UZ

Сўнгги янгиликлар

02:00Клублар ўртасидаги ЖЧ. "Реал Мадрид" "Ювентус" минимал ҳисобда енгиб, чорак финалга йўл олди  35 00:50"Арсенал" Гёкереш билан деярли келишиб олди  0 00:25Премьер лигага қайтган "Сандерленд" ўз тарихидаги рекорд трансферни амалга оширди  0 23:50Александр Ляказетт Саудия Арабистони юқори дивизиони дебютанти таркибига бориб қўшилди  1 22:45"Вест Ҳем" молиявий фейр-плей сабаб Кудусни "Тоттенхэм"га арзонроққа сотиши мумкин  0 21:55"Фенербахче" Шкринярнинг тўлиқ трансфери устида ишламоқда  0 21:29Карвахаль ўзига рақобатчи бўлган Трентнинг "Реал"га келгани ҳақида гапирди  6 21:09Давиде Анчелотти "Реал"даги энг ёмон ҳолат ҳақида гапирди  0 20:45Клублар ўртасидаги ЖЧда яна бир Беллингем порламоқда. У "Боруссия" учун инглиз топ клублари таклифларини рад этган  2 20:19Расман: Кепа "Арсенал"га ўтди  0 19:49"Арсенал" қанотни кучайтирмоқчи, лекин Мартинелли қолади  0 19:22"Футбол олами". Қаршида "триллер" рўй берди, "Навбаҳор"дан 6:0, "Бунёдкор"да суперкамбэк  1 19:06"Монако" "Барселона" ҳужумчисини ижарага олди  3 18:38"Арсенал" "Челси" вингери учун таклиф юборди  3 18:10Хаби Алонсо Родригонинг "Реал"даги роли ҳақида гапирди  2

Игорь Сергеев: “Умид қиламанки, стадион трибуналари мухлислар билан тўлади” Янгиликлар

Игорь Сергеев: “Умид қиламанки, стадион трибуналари мухлислар билан тўлади”

Теглар :  Игорь Сергеев
ЖЧ-2018 иккинчи саралаш босқичи доирасидаги КХДРга қарши ўйин олдидан Ўзбекистон терма жамоаси ҳужумчиси Игорь Сергеев ЎФФ матбуот хизмати билан суҳбатда бўлиб, ўйинолди фикралари билан ўртоқлашди.

“Ўйинга тайёргарлик яхши савияда ва тўлақонли равишда олиб бориляпти. Терма жамоадаги футболчиларнинг ҳаммаси — профессионал. Олдимиздаги ўйин қанчалик муҳим эканлигини уларга қайта таъкидлаш шарт эмас. Улар буни ўзлари ҳам яхши тушуниб турибди. Барчанинг бутун диққат-эътибори шу ўйинга қаратилган. Жамоадаги муҳит? У жанговор. Ахир, осон кечмайдиган ўйинга тайёрланяпмиз”, — дейди 22 ёшли футболчи.

Ушбу мавсумда Олий Лигада ҳозирга қадар 21 гол уриб, тўпурарлар рўйхатининг пешқадамларидан бири бўлиб турган Игорь, КХДР билан аввалги ўйинда йўл қўйилган хатолар, 12 ноябрь куни “Пахтакор” стадионида, соат 18:00да бошланадиган учрашувда такрорланмаслигини таъкидлади.

“Шимолий Кореядаги ўйин омадсиз кечганди. Лекин мураббийлар штаби бу ўйинни ўрганиб чиқиб, хатоларимизни аниқлаб, бизга уларни тушунтириб бўлди. Умуман олганда, ўша ўйиндан кейин ўзи ҳаммаси кўриниб қолганди: қаерда хато қилдик, нимага эътиборни кўпроқ қаратиш керак ва аксинча, нимага кўп аҳамият бериш шарт эмас... Умид қиламанки, ўша хатоларни такрорламаймиз”.

Ўзбекистон миллий терма жамоаси сафида ҳозирга қадар 23 ўйинда майдонга тушиб, 9 бора рақиблар дарвозасини ишғол қилган ҳужумчининг айтишича, мухлисларнинг стадионни тўлдириб, жамоани қўллаб-қувватлаб туриши жуда муҳим.

“Ўз майдонимизда, мухлисларимиз қаршисида ўйнаш — катта плюсь. Об-ҳаво совуқ бўлишига қарамай, умид қиламанки мухлислар ўйинга ташриф буюради ва стадион трибуналари тўлади. Уларнинг қўллаб-қувватлаб туриши жуда муҳим. Уларни хурсанд қилиш учун имкон қадар ҳаракат қиламиз. Шунчаки ғалаба билан эмас, иложи борича каттароқ ҳисобда мағлуб этиш орқали, умид қиламанки, уларни хурсанд қиламиз”.

Рейтинг: +5   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика