UZ

Сўнгги янгиликлар

23:29Ўзбекистон U-23. Навбатдаги машғулот қандай ўтди? Мирсаидов ва Одиловдан интервью  0 23:23U-23 Осиё Кубоги. Саудия Арабистони Таиландга бешта гол урди, Япония БААга имконият қолдирмади  0 22:52Элдор Шомуродов "Ювентус"га қарши ўйинни асосий таркибда бошлайди!  22 22:47Абдуқодир Ҳусанов эртага ўтказиладиган "Ланс" – "Клермон" учрашуви қайдномасига киритилди  1 22:35Эрон. "Истиқлол" навбатдаги ғалабага эришди. Машарипов 78 дақиқа ўйнади  0 22:26СПЛ. Роналдусиз "Ал Насср" "Ал Файҳа"ни енгди. Садио Манедан дубль  0 21:40Ўқинг, қизиқ! Максим Саррафнинг онаси ПФЛдан миннатдорлигини билдирди  6 21:40"Сирдарё ФА" бош мураббийи: "Кубок ўйинлари биз учун тажриба мактаби бўлаяпти"  1 21:25"Дўстлик" бош мураббийи Шуҳрат Қурбонов: "Ўзгаришларсиз футбол бўлмайди"  0 21:05"Барселона"ни таслим этган Усмон Дембеле ЕЧЛда ҳафта ўйинчиси деб топилди  8 20:44Муҳсин Низомиддинов: «Ҳар икки жамоани ажойиб ўйин билан табриклайман»  0 20:32Футзал бўйича Осиё Кубоги. Ўзбекистон иккинчи турда Ироқни мағлуб этди  7 20:30Максим Шацких: "Захирада деярли ёш болалар ўтиришди"  6 20:10U-23 Осиё Кубоги. Корея Ли Ён Жуннинг дубли эвазига Хитойни мағлуб этди  1 19:54Ўзбекистон Кубоги. "Нефтчи" Сирдарё ФАга 5 та гол урди, "Металлург" ишончли ғалабага эришиб, плей-оффга чиқди, "Қўқон-1912" сафарда "Пахтакор" билан дуранг ўйнади  22

Игорь Шквирин: "Кураш сўнгги турга қадар давом этади" Янгиликлар

Игорь Шквирин: "Кураш сўнгги турга қадар давом этади"

Суперлиганинг 18-тури доирасида АГМКга қарши ўйиндан кейин "Турон" бош мураббийи Игорь Шквирин ўз фикрларини билдириб ўтди.

"АГМК адолатли ғалабага эришди. Футболчиларнинг маҳорати ва жамоавийлиги кўринди. Шундай бўлишини билардик ва футболчиларни огоҳлантириб ҳам қўйгандик. Яна бир бор олмалиқликларни табриклайман", – Игорь Шквирин.

- Фозил Мусаевнинг ҳимояда ўйнагани ўзини оқладими? Унинг ўйинига қандай баҳо берасиз?

- Фозил яхши ўйин намойиш қилди. Бу қарорга келиш аслида осон бўлгани йўқ. Ҳимоямиз марказида муаммолар бор эди. Тоштемировнинг соғлиғида ҳам муаммолар пайдо бўлди. Шу сабабли уни марказий ҳимояга қўйдик. Биринчи пасларни қабул қила оладиган футболчилар доимо ҳимояда ўйнай олишган. Балки у ҳаводаги курашларда унчалик яхши эмасдир, аммо унинг паслари яхши. Эҳтимол, бу катта устунлик бермас, бироқ шу орқали ўзимизни яхши ҳис қилдик.

- Турнир жадвалининг қуйи қисмида бораётган жамоалар орасида кураш жиддий давом этяпти. Имкониятларни қандай баҳолайсиз?

- Бу сўнгги турга қадар давом этади. Бизнинг тақвимимиз ҳам осон эмас, рақибларга ҳам ғалаба керак. Ҳолатни яхшилашга ҳаракат қиламиз. Мағлуб бўлганимиз ёқимли эмас, лекин руҳимизни тушириб юбормаймиз.

Рейтинг: +2   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика