UZ

Сўнгги янгиликлар

15:20"Севинч" ва "Сўғдиёна" учрашувидан ГАЛЕРЕЯ  0 15:00РПЛ. "Рубин" - "Локомотив": Ашурматов ўйинни асосий таркибда бошлайди  0 14:55Алишер Одилов: "Плей-оффда Саудия ёки Ироқ билан тўқнаш келишимизнинг фарқи йўқ, барибир ғалаба қозонамиз"  8 14:36Осиё Кубоги. Корея Республикаси – Япония учрашувини ўзбекистонлик ҳакам бошқариб боради  0 14:20Ўзбекистон кубоги доирасидаги Жиззах дербисидан ГАЛЕРЕЯ  0 13:57Серу Гирасси учун курашга яна бир клуб қўшилди  0 13:35Ҳусанов, Файзуллаев ва бошқалар. Бугун яна қайси легионерларимизнинг ўйинлари бор?  3 13:13Ўзбекистон U-23 терма жамоасининг тахминий таркиби билан танишинг  7 13:02Модрич Лунинга "Манчестер Сити" футболчиси пенальтини қаёққа тепишини олдиндан айтиб берган  15 12:29Зидан "Манчестер Юнайтед"даги вазиятни кузатиб бормоқда  5 11:58"Севилья" "Реал" ва "Барселона" ўйинчиларини ижарага олмоқчи  0 11:28«Милан» ёзда Пиолини истеъфога чиқаради. Унинг ўрнига ким бош мураббий бўлиши маълум  9 11:04«Реал Мадрид» Начонинг ўрнига кимни олиб келиши маълум  6 10:42U-23 Осиё кубоги. Қатар - Австралия учрашувини ўзбекистонлик ҳакам бошқаради  6 10:38Ёзда «Барселона»ни тарк этадиган Хави Европанинг номдор жамоасига бош мураббий бўлиш учун асосий даъвогар  9

Игорь Шквирин: "Ғалабага ҳақлироқ эдик" Янгиликлар

Игорь Шквирин: "Ғалабага ҳақлироқ эдик"

Суперлиганинг 13-туридан ўрин олган "Андижон" - "Турон" (1:1) учрашувидан сўнг яйпанликлар бош мураббийи Игорь Шквирин фикрларини билдириб ўтди.

"Ўйин ҳақида қандай фикр билдириш мумкин? Биринчи бўлимда ўйинни назорат қилдик, гол ҳам урдик. "Андижон"да айтарли вазиятлар бўлгани йўқ. Битта хатодан сўнг дарвозамиздан тўп олиб чиқдик. Рақиб чиройли гол урди. Шундан сўнг яна ўйинга қайтдик ва вазиятлар яратдик. Ғалабага ҳақлироқ эдик. Лекин бир очко қўлга киритдик. Натижадан қониқиш ҳосил қилдим. Футболчиларга хоҳиш ва иштиёқ кўрсатишгани учун раҳмат айтаман", - дейди Игор Шкврин.

- Дербида дуранг қайд этилиши қайсидир маънода кутилган ҳолат эди. Бунга тайёр эдингизми? "Андижон"нинг аввалги учрашувларини кузатганмидингиз?
- Сиз қандай дерби ҳақида айтяпсиз? Андижон бошқа, Қўқон бошқа.  Водий дербиси деган сўзни биринчи маротаба эшитмоқдаман. Битта шаҳар жамоалари ўзаро куч синашса буни дерби дейиш мумкин. Биз учун исталган ўйин дерби. Эртага "Қўқон-1912", кейин "Сўғдиёна" билан ўйнаймиз. Тақвим шундай. Ҳар бир баҳс дерби ва финалга тенг.

- Янги футболчилардан қониқиш ҳосил қилдингизми?
- Улардан қайсидир маънода 70 фоиз қониқдим. Биз истаган ўйинни йўлга қўйиб олиш учун вақт керак. Хатолар устида ишлаймиз. Ўйиндан-ўйинга яхшиланиб боришга ҳаракат қиламиз. Шу орқали очко ишлашимиз мумкин.

- Ким Бо Ёнг бошланғич таркибдан ўрин олмагани нима билан боғлиқ?
- Биринчи даврада қанотлар орқали ўйин ташкил қилинганди. Тактик жиҳатдан қачон фойдали деб билсак ўшанда туширамиз.

Рейтинг: +12   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика