UZ

Сўнгги янгиликлар

11:38Футзал бўйича Осиё кубоги. Ўзбекистон - Вьетнам 2:1  0 11:15ФАКТ. Ўзбекистон футзал терма жамоаси кетма-кет бешинчи Осиё кубогида ярим финалга чиқди  6 10:54Аллегри «Ювентус»да қолса, туринликлар етакчиси ёзда жамоани тарк этади  3 10:25«Барселона» вице-президенти Хавининг келажаги борасида расмий баёнот берди  11 10:06Хосе Венансио Лопес: «Эрон билан ўйинга тайёргарлик кўрмадик»  7 09:47Фалакнинг гардиши (Бекзод Толибов блоги)  6 09:22«Челси» Почеттинонинг ўрнига бош мураббий топди  5 08:57«Атлетик» афсонаси Икер Муниаин ёзда жамоадан кетишини маълум қилди  5 08:34Фернандо Торрес қайси жамоани бошқариши маълум  5 08:10«Барселона» «Манчестер Сити» етакчиларидан бирини 50 миллион еврога сотиб олиши мумкин  5 07:44Клопп кечаги мағлубиятдан сўнг чемпионлик имкониятлари ҳақида гапирди  14 07:20Лига 1. "Монако" - "Лилль" 1:0  1 07:15Лига 1. "Лорьян" - ПСЖ 1:4  1 07:10АПЛ. "Манчестер Юнайтед" - "Шеффилд" 4:2  1 07:05АПЛ. "Эвертон" - "Ливерпуль" 2:0  0

Ҳозирги футболимизда тактика томонлама энг кучли маҳаллий мураббий ким? Янгиликлар

Ҳозирги футболимизда тактика томонлама энг кучли маҳаллий мураббий ким?

Замонавий футбол кўп жиҳатдан кучли жисмоний тайёргарлик ҳамда тўғри тактикага таянадиган бўлиб қолди.

Албатта, ҳозирги футболни тактикасиз тасаввур қилиш қийин. Футболчи индивидуал жиҳатдан ҳарқанча маҳоратли бўлмасин, мураббий белгилаб берган тактикага мос равишда ўйин намойиш этмас экан, нимадир ўхшамай қолаверади. 

Ўзбек футболида ҳам бир нечта тактик усуллар бор. Лекин тўғрисини айтсиш керак, бизда ҳали тактик ўйналадиган футбол кучли ривожланмаган. Бу ўринда мураббийлардан кўп нарса талаб қилинади, зеро тактикани жамоа ўйинига улар олиб киради. Телеграм каналимизга "Ҳозирги футболимизда тактика томонлама энг кучли маҳаллий мураббий ким?" деган савол билан сўров қўйгандик.


 

Бугун сўровнома натижаларини келтириб ўтамиз. Вариантлар сифатида бир нечта мураббий номини келтириб ўтдик ва энг кўп овозни (52 фоиз) "Насаф" бош мураббийи Рўзиқул Бердиев тўплади. Сўровномада 22 мингдан зиёд ўқувчи қатнашган бўлса, ярмидан кўпи айнан Бердиевни ҳозирги ўзбек футболида энг кучли тактик мураббий сифатида белгилаган. 

Бу борада кейинги ўрин 13 фоиз овоз билан Ўзбекистон миллий терма жамоаси бош мураббийи Вадим Абрамовга насиб этди. АГМК устози Миржалол Қосимов эса 12 фоиз тўплаб учинчи бўлди.

"Сўғдиёна" бош мураббийи Улуғбек Бақоев 9 фоиз тўплаган бўлса, Олимпия терма жамоамиз бош мураббийи Тимур Кападзе 5 фоиз овозга эга бўлди. "Навбаҳор" устози Виктор Жалилов эса 2 фоиз овоз йиғди. Шунингдек, сўровномада қатнашганларнинг 1 фоизи Жасур Абдураимов, Бахтиёр Ашурматов ва Ҳамиджон Актамов каби мураббийларга овоз берган. Иштирокчиларнинг 4 фоизи эса "Бошқа мураббий" вариантини танлашган.

Албатта, бу кўп фикр-мулоҳаза талаб қиладиган савол ҳисоб ҳисобланади. Лекин бир нарсани унутмайлик, модомики кўпчилик Рўзиқул Бердиевни биринчи ўринга қўйган экан, демак "Насаф" қўллайдиган тактика кўпчиликка маъқул келмоқда. 

Рейтинг: +44   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика