UZ

Сўнгги янгиликлар

15:10"Эл Классико"ни бошқарадиган ҳакам номи маълум бўлди  0 15:00Зафармурод Абдираҳматов: "Мусобақа энди бошланди хотиржамликка берилиш керак эмас"  3 14:42Мбаппенинг бир гапидан сўнг "Барселона" ва ПСЖ вакиллари ўртасида 60 кишилик жанжал юзага келди  2 14:25Руслан Жиянов: "Ажойиб ва рақобатдош таркиб йиғилган"  2 13:52Нойер: "Бавария" муваффақиятининг сири - интизом"  3 13:36Ўзбекистонлик ҳакамлар футзал бўйича Осиё Кубогининг 2 ўйинига тайинлов олишди  0 12:59Сака "Бавария"га қарши баҳсда: 0 зарба, 0 дриблинг, 0 аниқ кросс  4 12:40Начо: "Реал" чуқур ҳимояланиб, ғалаба қозона олишини кўрсатди. Одатда биз рақибни чидашга мажбур қиламиз"  14 12:05«Реал Мадрид» футболчиси: «Манчестер Сити» биздан кўра яхшироқ футбол ўйнади»  31 11:40«Ювентус» судда ютқазди. Энди Италия жамоаси Криштиану Роналдуга катта миқдорда товон тўлайди  5 11:23Франция вазири Килиан Мбаппенинг ПСЖдан кетиши ҳақидаги хабарларга муносабат билдирди  1 10:53U-23 Осиё кубоги. Ўзбекистонлик ҳакамлар 2-турнинг иккита учрашувида ишлашади  1 10:27Sofascore. Майдонда 20 дақиқа ҳаракат қилган Ғаниев энг яхшиларидан бири бўлди  0 10:02«Реал Мадрид» чемпионлар «қотили». Мадридликлар ЧЛ рекордини ўрнатди  61 09:38Париж сари «юриш» бошланди. Ўзбекистон U-23 — Малайзия U-23 ўртасидаги учрашувдан ГАЛEРEЯ  1

Ибрагимович: "Чалханоглу Эриксен билан рўй берган фожиадан фойдаланиб қолди ва "Интер"га ўтди" Янгиликлар

Ибрагимович: "Чалханоглу Эриксен билан рўй берган фожиадан фойдаланиб қолди ва "Интер"га ўтди"

Швециялик собиқ жамоадоши ҳақида фикр билдирди.

"Милан" ҳужумчиси Златан Ибрагимович "россонерилар"нинг собиқ футболчиси Хакан Чалханоглунинг "Интер"га ўтиши борасидаги фикрлари билан ўртоқлашди.

“Биз Хаканга жамоага берган ёрдами учун миннатдорчилик билдиришимиз ва унга келажакдаги фаолиятига омад тилашимиз керак. Бу ёқимсиз туюлиши мумкин, аммо Чалханоглу фожиадан унумли фойдаланди. Кристиан Эриксен Евро-2020 доирасидаги Дания – Финляндия учрашуви вақтида юрак хуружига учради. Шу боис "Интер"га бу позицияга футболчи керак эди ва Хакан учун эшик очилди. Бунгача унга на "Интер"дан, на бошқа клублардан таклиф бўлган.

Лекин Хакан яхши йигит ва мен туфайли ўсишга эришди. Мен келгунимча унинг статистикаси яхши эмасди. Мен ҳар доим "Агар у "Милан"дан маошини оширишни сўраса, бу менинг айбим бўлади, чунки мен уни ажойиб футболчига айлантирганман", дея ҳазиллашардим", – деди швециялик ҳужумчи.

Олдинроқ Ибрагимович Месси ва Роналдуни ўзаро солиштирганди.

Рейтинг: +10   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика