Ҳусниддин Ғофуров: "Явор"даги голларим ҳисобини очиш илинжидаман"

Narzulla Saydullayev
20 фев 2014, 19:16
Сербиядаги ҳамюртимиз Ҳусниддин Ғофуров аста-секин "Явор" мураббийларининг ишончига кириб бормоқда.
Бунинг натижасида 20 ёшли ҳужумчимиз вақт ўтган сайин асосий таркибда ўз жойига эга бўлиб бормоқда. Яқинда Ҳусниддин билан боғланиб "Явор"даги фаолияти ҳақида сўрадик.

- Бизда 22 февралдан иккинчи давра ўйинларига старт берилади. Айни пайтда бор эътиборимизни мазкур бўлажак баҳсларга қаратганмиз", - дея гап бошлади Ғофуров.  Сербиядаги фаолиятимдан нолимайман. Тўғри, ҳозирча жамоамнинг асосий таркибидан муқим жой олганимча йўқ. Лекин бу йўлда астойдил ҳаракат қиляпман. Мақсадим эса Явордаги голларим ҳисобини очиш. Буни яқин кунлар ичида уддалашга умид қиляпман.

- Клубда албатта ўзига яраша рақобат бор. Ҳар бир чизиқда кучли футболчилар жамланган. Мендан ташқари Камерун ва Чернагориядан келган легионерлар ҳам мавжуд. Шунга қарамай мен ҳам жамоамнинг ҳар бир баҳсида майдонга тушиб фойда келтириш учун бор кучим билан машғулотларда ишлаяпман. Асосий таркибнинг тўлақонли аъзоси бўлишим учун яна бир ой вақт керак менимча.

Исломбек Рустамбеков суҳбатлашди.

Narzulla SaydullayevМуаллиф
Манба: championat.asia