Игнатий Нестеров: “Энг яхши машғулот бу ўйин”
10 сен 2016 12:49
Янгиликлар
Игнатий Нестеров: “Энг яхши машғулот бу ўйин”
Ушбу учрашувдан сўнг “темирйўлчилар” дарвозабони Игнатий Нестеров ўз фикрларини билдирди.
“Авваламбор барча жамоадошларим ва мухлисларни ғалаба билан табриклайман. Биринчи бўлимда бироз қийин бўлди, терма жамоага айрим футболчилар чақирилганини барча яхши билади. Ушбу ўйинга тайёргарлик кўриш учун бизда 2 кун вақт бўлди. Иккинчи бўлимда жамоадошларим яхши ўйин кўрсатди ва ғалаба қозондик. Рақибимиз биринчи бўлимда бизга муносиб қаршилик кўрсатди. Иккинчи бўлимда улар жисмонан толиқиб қолишди ва 3 та голни ўз дарвозасидан олиб чиқди. Албатта ушбу ўйин “Ал-Айн”га қарши тайёргарлик вазифасини ўтаб берди. Бизда ҳар бир учрашувлар ОЧЛ ўйинидан олдин тайёргарлик вазифасини ўтаб беради. Энг яхши машғулот бу ўйин”, - дейди “Локомотив” клуби посбони Игнатий Нестеров.
Жаҳонгир Сотволдиев
Ўхшаш янгиликлар
championat.asia
ЕЧЛ. Винисиуснинг ягона голи "Реал"га "Бенфика" устидан ғалаба тақдим этди. Моуринью четлатилди
Тьерри Анри Винисиус билан боғлиқ ирқчилик ҳодисаси ҳақида: "Мен "Реал"ни ёқтирмайман, лекин бугун мадридистман"
Винисиус кечаги воқелардан сўнг баёнет билан чиқди
Расман: УЕФА "Бенфика" — "Реал" ўйинидаги ирқчилик можароси бўйича суриштирув бошлади
Фикрлар