Ибрагимович 40 ёшида ҳам "Милан" таркибида ўйнайдиган бўлди

Mirjalol Normatov
28 мар 2021, 18:30
"Милан" раҳбарияти ҳужумчи Златан Ибрагимович билан шартномани яна бир йилга узайтирадиган бўлди.

"La Gazzetta dello Sport" хабарига кўра, Милан клуби раҳбарияти футболчининг ҳаракатларидан мамнун ва уни яна бир мавсум давомида таркибда олиб қолишни режалаштирмоқда. "Россонери" футболчига йиига 10,5 млн евро маош тўлайди.

Октябрь ойида Златан 40 ёшни қаршилайди. Бироқ бу унинг ўйинига таъсир қилмаган. У узоқ муддатли танаффусдан кейин Швеция термасига ҳам чақирилди.

Ушбу мавсумда Ибрагимович 23 ўйинда 17 гол урди.

Ўхшаш янгиликлар


Mirjalol NormatovМуаллиф
Манба: La Gazzetta dello Sport