф" яхши жамоа. Уларга қарши очиқ ўйин кўрсатиш хато. Ҳимоядаги хатолар қимматга тушиши маълум эди. Бундай ўйинларда камроқ хато қилиш керак. Умуман олганда, бу ўйинга машғулотлар орқали яхши тайёргарлик кўргандик. Пасайиш ҳар доим бўлади. Футболчи майдонда борини бериши лозим. Кейинги ўйинга ҳозирлик кўриш учун вақтимиз кам. Ишлашда давом этамиз. АГМК, "Навбаҳор", "Пахтакор" билан масъулиятли учрашувлар кутмоқда. "Насаф" бунга қадар тўртта ўйиндан бери ютмай келаётганди. Ҳаққоний ғалаба билан уларни табриклайман", – дейди Игорь Шквирин.

- Сардор Абдураимовнинг жамоага мослашиши қандай кетяпти? У "Машъал"да Ҳумоюн Муртазоев билан ажойиб тандем бўларди. Бугунги ўйинда буни кўрганимиз йўқ...

- Сўнгги пайтларда олган жароҳати ўз сўзини айтди. У кўп вақтни ўтказиб юборди, мослашиши чўзилди. Ҳумоюн ва Сардор машғулотларда ҳам яхши чиқишяпти, бу кўриняпти. Нима учун бугун ўхшамади? Боиси кўпроқ ҳимояланишимизга тўғри келди. Тезкор ҳужумлар уюштиришни имкони бўлмади. 

- "Локомотив" билан ўйинда кўпроқ олдинга чиқиш кераклиги ҳақида кўрсатма бердингиз, лекин жамоа нима учундир орқага ўйнади. Балки қўрқишаётгандир ёки марказий ярим ҳимоячиларга ишонч етишмагандир...

- Марказий ярим ҳимоячилар бугун биринчи маротаба жамоага келгандек таассурот қолдирди. Яна такрорлайман "Насаф" яхши жамоа, тўп билан тез ҳаракат қилади. Замонавий футбол кўрсатади. Ўзига ишонса ёки ишонмаса, узатмани аниқ амалга ошириш керак. Бироқ қандайдир саросима бордек. Тўпни кўп йўқотишди. 

- Тўғриси тақвим "Турон" учун жуда қийин келиб қолди. Кетма-кет кучли рақиблар билан ўйнашига тўғри келмоқда...

- "Турон"га қийин тақвим тўғри келиб қолди. Мен бунга оддий қарайман. Қолган клубларга ҳам оддий келмаган. Хўш, нима қилиш керак? Майдонга чиқиб ўйнамаслик керакми? Эртага Олмалиққа борамиз. Улар ҳам яхши жамоа. Гол уриш ва ғалаба қозониш керак.  

- Жамоага келганингизга икки ярим ойдан ошган бўлса-да, футболчилар билан ҳали ўзаро чиқишиб кетмагандек кўриняпсиз...

- Бугун "Насаф" бизда нимадир ўхшашига йўл қўймади. Иккинчидан бунга ўзимиз ҳам айбдормиз. Сизга савол: бир жамоани қуриш учун неча йил вақт талаб қилинади? Кундан кунга олдинга қараб интилиб боряпмиз. Икки ойда жамоани қуриб бўлмайди. Олдимизга жамоани Суперлигада олиб қолиш вазифаси қўйилган. Умид қиламанки, вазифани бажара оламиз. Шартнома имзолаётганимда бунга кўзим етганки, рози бўлганман. 

- Асосий таркибни аниқлаб олганмисиз?

-  Асосий ёки захира таркиби деган нарса йўқ. Масалан, ўйингача ҳафта давомида ким машғулотларда яхши қатнашса, ўша тушади. Ёки ўйингача кимдир бетоб бўлиб қолиши ҳам мумкин. Масалан, бугун Тоштемиров ва Касмининни асосий таркибда тушириш режалаштирилганди. Россия терма жамоасида барча футболчилар сардор бўлгани каби, бизда ҳам ҳамма асосий таркиб футболчиси бўлиши мумкин. Ўйин куни ким майдонга тушса, ўша асосий таркиб футболчиси. 

Рейтинг: +3   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика