

Шу тариқа Игорь энди 2020 йил охиригача фаолиятини "Пахтакор" билан боғлади. Жорий мавсумда Сергеев жами 17 тўп киритишга эришди. У ҳозирга қадар чемпионатлар доирасида "Пахтакор" учун 151 учрашувда 80 тўп киритишга муваффақ бўлган. "Пахтакор" учун урган жами голлари сони 98тани ташкил этмоқда.




