Ибрагимович: "Барселона" баъзи-бир инсонлар сабаб Чемпионлар лигасини юта олмади"

Aslanov Jasurbek
30 сен 2014, 10:36
ПСЖ ҳужумчиси Златан Ибрагимовичнинг таъкидлашича, "Барселона" 2009/10 йилги мавсумда баъзи инсонлар туфайли Чемпионлар лигасини юта олмаган экан.

"Ўшанда жамоамиз дунёдаги энг зўри эди. Аммо биз Чемпионлар лигасида ғолиб бўла олмадик. Бунга сабаб баъзи-бир инсонларнинг нотўғри қарорларидир" - дейди Ибрагимович.

Эслатиб ўтамиз, Ибрагимович Гвардиола билан келиша олмагани сабаб испан грандини тарк этган.


Aslanov JasurbekМуаллиф
Манба: championat.com