Игорь Шквирин: “Локомотив"ни ҳақли ғалаба билан табриклайман”

Narzulla Saydullayev
12 авг 2017, 22:53
Олий лиганинг 17-турида “Сўғдиёна” “Локомотив”ни қабул қилди ва 0:4 ҳисобида мағлубиятга учради. Ўйиндан сўнг жамоамиз бош мураббийи матбуот анжуманига қатнашди.

- Авваламбор, “Локомотив”ни ҳақли ғалабаси билан табриклайман. Ўйин давомида рақиб жамоа ўйинда устунликка эга бўлди,тўпни назорат қилишди ва натижада 4 та гол уришга муваффақ бўлишди. “Бунёдкор” билан бўлган ўйинни биз бугун кўрмадик.

Бугун 3 нафар футболчимиз жароҳати сабабли ўйинда ёрдам бера олмади. Музаффар Абдуллаев жароҳат олгани боис Ширинбой Абдуллаевни майдонга тушуришга мажбур бўлдик. Бундан ташқари Элёр Орифов, Ғайрат Умировлар машғулот жараёнида жароҳат олишди. Лекин бу ўзимизни оқлаш учун сабаб бўла олмайди. Ўйин давомида ниманидир ўзгартиришга ҳаракат қилдик бироқ, вазиятларни якунига етказишда омад етишмади. Ўз ўйинимизни топиб олиш учун бизга бироз вақт керак, - дейди Игорь Анатольевич.

“Сўғдиёна” матбуот хизмати


Ўхшаш янгиликлар


Narzulla SaydullayevМуаллиф
Манба: championat.asia

Сўнгги янгиликлар

Барча ›