UZ

Сўнгги янгиликлар

14:21АПЛ жамоалари "Шахтёр" ярим ҳимоячисига даъвогар  0 13:55Ўзбекистон U-23 термасининг Саудия Арабистонига қарши тахминий таркиби билан танишинг  37 13:50Футзал бўйича Осиё Кубоги. Афғонистон Ироқни уйига кузатиб қўйди  4 13:22Шенсни "Ювентус" билан шартномасини узайтиришдан бош тортди  2 12:58"Челси" вингерини маълум шартлар асосида қўйиб юборишга тайёр  3 12:31"Милан" "Штутгарт" етакчисига қизиқиш билдиряпти  0 12:05Ши Таэ Йонг: "Ўзбекистон ва Саудия учрашувини стадиондан томоша қиламан. Корея мусобақани эрта тарк этгани учун бироз хафаман"  9 11:40"Интер" эгалари ўзгариши мумкин  1 11:16"Бавария", ПСЖ ва АПЛ клублари Меньян ва Теога қизиқишмоқда  1 10:50“Ливерпуль” ва “Арсенал” 80 миллион евролик футболчи учун курашмоқда  0 10:30Жанубий Кореяни уйига жўнатган Индонезия ОТЖ ким бошқараётганини биласизми? (Мутолаа учун)   6 10:13«Манчестер Юнайтед» ходимлардан пул тежашни яна бир йўлини топди  2 09:46«Фейеноорд» устози «Ливерпул»нинг қизиқиши ҳақида фикр билдирди  0 09:19Хави «Барселона»да қолиши маълум бўлганидан сўнг нималар деди?  17 08:54«Кальяри» Шомуродовни олиб қолмоқчи. «Рома» эса терма жамоамиз сардорига нарх белгилади  11

"Ичимиздан нима ўтаётганини фақат ўзимиз биламиз" - "Турон" етакчиси Музаффар Музаффаров билан интервью Янгиликлар

"Ичимиздан нима ўтаётганини фақат ўзимиз биламиз" - "Турон" етакчиси Музаффар Музаффаров билан интервью

"Турон" жамоаси Суперлиганинг 25-турида Бекободда "Металлург"га мағлуб бўлди (0:1). Амалда йўқотилган мазкур уч очко жамоанинг Суперлигадан расман тушиб кетишига сабаб бўлди.

Аслида яйпанликларда бу тургача ҳам Суперлигада қолиш имконияти сақланиб қолинганди. "Андижон"нинг "Навбаҳор"га енгилиши эса умид учқунларини қайтадан уйғотди. Бироқ жамоа ўз қўлидаги имкониятдан фойдалана олгани йўқ. Жорий йилда Суперлигада дебют қилган "Турон" гарчи Про лигага тушиб кетганига қарамасдан кўпчилик мухлисларнинг ёқимтойига айланди. Клуб томонидан яратиб берилган шароитлар, амалга оширилган ишлар мутахассислар томонидан ижобий баҳоланди. Ушбу фикрларимизга жамоа етакчиси Музаффар Музаффаров ҳам қўшилган ҳолда бир қатор саволларимизга ҳам жавоб бериб ўтди. 

- "Андижон" ўз майдонида "Навбаҳор"га таслим бўлиб, Суперлигада қолиш учун умидни йўққа чиқарди. Мана шу жиҳатдан "Турон" фойдаланиб кетиши мумкин эди. Жамоа шу куни майдонга чиқиш арафасида рақобатчисининг енгилганидан хабардормиди?

- Андижондаги ўйин якунланганда биз "Металлург" билан баҳсга тайёргарлик кўраётган эдик. Майдонга чиқаётганимизда ҳисобни билдик, дея оламан. Лекин "Андижон" "Навбаҳор"ни ютган тақдирда ҳам биз Бекободда мухлислар учун фақат ғалаба қозонишимиз керак эди. 

- Биринчи ва иккинчи бўлимдаги "Турон" ўртасида катта фарқ кўрдик. Иштиёқ нима учундир кеч уйғонганди. Илк дақиқалардан бошлаб шундай юқори темпда ўйнашга нима тўсқинлик қилди?

- Масалан биринчи бўлимда гол уриб олиш учун яхши имкониятларимиз бўлди. Иккинчи бўлимда эса ортга йўл қолмаганди. Шунинг учун бор эътиборимизни ҳужумга қаратдик. Прессингни кучайтирдик.

- "Турон" элитада ўтказган илк мавсумида яхшигина эътибор қозона олди. Қўшни мамлакатларда ҳам мухлисларига эга бўлди. Мавсум эса поёнига етай, деб қолди. Шундай экан бу борадаги фикрларингизни билдириб ўтсангиз?

- Ҳа, тўғри таъкидладингиз. Жамоамизда ёмон футболчилар йиғилмади. Барчаси Суперлига ҳавосини кўрган, тажрибали ижрочилар. Футболда энг катта рол ўйнайдиган нарса бу - омад. Таркибда зўр футболчилар бўла туриб омад келмаса қийин бўларкан. Ҳар бир ўйинда мухлисларни хурсанд қилиш учун ҳаракат қилдик. Кўпчилик "Турон" қачон ўйнайди, деган мазмундаги савол билан юзланади. 

- Агарда сир бўлмаса, жамоа Суперлигада қолиши учун яхшигина бонуслар, мукофот пули айтилганмиди?

- Албатта. "Турон"да пул масаласида умуман муаммо йўқ. Биз шунча мағлубиятларга учрашимизга қарамасдан маошлар ўз вақтида берилди. Бунинг учун клуб раҳбарларига алоҳида миннатдорчилик билдираман. Бошқа жамоада бундай муносабат йўқ. Агар жамоа пастга тушиб кетса, муваффақиятсизликларга учраса маошларни кесишади. Бизда бундай ҳолат рўй бермади. Хусусий клуб, исталган ишини қилса, ҳеч ким индамасди. Шунинг учун раҳбарларимизнинг инсонийлик жиҳатларига қойил қолдик. Бирор маротаба қаттиқ гапиришмади. Масалан "Металлург" билан ўйин биз учун ҳақиқий финал эди. Ўйиндан олдин кириб рухлантиришди. Мукофот пуллари ҳам анча кўп эди. Якунда ютқаздик, ҳеч ким кириб қаттиқ оҳангда фикр билдирмади. 

- Одатда бундай муваффақиятсизликлардан сўнг футболни ярим йўлда ташлаб кетиш, безиб кетиш ҳолати учрайди. Масалан бу йил шундай жамоаларни ҳам кўрдик. ... 

- Худо хоҳласа булар бундай инсонлар эмас. Битта ишга киришишдими, ўша ишни қилишади. Футболда ҳар хил вазият бўлади. Лекин албатта мақсадларига эришишади. 

- Келажагингиз борасида ўйлаб кўрдингизми? Балки легионерга айланиш пайти келгандир...

- Ўзи анча олдин хорижга кетишим керак эди. Жароҳат сабаб қолиб кетдим. Балки кейинги йил легионерга айланарман, ёки бошқа клубга кетишим ҳам мумкин. "Турон" билан 1+1 кўринишидаги шартномам бор. Тез кунда шу нарсага ойдинлик киритаман. Лекин жамоа учун бор кучим билан ўйнадим. Бунга мухлислар ҳам гувоҳ. 

- Хусусий клублар борасидаги қарашларингиз қандай? Истаймизми ёки йўқми барибир кун келиб барча клублар хусусий бўлиши керак...

 Хусусий жамоа ташкил қилган яхши. Фақат инсонийлик томондан жуда кучли ва сабрли бўлиш талаб қилинади. 7 йилдан бери Суперлигада ўйнаётган бўлсам, фаолиятимда илк бор хусусий жамоада тўп тепдим. Агар "Турон"га ўхшаган клублар кўпайса нур устига аъло нур бўларди. 

- Суҳбат учун ташаккур. Агар айтадиган гапларингиз, мухлисларга тилакларингиз бўлса марҳамат...

- Жамоамизнинг мухлисларига раҳмат айтаман. Узоқни узоқ демай, қаерда бўлишимиздан қатъий ёлғизлатиб қўйишмади. Улардан узур сўраймиз. Бизни тўғри тушунишади, деган умиддаман. Ичимиздан нималар ўтаётганини ўзимиз биламиз. Ҳаммаси учун ташаккур. 


Абдулазиз Искандаров суҳбатлашди

Рейтинг: +2   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика