Ибрагимович: "34 ёшимда бир мавсумда 50 та гол урдим, аммо бу шунчаки машғулот эди"
Aslanov Jasurbek
22 май 2016, 15:52
ПСЖ ҳужумчиси Златан Ибрагимович "Марсель"га қарши Франция Кубоги финал баҳсидан (4:2) сўнг, парижликларни соғинишини айтди.
"ПСЖнинг ҳозирги таркиби жуда кучли. Сўнгги уч йил мобайнида биз катта ишни амалга оширдик. Клубни соғинаман. Мен фаолиятимдаги ажойиб мавсумлардан бирини ўтказдим ва 34 ёшимда 50 та гол урдим. Аммо бу шунчаки машғулот эди" - дейди Ибрагимович.