Ҳусниддин Ғофуров: "Чемпионатни ғалаба билан бошлаганимиздан мамнунман"
02 мар 2018 08:21
Янгиликлар
Ҳусниддин Ғофуров: "Чемпионатни ғалаба билан бошлаганимиздан мамнунман"
Қизиқарли кўриниш олган беллашувда “темирйўлчилар” жамоаси 3та тўп фарқи билан зафар қучишди. Мазкур беллашувда маҳоратли футболчи Ҳусниддин Ғофуров “Локо” сафидаги дебют ўйинини ўтказди. Учрашувдан сўнг футболчи клуб расмий сайтига қуйидагича фикр билдирди:
– Таассуротларим аъло даражада. Мавсумни жуда яхши бошлаб олдик. Сафарда бўлишига қарамай йирик ҳисобда зафар қучишга муваффақ бўлдик. Ўйин бошланиши олдидан бироз ҳаяжоним бор эди. Лекин майдонга чиққач бор салоҳиятимни ишга солишга ҳаракат қилдим. Жамоамизга оз бўлса-да фойда келтиришга астойдил уриндим. Шукр, муҳим 3 очко қўлга киритилди. “Локомотив” учун илк расмий ўйинимни ўтказганимдан мамнунман. Жамоадошларимга эса мени қўллаб-қувватлашаётгани учун миннатдорчилик билдираман, – деди Ҳусниддин Ғофуров.

Ўхшаш янгиликлар
championat.asia
ЖЧ-2026га қуръа ташланди. Барча гуруҳлар маълум!
Эшитдик-да! Кападзе Ўзбекистон терма жамоасидан кетди
Плей-офф: "Қўқон-1912" ва "Машъал" Суперлигада қолди
ЖЧ-2026. Ўзбекистон K гуруҳида: Роналду Ўзбекистонга қарши!
Фикрлар