UZ

Сўнгги янгиликлар

08:31Sofascore. Элдор Шомуродовнинг кечаги ўйини неча баҳога лойиқ кўрилди?  0 08:07Ўзбекистон кубоги. Бугун 2-тур баҳслари давом эттирилади  0 07:43Осиё кубоги. Бугун Кувайтга қарши майдонга тушамиз  1 07:15U-23 Осиё кубоги. Хитой - Корея Республикаси 0:2  0 07:10U-23 Осиё кубоги. БАА - Япония 0:2  0 07:05U-23 Осиё кубоги. Таиланд - Саудия Арабистони 0:5   0 07:00U-23 Осиё кубоги. Тожикистон - Ироқ 2:4   0 06:55Серия А. "Кальяри" - "Ювентус" 2:2   1 06:50Саудия чемпионати. "Ал Насср" - "Ал Файҳа" 3:1   0 01:48А Серия. "Кальяри" "Ювентус"га қарши ўйинда охирги дақиқалардаги автогол сабаб ғалабани қўлдан чиқарди. Шомуродов 79-дақиқада алмаштирилди  41 01:40Каземиро: "Анчелотти МЮга ўтаётганимни билиб, йиғлаб юборганди"   4 01:15U-23 Осиё кубоги. Ироқ Тожикистонни ишончли тарзда мағлуб қилди  0 00:58Начо "Реал"га мавсум охирида жамоадан кетишини маълум қилди  7 00:40Ўзбекистон Қувайтга қарши ўйинда тўлиқ оқ либосда ҳаракат қилади  6 00:37Виталий Левченко: "Биз учун чемпионат ёки кубок учрашуви фарқланмайди"  2

“Ифтихор” вакиллари мактаб ўқувчилари билан учрашишди Янгиликлар

“Ифтихор” вакиллари мактаб ўқувчилари билан учрашишди

Теглар :  Ифтихор
“Ифтихор” жамоаси вакиллари Риштон туманида жойлашган 11- ва 27-умумий ўрта таълим мактабига ташриф буюриб, ушбу таълим даргоҳларда таҳсил олаётган ўқувчилар билан учрашишди.

Ўзбекистон ёшлар иттифоқи васийлигидаги “Ифтихор” жамоаси жисмонан соғлом, маънан етук ва интеллектуал ривожланган, мустақил фикрлайдиган ёш авлодни шакллантириш уларга ҳар томонлама кўмаклашиш ва шарт-шароитларни яратишни мақсад қилган ҳолда фаолият юритаётганидан хабарингиз бор.

Бундан ташқари, жамоанинг яна бир устувор вазифаларидан бири чекка қишлоқлардаги иқтидорли ёш футболчиларни излаб топиш ва уларни етук футболчи бўлишига кўмаклашдан иборат.

Бугун Ўзбекистон ёшлар иттифоқи васийлигидаги “Ифтихор” жамоаси вакиллари Риштон туманида жойлашган 11- ва 27-умумий ўрта таълим мактабига ташриф буюриб, ушбу таълим даргоҳларда таҳсил олаётган ўқувчилар билан учрашишди.

Учрашув давомида “Ифтихор” вакиллари мактаб ўқувчиларига мастер-класс ўтаб беришди. Шунингдек, ўзбек футболи юлдузларидан бири бўлган Ғайрат Ҳасанов сўзга чиқиб ёшларга ватанпарвар руҳи хусусида айтиб ўтди.

Айтганча, қизиқарли руҳда бўлиб ўтган учрашувда Риштон туманида истиқомат қилаётган фархий футболчиси Ўринбой Юсупов ҳам қатнашиб болаларга спортнинг аҳамияти, унинг инсон ҳаётидаги роли хусусида сўзлаб берди.

Бир сўз билан айтганда, Ўзбекистон ёшлар иттифоқи васийлигидаги “Ифтихор” жамоаси томонидан ташкил этилган учрашув барчада катта таассурот қолдирди.

“Ифтихор” жамоаси бу билан тўхтаб қолмоқчи эмас. Яна шундай учрашувлар ўтказишга режалаштирилган.


Рейтинг: +1   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика