UZ

Сўнгги янгиликлар

16:06"Ливерпул" Бразилиянинг ёш иқтидорларидан бирини нишонга олди  0 14:5241 ёшли Тьяго Силва эркин агентга айланди  0 13:58Рауф Инилеев: "Мундиал арафасида ҳеч ким жароҳат олмаслиги муҳим, чунки захирамизда бошқа Шомуродов, Юсупов ва Ҳусанов йўқ"  4 13:55Пауло Дибала энди "Рома"га керак эмас  1 13:22“Рома” Мадрид клуби ўйинчисини қишда ўзига жалб қилмоқчи  0 13:02TVCOM'да бугунги тақвим: OCTAGON 83 жанглари ва бошқалар  0 12:43Норчаев Германияда операция қилинди. У қачон сафга қайтади?  3 12:11МЮ ва "Ньюкасл" португалиялик ярим ҳимоячи учун кураш олиб боради  2 11:38"Ман Сити" хавбеки Эчеверри бошқа клубларга ҳам қизиқ. "Байер"даги ижара ўйин амалиёти етишмаслиги сабабли бекор қилиниши мумкин  0 11:26"Ғазалкент" футбол клуби қайтди   4 11:14Тер Штеген қишда "Барса"ни тарк этишни режалаштирмаяпти. Нега?  1 10:49А Серия президенти: "Милан" — "Комо" учрашуви Австралияда ўтказилади  2 10:32U-22 Осиё чемпионати-2013. Антирекордчи Ўзбекистон, голни нишонлашда жароҳатланган мураббий ҳамда чилим чекиш туфайли шифокорсиз қолган жамоа тўғрисида ҳикоя қиламиз   4 09:52Дания терма жамоасининг собиқ бош мураббийи Оге Харейде вафот этди  0 09:00Каррагер: "Салахнинг хатти-ҳаракати ҳақиқий шармандалик эди"  5

Ҳусан Темиров: “Бунёдкор”нинг шашти баланд эмасдек кўринди” Янгиликлар

Ҳусан Темиров: “Бунёдкор”нинг шашти баланд эмасдек кўринди”

Шубҳасиз, 25-турнинг энг марказий ўйини Қаршида ўтказилди. “Насаф” ўз майдонида “Бунёдкор”ни қабул қилиб, 1:0 ҳисобида ғалаба қозонди.
Ўйиндаги ягона голни пенальтидан Артур Геворкян киритди. Ушбу учрашув ҳақидаги фикрларини билиш мақсадида таниқли шарҳловчи, айни пайтда Қарши марказий стадионида сухандонлик қилаётган Ҳусан Темировга мурожаат қилдик.

- Ҳусан ака, ўйин ҳақида нима дея оласиз?
-  Қарши марказий стадионида бўлиб ўтган “Насаф” – “Бунёдкор” қарама-қаршилигини кўпчилик қатори мен ҳам катта қизиқиш билан кузатдим. Албатта, “Насаф”нинг 1:0 ҳисобида ғалаба қозонганидан хурсандман. Бу ғалаба барча қашқадарёликларни хурсанд қилиб юборди.

- Сизнингча, “Насаф” ниманинг эвазига “Бунёдкор”ни мағлубиятга учратди?

- Аввало мухлисларнинг ажойиб тарзда қўллаши эвазига деб ўйлайман. Шу куни стадион деярли тўлди ва бу футболчиларнинг руҳиятини кўтариб юборди. Натижада “насафчилар” тезда ташаббусни ўз қўлларига олишди. “Бунёдкор”нинг эса шашти баланд эмасдек кўринди. Улардан Хайрулла Каримов четлатилди, Пишурнинг ўйини қовушмади. Йўқса, “Бунёдкор” - кучли жамоа.


- “Насаф” бош мураббийи Рўзиқул Бердиев ҳақида фикрингиз қандай?

- Бердиев клуб бош мураббийи сифатида бу йил тўлиқ мавсумни ўтказди. Менимча, у яхши ишлади. Кучли жамоани шакллантира олди деб айта оламан.


- Рўзиқул Саъдуллаевич “Йилнинг энг яхши мураббийи” деб топилиши мумкин...

- Менимча, ҳам шундай бўлади. Агар Дилшод Нуралиев жаҳон чемпионатида Гондурасдан ўтганида унинг ҳам номзоди қўйиларди. Лекин ҳозир Рўзиқул Бердиевда имконият кўпроқ.


- Бу йил “Насаф” чемпион бўлиши мумкинми?

- Бунинг учун “Бунёдкор” Жиззахда, “Локомотив” Бухорода қоқилиши, “Насаф” эса Олмалиқда ғалаба қозониши керак. Жамоа Олмалиққа фақат ғалабани кўзлаб боришини маълум қилди. Лекин нима бўлишини вақт кўрсатади. Агар “Насаф” чемпион бўлса, бу Қашқадарё аҳли учун катта байрам бўлади.

Хайрулла Холиқов суҳбатлашди.

Рейтинг:    

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика