

"Мавсумолди йиғинлари вақтида бош мураббий билан гаплашиб олдим ва жамоада қолишимга қарор қилдик. Бироқ трансферлар ойнасининг сўнгги ҳафтасида менга ижара асосида жамоадан кетишим кераклигини маълум қилишди. Агарда "Реал" Мариано Диас билан шартнома имзоламаганида, мен жамоада қолардим. Лопетеги бунга қадар менинг жамоага кераклигимни айтганди", - деди Майораль.
"Леванте" футболчини бир мавсумга ижарага олган.


