UZ

Сўнгги янгиликлар

09:47Абдухолиқов, Туропов, Муҳаммадиев ва бошқалар. "Локомотив"нинг қайси футболчилари эркин агентга айланмоқда?  0 09:40Бускетс: "Бу ортга ташланган қадам, аммо биз қайтамиз"  1 09:38"Қўқон-1912"да 22 нафар футболчи билан шартнома тугамоқда  2 09:24Хави мағлубиятдан сўнг нималар деди?  20 09:02Нагельсманн: "Учтадан кўп гол уришимиз мумкин эди"  12 08:41Аспиликуэта: "Қониқарсиз. "Челси" гуруҳда биринчи ўринни эгалламоқчи эди"  3 08:20"Бавария" ЕЧЛда иккинчи марта гуруҳда барча ўйинларда ғалаба қозонди. Бунгача фақат битта жамоа буни амалга ошира олган  5 08:04Olamsport: Чемпион манзилга етиб келди, оғир атлетика бўйича ЖЧ янгиликлари ва бошқа хабарлар  0 07:51"Барселона" 21 йил ичида илк маротаба ЕЧЛ плей-офф босқичига чиқа олмади  44 07:30ЕЧЛ. "Вольфсбург" - "Лилль" 1:3  0 07:25ЕЧЛ. "Зальцбург" - "Севилья" 1:0  0 07:20ЕЧЛ. "Манчестер Юнайтед" - "Янг Бойз" 1:1  0 07:15ЕЧЛ. "Бавария" - "Барселона" 3:0  3 07:14"Барселона" кетма-кет тўртинчи ўйинда "Бавария"га ютқазди. Тўплар нисбати - 4:17  26 07:10ЕЧЛ. "Бенфика" - "Динамо Киев" 2:0  0

"Ичимиздан нима ўтаётганини фақат ўзимиз биламиз" - "Турон" етакчиси Музаффар Музаффаров билан интервью Янгиликлар

"Ичимиздан нима ўтаётганини фақат ўзимиз биламиз" - "Турон" етакчиси Музаффар Музаффаров билан интервью

"Турон" жамоаси Суперлиганинг 25-турида Бекободда "Металлург"га мағлуб бўлди (0:1). Амалда йўқотилган мазкур уч очко жамоанинг Суперлигадан расман тушиб кетишига сабаб бўлди.

Аслида яйпанликларда бу тургача ҳам Суперлигада қолиш имконияти сақланиб қолинганди. "Андижон"нинг "Навбаҳор"га енгилиши эса умид учқунларини қайтадан уйғотди. Бироқ жамоа ўз қўлидаги имкониятдан фойдалана олгани йўқ. Жорий йилда Суперлигада дебют қилган "Турон" гарчи Про лигага тушиб кетганига қарамасдан кўпчилик мухлисларнинг ёқимтойига айланди. Клуб томонидан яратиб берилган шароитлар, амалга оширилган ишлар мутахассислар томонидан ижобий баҳоланди. Ушбу фикрларимизга жамоа етакчиси Музаффар Музаффаров ҳам қўшилган ҳолда бир қатор саволларимизга ҳам жавоб бериб ўтди. 

- "Андижон" ўз майдонида "Навбаҳор"га таслим бўлиб, Суперлигада қолиш учун умидни йўққа чиқарди. Мана шу жиҳатдан "Турон" фойдаланиб кетиши мумкин эди. Жамоа шу куни майдонга чиқиш арафасида рақобатчисининг енгилганидан хабардормиди?

- Андижондаги ўйин якунланганда биз "Металлург" билан баҳсга тайёргарлик кўраётган эдик. Майдонга чиқаётганимизда ҳисобни билдик, дея оламан. Лекин "Андижон" "Навбаҳор"ни ютган тақдирда ҳам биз Бекободда мухлислар учун фақат ғалаба қозонишимиз керак эди. 

- Биринчи ва иккинчи бўлимдаги "Турон" ўртасида катта фарқ кўрдик. Иштиёқ нима учундир кеч уйғонганди. Илк дақиқалардан бошлаб шундай юқори темпда ўйнашга нима тўсқинлик қилди?

- Масалан биринчи бўлимда гол уриб олиш учун яхши имкониятларимиз бўлди. Иккинчи бўлимда эса ортга йўл қолмаганди. Шунинг учун бор эътиборимизни ҳужумга қаратдик. Прессингни кучайтирдик.

- "Турон" элитада ўтказган илк мавсумида яхшигина эътибор қозона олди. Қўшни мамлакатларда ҳам мухлисларига эга бўлди. Мавсум эса поёнига етай, деб қолди. Шундай экан бу борадаги фикрларингизни билдириб ўтсангиз?

- Ҳа, тўғри таъкидладингиз. Жамоамизда ёмон футболчилар йиғилмади. Барчаси Суперлига ҳавосини кўрган, тажрибали ижрочилар. Футболда энг катта рол ўйнайдиган нарса бу - омад. Таркибда зўр футболчилар бўла туриб омад келмаса қийин бўларкан. Ҳар бир ўйинда мухлисларни хурсанд қилиш учун ҳаракат қилдик. Кўпчилик "Турон" қачон ўйнайди, деган мазмундаги савол билан юзланади. 

- Агарда сир бўлмаса, жамоа Суперлигада қолиши учун яхшигина бонуслар, мукофот пули айтилганмиди?

- Албатта. "Турон"да пул масаласида умуман муаммо йўқ. Биз шунча мағлубиятларга учрашимизга қарамасдан маошлар ўз вақтида берилди. Бунинг учун клуб раҳбарларига алоҳида миннатдорчилик билдираман. Бошқа жамоада бундай муносабат йўқ. Агар жамоа пастга тушиб кетса, муваффақиятсизликларга учраса маошларни кесишади. Бизда бундай ҳолат рўй бермади. Хусусий клуб, исталган ишини қилса, ҳеч ким индамасди. Шунинг учун раҳбарларимизнинг инсонийлик жиҳатларига қойил қолдик. Бирор маротаба қаттиқ гапиришмади. Масалан "Металлург" билан ўйин биз учун ҳақиқий финал эди. Ўйиндан олдин кириб рухлантиришди. Мукофот пуллари ҳам анча кўп эди. Якунда ютқаздик, ҳеч ким кириб қаттиқ оҳангда фикр билдирмади. 

- Одатда бундай муваффақиятсизликлардан сўнг футболни ярим йўлда ташлаб кетиш, безиб кетиш ҳолати учрайди. Масалан бу йил шундай жамоаларни ҳам кўрдик. ... 

- Худо хоҳласа булар бундай инсонлар эмас. Битта ишга киришишдими, ўша ишни қилишади. Футболда ҳар хил вазият бўлади. Лекин албатта мақсадларига эришишади. 

- Келажагингиз борасида ўйлаб кўрдингизми? Балки легионерга айланиш пайти келгандир...

- Ўзи анча олдин хорижга кетишим керак эди. Жароҳат сабаб қолиб кетдим. Балки кейинги йил легионерга айланарман, ёки бошқа клубга кетишим ҳам мумкин. "Турон" билан 1+1 кўринишидаги шартномам бор. Тез кунда шу нарсага ойдинлик киритаман. Лекин жамоа учун бор кучим билан ўйнадим. Бунга мухлислар ҳам гувоҳ. 

- Хусусий клублар борасидаги қарашларингиз қандай? Истаймизми ёки йўқми барибир кун келиб барча клублар хусусий бўлиши керак...

 Хусусий жамоа ташкил қилган яхши. Фақат инсонийлик томондан жуда кучли ва сабрли бўлиш талаб қилинади. 7 йилдан бери Суперлигада ўйнаётган бўлсам, фаолиятимда илк бор хусусий жамоада тўп тепдим. Агар "Турон"га ўхшаган клублар кўпайса нур устига аъло нур бўларди. 

- Суҳбат учун ташаккур. Агар айтадиган гапларингиз, мухлисларга тилакларингиз бўлса марҳамат...

- Жамоамизнинг мухлисларига раҳмат айтаман. Узоқни узоқ демай, қаерда бўлишимиздан қатъий ёлғизлатиб қўйишмади. Улардан узур сўраймиз. Бизни тўғри тушунишади, деган умиддаман. Ичимиздан нималар ўтаётганини ўзимиз биламиз. Ҳаммаси учун ташаккур. 


Абдулазиз Искандаров суҳбатлашди

Рейтинг: +2   

Фикрлар

+3   
22 ноя 14:07:39
Sarvar Yaypan
HAFA BOLMANG MUZAFFAROV BU OYINIZ BN SIZNI XECH BIR JAMOA OZ SAFIGA QOSHIB OLMAYDI KOMANDANI KOTIGA TIQTIZ AKEZ BILAN BIRGA
+2   
22 ноя 17:07:33
Fudbol klub
Neftchi Turondan yaxshi ozini korsatadi himoyaviy o'yinlar jonga tegdi bironta klubni yutadi deb tahmin qilish qiyin boldi Neftchi Agemka blan 1:5 ga yutqazdi lekin lider kamanda bolib oynadi
+1   
22 ноя 19:52:31
ALICHO
Зинур фойдаланувчининг фикрига жавоб бериш
Курамиз укам (ёшим 56 да шунга ука дивоман) лекин 14 та колиши 100 фойиз жавоб
Манам кичкина эмасман. Сизники маькул. Лекин, 2022-йил, 14-июн куни гаплашамиз. Унгача сог булинг.
+1   
22 ноя 18:46:16
Фк Тулуза
Kodirjon фойдаланувчининг фикрига жавоб бериш
Турон хакконий ,кучли уйнади . Рахбариятига ва футболчиларига рахмат.узокрок суперлигада уйнамокчи булсаларингиз 50 фоизга хусусий булинглар,булмаса Ободнинг куни бошларингиз узра давом этаверади.Махмадона Диернинг гапига ишонманглар,пул учун керак булса виждонини хам сотади,у артистку.
Турон кўрсатган ўйинига қараб тушиб кетди, Диёрнинг бунга нима алоқаси бор...
+1   
22 ноя 18:44:21
Фк Тулуза
ALICHO фойдаланувчининг фикрига жавоб бериш
Кейинги йилдан Супер лигада жамоалар сони 16 тага етказилади. Демак, Турон ва Андижон хам истисно тарикасида чемпионатга куйилади.
Бу ҳолат тушингизда рўй берса керак
+1   
22 ноя 16:17:13
Ррр
Энг ёмони хакикий куй болган тоталитар клублар жон саклаб колди суперда. Шу харом уйини билан булар янаги йил хам уйнашади.
+1   
22 ноя 16:03:49
Абдумуталлиб Зулунов
Турон қувноқ жамоа эди. Андижон хам ёмон жамоа эмас эди, наилож хаёт давом этади хамма жамоаларга омад
+1   
22 ноя 15:39:53
Алишер Собиров
ТУРОНИ ТУШИБ КЕТИШИ ФАРГОНАЛИКЛАРНИ РАНЖИТАДИ УФФ ДАГИЛАР ХУСУСИЙ ЖАМОАНИ СОГАМИЗ ДЕБ УЙЛАГАН ХАКАМЛАРГА ЧИКИШМАГАН .ШУ СУПЕР ЛИГАСИДА УГИЛ БОЛА ЖАМО ...ТУРОН...!!!!
+1   
22 ноя 15:11:40
Баходиржон 1912
Локомотив йоки металлург урнига турон колганда яхши булади.
+1   
22 ноя 14:23:14
Ахрор Отажонов
Ташлаб қочади
+1   
22 ноя 14:23:13
Ахрор Отажонов
Ташлаб қочади
   
23 ноя 14:49:41
Фк Тулуза
Kodirjon фойдаланувчининг фикрига жавоб бериш
Динамо (Сам-д) ва Сурхон курьа ташлаш куни суперлигага кушилишганда Диер узини шок холатда курсатган эди,2021 йили Олимпик ва Арал кайси спорт принципларига асосланиб ПРО лигага кушилишди, хозир хам Диер 16та жамоа булмаса,бундай майнавозчиликни йигиштиринглар деб хаммаекка жар соляпти.лекин, узини Бир муаммони хал килаолмаслигини билмаяпти еки артистлик киляпти.16та жамоа килишлик масаласи кутарилдими буни Диер хал килмайди,насиб килса Туронни келгуси йилда суперлигада курамиз.
Фикрингиз тўғри, спорт принципларига зид равишда жамоалар сонининг кўпайиши нотўғри, лекин сиз айтган Олимпик жамоаси қуйи лигадаги собиқ Пахтакор-2 деярли ўзи, Арал бўйича фикрингизга қўшиламан, балки эртага Арал Суперлига иштирокчисига айланиб қолиши ҳеч гап эмас. Бироқ Турон ва Андижон жамоалари ўзларининг "айби" билан тушиб кетди. Омон бўлинг
   
23 ноя 13:18:04
Kodirjon
Фк Тулуза фойдаланувчининг фикрига жавоб бериш
Турон кўрсатган ўйинига қараб тушиб кетди, Диёрнинг бунга нима алоқаси бор...
Динамо (Сам-д) ва Сурхон курьа ташлаш куни суперлигага кушилишганда Диер узини шок холатда курсатган эди,2021 йили Олимпик ва Арал кайси спорт принципларига асосланиб ПРО лигага кушилишди, хозир хам Диер 16та жамоа булмаса,бундай майнавозчиликни йигиштиринглар деб хаммаекка жар соляпти.лекин, узини Бир муаммони хал килаолмаслигини билмаяпти еки артистлик киляпти.16та жамоа килишлик масаласи кутарилдими буни Диер хал килмайди,насиб килса Туронни келгуси йилда суперлигада курамиз.
   
23 ноя 13:17:37
Kodirjon
Фк Тулуза фойдаланувчининг фикрига жавоб бериш
Турон кўрсатган ўйинига қараб тушиб кетди, Диёрнинг бунга нима алоқаси бор...
Динамо (Сам-д) ва Сурхон курьа ташлаш куни суперлигага кушилишганда Диер узини шок холатда курсатган эди,2021 йили Олимпик ва Арал кайси спорт принципларига асосланиб ПРО лигага кушилишди, хозир хам Диер 16та жамоа булмаса,бундай майнавозчиликни йигиштиринглар деб хаммаекка жар соляпти.лекин, узини Бир муаммони хал килаолмаслигини билмаяпти еки артистлик киляпти.16та жамоа килишлик масаласи кутарилдими буни Диер хал килмайди,насиб килса Туронни келгуси йилда суперлигада курамиз.
   
23 ноя 13:11:05
Kodirjon
Фк Тулуза фойдаланувчининг фикрига жавоб бериш
Турон кўрсатган ўйинига қараб тушиб кетди, Диёрнинг бунга нима алоқаси бор...
Динамо (Сам-д) ва Сурхон курьа ташлаш куни суперлигага кушилишганда Диер узини шок холатда курсатган эди,2021 йили Олимпик ва Арал кайси спорт принципларига асосланиб ПРО лигага кушилишди, хозир хам Диер 16та жамоа булмаса,бундай майнавозчиликн
championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика