UZ

Сўнгги янгиликлар

17:07Беллингем ва Родриго "Реал Сосьедад"га қарши ўйинни ўтказиб юборади  0 16:55Саад Ал-Шеҳри: "Ушбу мусобақадаги таркибимиз, икки йил аввал чемпионликни қўлга киритган таркибимиздан кучлироқ"  1 16:28Футбол олами. 16:0, "Динамо" - "Насаф" 3:3 ва бошқа ўйинлар: Ўзбекистон кубоги 2-тури ҳақида батафсил   0 16:19Энди расман: Лапорта Хави янги мавсумда ҳам "Барселона"да қолишини маълум қилди  7 16:00"Челси"нинг икки футболчиси ёзда Саудия Арабистонига кўчиб ўтиши мумкин   2 15:31Осиё Кубоги. Ўзбекистон Саудия Арабистонига қарши тўлиқ оқ либосда ўйнайди  8 15:09Ўзбекистон кубоги. 3-тур расмийлари маълум  3 14:23"Челси" "Арсенал"га йирик ҳисобда имконият бой берилгач, Почеттинони ишдан ҳайдаши мумкин  5 14:08Ўзбекистон олимпия терма жамоаси бош мураббийи Тимур Кападзе Саудия Арабистонига қарши кечадиган баҳс олдидан нималар деди? (тўлиқ матбуот анжумани)  22 13:56"Манчестер Юнайтед" Марсьялнинг нархини эълон қилди  3 13:32Гвардиола Канселунинг келажаги ҳақида фикр билдирди  0 13:05"Шеффилд Юнайтед" АПЛ антирекордини ўрнатди  0 12:37Давлат Турдиалиев таваллудига 62 йил тўлди   10 12:04"Челси" скаутлари "Милан дерби"сини стадиондан кузатишган  3 11:38Футзал бўйича Осиё кубоги. Ўзбекистон - Вьетнам 2:1  0

Ибрагимович: "Чалханоглу Эриксен билан рўй берган фожиадан фойдаланиб қолди ва "Интер"га ўтди" Янгиликлар

Ибрагимович: "Чалханоглу Эриксен билан рўй берган фожиадан фойдаланиб қолди ва "Интер"га ўтди"

Швециялик собиқ жамоадоши ҳақида фикр билдирди.

"Милан" ҳужумчиси Златан Ибрагимович "россонерилар"нинг собиқ футболчиси Хакан Чалханоглунинг "Интер"га ўтиши борасидаги фикрлари билан ўртоқлашди.

“Биз Хаканга жамоага берган ёрдами учун миннатдорчилик билдиришимиз ва унга келажакдаги фаолиятига омад тилашимиз керак. Бу ёқимсиз туюлиши мумкин, аммо Чалханоглу фожиадан унумли фойдаланди. Кристиан Эриксен Евро-2020 доирасидаги Дания – Финляндия учрашуви вақтида юрак хуружига учради. Шу боис "Интер"га бу позицияга футболчи керак эди ва Хакан учун эшик очилди. Бунгача унга на "Интер"дан, на бошқа клублардан таклиф бўлган.

Лекин Хакан яхши йигит ва мен туфайли ўсишга эришди. Мен келгунимча унинг статистикаси яхши эмасди. Мен ҳар доим "Агар у "Милан"дан маошини оширишни сўраса, бу менинг айбим бўлади, чунки мен уни ажойиб футболчига айлантирганман", дея ҳазиллашардим", – деди швециялик ҳужумчи.

Олдинроқ Ибрагимович Месси ва Роналдуни ўзаро солиштирганди.

Рейтинг: +10   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика