UZ

Сўнгги янгиликлар

22:08U-23 Осиё кубоги. Ўзбекистон Саудия Арабистонига қарши ўйинолди машғулоти ўтказди  3 21:51U-23 Осиё кубоги. Мезбон Қатар Олимпиада йўлланмасидан маҳрум бўлди, Япония ярим финалда!  18 21:39Эрон футзал термаси бош мураббийи: "Ўзбекистонга қарши энг яхши ўйинимизни кўрсатишга ҳаракат қиламиз"  4 21:14Биласизми? Роналду кунига беш маҳал ухлайди  9 20:48U-16 Ривожланиш кубоги. Ўзбекистон Озарбайжонни мағлуб этди  1 20:20“Ордабаси” машғулотига номаълум шахслар ташриф буюриб, клубга ким хўжайин эканлигини кўрсатмоқчи бўлишди  5 20:01Карло Анчелотти Куртуа "Кадис"га қарши майдонга тушиши мумкинлигини тасдиқлади  2 19:39"Арсенал" кўрикка МЛСдан дарвозабонни таклиф қилди  0 19:17"Лейпциг" Хави Симонсни яна бир йил ўз сафида олиб қолмоқчи  0 18:54"Байер" ҳимоячиси "Бавария"га ўтиши мумкин  1 18:36Тиаго Силванинг кейинги жамоаси номи маълум бўлди  1 18:17Вирджил ван Дейк: "Эвертон"га қарши учрашувдагидек ўйин кўрсатсак, чемпион бўлолмаслигимиз аниқ"  6 17:55Анчелотти: "Барселона"да қолиш — Хави учун тўғри қарор"  16 17:36Энцо Фернандес учун мавсум якунланди  3 17:09Беллингем ва Родриго "Реал Сосьедад"га қарши ўйинни ўтказиб юборади  4

⚡️ IFFHS. Ўзбекистоннинг уч клуби 2022 йилги рейтингдан ўрин олди. “Барса” 20-ўринда, Роналдунинг жамоаси эса топ-500'да ҳам йўқ Янгиликлар

⚡️ IFFHS. Ўзбекистоннинг уч клуби 2022 йилги рейтингдан ўрин олди. “Барса” 20-ўринда, Роналдунинг жамоаси эса топ-500'да ҳам йўқ

Халқаро футбол тарихи ва статистикаси федерацияси (IFFHS) клубларнинг 2022 йилдаги рейтингини тузиб чиқди.

Унда етакчи сифатида Бразилиянинг “Фламенго” жамоаси кўрсатилди. Ўтган йили эса ушбу ном Бразилиянинг бошқа бир вакили “Палмейрас”га насиб этганди. Улар бу сафар 2-ўринда қайд этилган. Кучли учликка эса “Ливерпуль” якун ясаган.

Топ-10 қуйидаги кўринишда:

1. “Фламенго” (Бразилия) – 299 балл;

2. “Палмейрас” (Бразилия) – 284;

3. “Ливерпуль” (Англия) – 273;

4. “Челси” (Англия) – 250;

5. “Манчестер Сити” (Англия) – 248;

6. “Реал” (Испания) – 247;

7. “Бенфика” (Португалия) – 228;

8. “Порту” (Португалия) – 224;

9. “Лейпциг” (Германия) – 220;

10. ПСВ (Нидерландия) – 215,5;

11. “Бавария” (Германия) – 208;

……..

16. ПСЖ (Франция) – 200;

……..

20. “Барселона” (Испания) – 191;

Шунингдек, рейтингда Ўзбекистон Суперлигасидан уч клуб киритилган. “Насаф” 183-ўринда қайд этилган. “Сўғдиёна” ва “Пахтакор” пастки қаторлардан жой олган.

Маълумот ўрнида, “Насаф” ўтган йил 213, “Пахтакор 283-поғонада қайд этилган ва рўйхатда Ўзбекистондан АГМК (331) ҳам бор эди.

Осиё футбол конфедерациядагилар орасида етакчи сифатида Жанубий Кореянинг “Чонбук Хёндэ Моторс” клуби (42-ўрин) қайд этилган.

Осиё клублари:

42. “Чонбук Хёндэ Моторс” (Ж.Корея) – 165;

99. “Ульсан Хёндэ” (Ж.Корея) – 121;

115. “Ал Ҳилол” (С.Арабистони) – 112;

133. “Тэгу” (Ж.Корея) – 104,75;

150. “Урава Ред Даймондс” (Япония) – 98;

161. “Кавасаки Фронтале” (Япония) – 93,5;

167. “Ал Шабоб” (С.Арабистони) – 91,5;

172. “Би Жи Патхум Юнайтед” (Таиланд) – 90,5;

179. “Йокогама Ф. Маринос” (Япония) – 88,5;

183. “Насаф” (Ўзбекистон) – 87;

……..

249. “Сўғдиёна” (Ўзбекистон) – 71,5;

……..

390. “Пахтакор” (Ўзбекистон) – 57.

Криштиану Роналду ҳаракат қилаётган “Ал Насср” эса топ-500'да йўқ. Умуман Саудия Арабистонидан рейтингда “Ал Ҳилол”, “Ал Шабаб” билан бирга “Ал Таавон” (370) кўрсатилган.

Муаллиф : Eldor Akmurzayev
Рейтинг: +16   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика