UZ

Сўнгги янгиликлар

20:26"Сурхон" — "Қизилқум". Таркиблар маълум  0 20:05Суперлига. "Андижон" — "Қўқон-1912" 1:0 (матнли трансляция)  10 19:53Суперлига. "Шўртан" - "Хоразм" (матнли трансляция)  2 19:46МЮ Хейлундни 30 млн фунтга сотишга тайёр  1 18:40Моуринью "Реал" футболчисини нишонга олди  0 17:37Дарвозаларга 4 та гол урилган, футбол шоуга айланган, "Динамо" ғалабани бой берган учрашувдан галерея  0 17:10Икки клуби "Ман Сити" хавбекига кўз тиккан  0 16:44Азизбек Тўлқинбеков: "Нефтчи" кучли эди, лекин бизда ирода ва иштиёқ устунлик қилди"  0 16:21"Арсенал" Жакени ўз сафига қўшиб олмоқчи  0 15:55Амир Тўрақулов: "Жамоа бўлиб ҳаракат қилдик ва шу туфайли ғалабага эриша олдик"  0 15:12"Бунёдкор" "Нефтчи"ни Фарғонада мағлуб этган ўйиндан ФОТОГАЛЕРЕЯ  2 14:32"Реал" испаниялик ярим ҳимоячисини 10 миллионга сотишга қарор қилди  0 14:01Сульшер "Бешиктош"дан кетган тақдирда, унинг ўрнига ким келиши мумкинлиги маълум  1 13:36Муҳим голлар панорамаси: Сардор Абдунабиев яна "Нефтчи"ни жазолади  3 13:03"Лос-Анжелес" Сонга йилига 20 млн доллар таклиф қилди. МЛСда фақат Месси кўпроқ маош олади - 20,45 млн  1

Ҳуссам Ҳассан Иорданиянинг Ўзбекистонга қарши ўйинлар учун таркибини эълон қилди Янгиликлар

Ҳуссам Ҳассан Иорданиянинг Ўзбекистонга қарши ўйинлар учун таркибини эълон қилди

Иордания миллий терма жамоаси бош мураббийи Ҳуссам Ҳассан 6 ҳамда 10 сентябрь кунлари Ўзбекистонга қарши кечадиган ЖЧ-2014 саралаш плей-офф учрашувларида иштирок этадиган футболчилар рўйхатини эълон қилди.
Иордания миллий терма жамоаси Ўзбекистонга қарши бўлиб ўтадиган ЖЧ-2014 саралаш плей-офф учрашувларига тайёргарлик кўриш мақсадида 27 август куни навбатдаги йиғинини бошлади. Иордания миллий терма жамоаси бош мураббийи Ҳуссам Ҳассан ушбу йиғинга жами 26 нафар футболчини таклиф қилган.

Таъкидлаш лозим, Иордания терма жамоаси делегацияси 10 сентябрь куни бўлиб ўтадиган жавоб учрашуви учун 7 сентябрь куни чартер рейс билан Тошкентга етиб келади. Иордания терма жамоаси делегациясига Иордания Футбол Уюшмаси президенти Шаҳзода Ҳуссаин Али бин Ҳуссаин раҳбарлик қилади.

Эслатиб ўтамиз, Иордания ҳамда Ўзбекистон миллий терма жамоалари ўртасидаги дастлабки ўйин 6 сентябрь куни Иордания пойтахти Амман шаҳрида бўлиб ўтса, жавоб учрашувига 10 сентябрь куни Тошкент мезбонлик қилади.

Иордания миллий терма жамоасининг йиғинига таклиф этилган футболчилар рўйхати:

Дарвозабонлар: Лоай Амира, Аҳмад Абдул Саттор, Муаттаз Ясин
Ҳимоячилар: Анас Бани Ясин, Муҳаммад Мустафо, Муҳаммад Демейри, Удай Заҳрон, Иброҳим Завара, Босим Фтахи, Шоди Абу Хаш-Хаш, Саид Муржан, Абдул Раҳмон
Ярим ҳимоячилар: Ҳассан Абдул Фаттоҳ, Удай, Аҳмад Мусааб, Амир Дийб, Абдулла Дийб, Муҳаммад Хайр, Ҳалил Бани Аттия, Абу Мунир, Аднан.
Ҳужумчилар: Аҳмад Самир, Удай, Тоир, Аҳмад Ҳайил, Баҳа Абдул Раҳмон.
Рейтинг:    

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика