Ибрагимович: "Швеция Португалиядан кўра мундиалга боришга кўпроқ ҳақли"
Narzulla Saydullayev
12 ноя 2013, 18:51
Швеция терма жамоаси ҳужумчиси Златан Ибрагимович ЖЧ-2014 саралаши плей-офф босқичи доирасидаги Португалияга қарши ўйиндан олдин ўз фикрларини билдирди.
"Гуруҳда қийин ўйинларни ўтказдик. Балки, Португалия таркибидаги футболчилар эвазига ўйинда фаворит саналар, аммо биз Германия ўйнаган гуруҳда иккинчи бўлдик. Шу боис айнан биз Бразилияга боришга кўпроқ ҳақлимиз", - дейди Ибра.