UZ

Сўнгги янгиликлар

02:57"Лацио" "Милан"ни Италия Кубогидан чиқариб юборди  2 02:52АПЛ. "Манчестер Юнайтед" ўз майдонида "Вест Хэм"ни мағлуб қила олмади  13 01:25Тибо Куртуа: "Хаби ва футболчилар ўртасида муаммо йўқ"  0 00:48Месси: "Яна бир марта жаҳон чемпионатини ютишга ҳаракат қиламиз"  5 00:10Хумоюнмирзо Иминов “Андижон” билан келишувга эришди  1 23:54Расман: "Пахтакор"нинг яна бир футболчиси "Навбаҳор"да!  5 23:40Расман: "Бухоро" футболчиси "Нефтчи"га ўтди  2 23:28Расман: Иброҳим Йўлдошев - "Андижон" футболчиси!  3 23:11"Бавария"га "Брайтон" футболчиси керак  1 22:59"Андижон" яна икки футболчи билан шартнома имзолади  1 22:38Суперлиганинг 30-турида ҳакамлик таҳлили. Хатолар жуда кўп!  2 22:19Расман: Чаласан - "Андижон" футболчиси!  12 21:57Артета жароҳатлар сабабини айтди  0 21:25"Ливерпуль" "Лейпциг" ҳужумчисини таркибида кўрмоқчи  5 20:59Россия термаси Ўзбекистонга қандай таркиб билан келади?  6

Ички ҳиссиёт: АГМК иккинчи ўйинда "Истиқлол"ни ютади Янгиликлар

Ички ҳиссиёт: АГМК иккинчи ўйинда "Истиқлол"ни ютади

Теглар :  ОЧЛАГМК
АГМК ОЧЛ гуруҳ босқичидаги охирги турни 30 апрель куни "Истиқлол"га қарши ўтказади.

Лекин унгача Миржалол Қлосимов шогирдларининг 27 апрелда "Ал Ҳилол" билан ўйини бор. Ўтган тур АГМК "Шабаб Ал Аҳли"ни 2:1 ютганди, кеча 1:3 ютқазди. Ўтган тур "Ал Ҳилол" "Истиқлол"ни 3:1 ютганди, кеча 1:4 ютқазди. 

Демак, иккита ўйин натижасига кўра "Шабаб" ва "Истиқлол" ўз рақибларидан кучли экан. "Истиқлол"нинг 4:1 ҳисобдаги ғалабаси мен учун сенсация бўлди. Лекин бу ютуқ Тожикистонда футбол ривожланаётганини кўрсатиб бердими? Бир нарса дейиш қийин. Чунки "Истиқлол" бу  - Тожикистон терма жамоаси дегани. Жамоадаги 10та футболчи миллий жамоада ўйнайди. Лекин билишимча, уларда бошқа клублар бу қадар кучли эмас. Ҳамма зўрларни бир жойга йиғиб "Ал Ҳилол"ниям ютса бўлади. Менимча, АГМК кейинги ўйинда "Истиқлол"ни ютади, ҳар ҳолда ички ҳиссиёт шунақа деяпти.

АГМК гуруҳдан чиқа оладими? Агар кейинги иккита ўйинни ютса, ҳа. Аммо бу жуда қийин бўлади. Жамоа "Истиқлол" билан кечган биринчи ўйинда 2:3 ҳисобида мағлуб бўлди. Тахминимча, АГМК учун "Истиқлол"га қараганда "Ал Ҳилол" билан беллашув қийинроқ бўлади. Чунки бу турнирда араблардан ҳар нарса кутиш мумкин. "Истиқлол"ни эса мағлуб этса бўлади. Ҳалиям шу фикрдаман: ўзбекистонлик футболчилар салоҳияти тожик биродарларимизникидан кучли, фақат буни майдонда исботлаш керак. Агар яна ютқазиб қўядиган бўлса, унда бемалол бизда футбол анча ортга кетибди дейиш мумкин. Бундай фикрга келмаслик учун эса АГМК охирги турда ғалаба қозониши шарт. 

Муаллиф : Xayrulla Xoliqov
Рейтинг: -13   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика