UZ

Сўнгги янгиликлар

02:21"Барселона" йирик ҳисобда ғалаба қозониб, Испания Кубогига эга чиқди!   83 02:18АПЛ. "Бўрилар" "Молине Стэдиум"да ғалабага эришиб, "Шеффилд Юнайтед"ни АПЛдан тушириб юборишди   0 02:13Гвардиола "Ман Сити"нинг Англия Кубоги ярим финалидаги мағлубиятига изоҳ берди  2 01:52"Манчестер Сити" де Брюйнени йўқотди  1 01:29"Ливерпуль" жароҳатдан тикланаётган ван Дейкнинг суратларини намойиш қилди   1 01:07Агуэро "Барселона"га маош бўйича талабини маълум қилди   2 00:46Гаттузо "Фиорентина" билан келишиб олди  0 00:23Аллегри "Ювентус"га қайтишга тайёр, фақат битта шарт билан   4 00:02"Вулверхэмптон" Украина терма жамоаси ҳужумчисига кўз тикди   1 23:48Испания Кубоги финали. "Атлетик" – "Барселона": Муниаин, Пике, Педри ва Гризманн асосийда!   13 23:38Бундеслига. "Байер" "Кёльн" дарвозасига жавобсиз 3 та тўп киритди, Бэйлидан дубль   0 23:26Англия Кубоги. “Челси” "шаҳарликлар"ни ютиб, финалга чиқди!   46 23:22А Серия. "Сассуоло" ўз уйида "Фиорентина"ни мағлуб қилди ва бошқа натижалар  1 23:09Илҳом Мўминжонов: "Мавсумни қўл остимиздаги футболчилар билан якунлаймиз"  23 23:04Александр Ежов: "Истиқлол" билан ўтказилган учрашувдаги 3 очконинг бекор қилиниши ёқимли эмас"  1

Ҳумоюн Муртозаев: “Хомяков қайтгач, ўйин услубимиз ҳам ўзгарди” Янгиликлар

Ҳумоюн Муртозаев: “Хомяков қайтгач, ўйин услубимиз ҳам ўзгарди”

“Машъал” Суперлиганинг 4-турида сафарда “Андижон”га қарши баҳс олиб бориб дуранг қайд этди.

“Газчилар”нинг водийдан бир очко билан қайтишида жамоанинг тажрибали ҳужумчиси Ҳумюн Муртозаевнинг ҳиссаси катта бўлди. Шу боис championat.asia талқинига кўра, 29 ёшли футболчи рамзий терма жамоадан ўрин олди.

- Ҳумоюн, “Андижон” билан ўтган ўйин ҳақида фикрингиз қандай?

- Водийда бизга осон бўлмаслигини олдиндан яхши билардик. Шунга яраша ўйинга тайёргарлик кўрдик. Ўйинни аввалига яхши бошладик ва тезкор гол уришга эришдик. Кейинчалик мезбонлар ҳам ҳужумга зўр бериб, пенальтидан жавоб тўпини киритди. Шундан сўнг очиғини айтганда, дуранг натижани сақлаб қолишга эътибор қаратдик.



- “Машъал” шу куни бир очко ишладими ёки икки очко йўқотдими?

- Менимча учрашувнинг охирларида ҳар икки жамоа ҳам ғалаба тўпини киритиб, уч очкога эга чиқишга жуда яқин келганди. Аммо совуққонлик етишмасдан якунда дуранг натижаси сақланиб қолинди. “Машъал”ни сафарда ўйнаганини инобатга оладиган бўлсак, бир очко ҳам ёмон натижа эмас. Аслида эса уч очко олиш мақсадида боргандик.

- Александр Хомяков келгач жамоанинг ўйин услубида ҳам ўзгариш бўлдими?

- Александр Андреевич тажрибали мураббий эканлигига ҳеч қандай шубҳа йўқ. Илгари “Машъал”ни узоқ йиллар давомида бошқаргани учун ҳам россиялик мутахассиснинг яна жамоага қайтарилиши айни муддао бўлди. Табиийки Хомяковнинг ўз ўйин услуби бор. Унгача эса испаниялик мутахассис қўли остида бошқача тактика асосида шуғуллангандик. Энди ўйин услубимизда ҳам ўзгаришлар бор.


Coca Cola Суперлига. 4-тур рамзий терма жамоаси         

 
- Рамзий терма жамоа ҳақида фикрингиз?

- Championat.asia сайтини мунтазам равишда кузатиб борган холда, футбол янгиликларидан хабардор бўлишига ҳаракат қиламан. Тўғриси бу сафар рамзий терма жамоага тушишимни хаёлимга ҳам келтирмагандим. 4-тур якунларини кўриб, жуда хурсанд бўлдим. Бунинг учун сайт ижодкорларига раҳмат айтаман.

Рейтинг:    

Фикрлар

+1   
06 апр 14:19:44
Bexruz Holmirzaev
Хар бир жамоани омадини берсин Лекин .....бизда нимагадур шу келган мураббийни роса яхши дейишади У кетгач еса ёмон тарафларини коп гапиришади.....Хозир Секейрани ахволи чаток лекин жамоа жимм агар ерта ё индин у кетадигон болса кейин клубдагилар уни салбий тарафларини санай бошлайдилар...
   
06 апр 19:30:07
Voha futboli
Ваниев минг марта яхши эди Хомяковдан канака футбол бу йотиб олиб вактни чузиб уйнаш Ваниев даврида Машал карши хужумда зур уйнарди бу Хомяков келиб бошлади 1 та гол урволиб йотиб олиб дуранг килади Хомяковни футболи бизни футболга тугри келмайди мен Машални мухлисиман лекин Хомяковни эмас
   
06 апр 16:58:03
ubbievazamat9
Зур
   
06 апр 15:57:03
Азамат Одилов
Bexruz Holmirzaev фойдаланувчининг фикрига жавоб бериш
Мураббий танлаш жуда нозик масала Мени фикримча бир мураббий учун клубда оз имзосини куйишга максадга етишига 3 йил вахт керак болади...Бизда еса кабутархона.....Танлашдан олдин уйлаш керак танландими кутиш керак ....
Тугри,мураббий узинг жамоасини тузиш учун 4йил керак булади.Хеч бушмаса,рахбариятни бир мавсумга сабри чидамайди.
   
06 апр 15:51:29
Bexruz Holmirzaev
Азамат Одилов фойдаланувчининг фикрига жавоб бериш
Фикрингизга кушиламан.Лекин бази бир мураббийларни иш услуби шунчаки,аста-секинлик билан мехнатининг самараси юзага чикади.Хеч булмаса ярим йилми-бир йилми мухлат бериш керак.Хомяковга келсак,синовдан утган,кучли муоаббий.Хаттокий махаллийлашиб кетган.
Мураббий танлаш жуда нозик масала Мени фикримча бир мураббий учун клубда оз имзосини куйишга максадга етишига 3 йил вахт керак болади...Бизда еса кабутархона.....Танлашдан олдин уйлаш керак танландими кутиш керак ....
   
06 апр 15:42:19
Азамат Одилов
Bexruz Holmirzaev фойдаланувчининг фикрига жавоб бериш
Хар бир жамоани омадини берсин Лекин .....бизда нимагадур шу келган мураббийни роса яхши дейишади У кетгач еса ёмон тарафларини коп гапиришади.....Хозир Секейрани ахволи чаток лекин жамоа жимм агар ерта ё индин у кетадигон болса кейин клубдагилар уни салбий тарафларини санай бошлайдилар...
Фикрингизга кушиламан.Лекин бази бир мураббийларни иш услуби шунчаки,аста-секинлик билан мехнатининг самараси юзага чикади.Хеч булмаса ярим йилми-бир йилми мухлат бериш керак.Хомяковга келсак,синовдан утган,кучли муоаббий.Хаттокий махаллийлашиб кетган.
championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика