"Манчестер Сити" ҳимоячиси Абдуқодир Ҳусановнинг нархи ўзгаришсиз қолди ва ҳозирда футболчимиз 35 миллион еврога баҳоланмоқда. Шу тариқа, Абдуқодир Ҳусанов МДҲ давлатлари футболчилари трансфер нархи бўйича энг қиммат футболчига айланди.