IFFHS. КОНМЕБОЛ ва Европа қитъасининг сўнгги ўн йилликдаги энг яхши футболчилари аниқланди

Eldor Akmurzayev
3 фев 2021, 19:31
Халқаро футбол тарихи ва статистикаси федерацияси (IFFHS) “Барселона” ҳамда Аргентина термаси сардори Лионель Мессини КОНМЕБОЛ минтақасининг 2011-2020 йиллар оралиғидаги энг яхши футболчи деб топди.

Ундан кейинги ўринлардан унинг собиқ жамоадошлари Неймар (ПСЖ, Бразилия) ва Дани Алвеш (“Сан-Паулу”, Бразилия) жой олди.

Шунингдек, Европанинг сўнгги ўн йилликдаги энг яхши футболчиси ҳам аниқланди. Ушбу номга “Ювентус” ҳамда Португалия термаси аъзоси Криштиану Роналду лойиқ кўрилди. Кучли учликка эса Серхио Рамос (“Реал”, Испания) ва Мануэль Нойер (“Бавария”, Германия) якун ясади.

Ўхшаш янгиликлар


Eldor AkmurzayevМуаллиф
Манба: IFFHS