UZ

Сўнгги янгиликлар

02:49Қозоғистон термаси матбуот котиби: "Ўзбекистонга кўчиб кетаман"  10 02:34Одил Ҳамробеков: "Бу билан тўхтаб қолишни истамаймиз"  3 02:16Равшан Эрматов: "Бу ғалаба ўз-ўзидан келиб қолмади"  7 01:55Миллатлар лигаси. 9та гол урилган ўйинда Испания Францияни қийинчилик билан мағлуб қилди ва финалга йўл олди   44 01:41Осиёда яна катта байрам: Иордания ўз тарихида илк бор ЖЧда иштирок этади  9 01:21ЖЧ-2026 саралаши. Бизнинг гуруҳдаги барча масала ҳал бўлди  15 01:13Тимур Кападзе: "Бу ғалаба ҳаммамизники"  12 00:59Сречко Катанец: “Мен жуда қисқа гапираман…”   35 00:46Аббосбек Файзуллаев: "Ҳиссиётларни тасвирлаб бера олмайман"  11 00:35Ўткир Юсупов: "Бугун ота-онамнинг дуосини олиб, дарвозам даҳлсизлигини сақлаб қолишни ният қилиб тушгандим"  14 00:13Жанни Инфантино Ўзбекистонни жаҳон чемпионати йўлланмаси билан табриклади  25 23:52Тимур Кападзе: "Биринчи навбатда муҳтарам Президентимиз ва халқимизни ғалаба билан табриклайман"  43 23:45ЖЧ-2026 саралаши. Саудия Арабистонининг тақдири сўнгги турга қолди  7 23:30Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев футболчиларни табриклади  41 22:4534 йиллик орзу ушалди! Ўзбекистон ЖЧда!  622

Ҳозир Тьяго Алькантаранинг кўчасида байрам бўлиши мумкин эди Янгиликлар

Ҳозир Тьяго Алькантаранинг кўчасида байрам бўлиши мумкин эди

Гап шундаки, бугун футболчи ўзининг таваллуд кунини нишонлаяпти.

Тьяго Алкантара ду Насименто. Испания терма жамоаси футболчисини мухлисларнинг бир қисми испан деса, бошқалар бразилиялик дейди. Қизиқарли томони шундаки, унинг ўзи Италияда туғилган. Унинг отаси Иомар ду Насименто ёки қисқача Мазиньо А Серияда тўп тепар эди. Бу воқеа 1991 йилнинг 11 апрелига тўғри келган. 

Дарвоқе, бугун “Тоттенхэм” хавбеки Бамидели Алли ҳам 24 ёшга қадам қўйди.

Алькантаранинг фаолиятига назар ташласак, у 2005 йилда “Фламенго” академиясидан “Барселона”нинг болалар жамоасига келиб қўшилган. “Кўк-анорранглилар”нинг асосий жамоасидаги дебюти 2009 йилнинг 17 майига тўғри келган (“Мальорка”га қарши ўйин). 2010 йилдан эътиборан у асосий жамоага жалб қилинди. Кейинги мавсумда Пеп Гвардиола 20 ёшли Алькантарани асосий таркибнинг тўлақонли аъзосига айлантирди(45 ўйинда 4 гол). 

Испаниялик мутахассис 2013 йилда “Бавария” бошқарувини қўлга олгач, жамоага таклиф қилган илк футболчиси айнан Тьяго бўлди. Ўша пайтда Алькантара учун МЮ ва “Реал” ҳам даъвогарлик қилган, аммо футболчи собиқ устози билан ишлашни авзал кўрганди. Футболчи мюнхенликлар учун 25 миллион еврога тушган.

У ҳамон “Бавария” таркибида муваффақиятли тўп суриб келмоқда.

Статистикага назар солсак, “Барселона” учун 100 ўйинда 11 гол, 20та самарали узатмага муаллифлик қилганига гувоҳ бўламиз.

“Бавария” таркибида эса унинг ҳисобида 227 ўйин, 31 гол ва 37та асист бор.

Тьяго қўлга киритган соврилар билан танишинг:

4 карра Испания, 6 карра Германия чемпиони;

2 карра Испания, 3 карра Германия кубоги соҳиби;

3 мартадан Германия ва Испания суперкубокларида ғалаба қозонган;

2 каррадан ЕЧЛ, УЕФА суперкубоги ва клублар ўртасидаги ЖЧ ғолиби ва ҳ.к.

Хуллас, бутун жаҳон аҳлини қийнаётган коронавирус пандемияси туфайли Тьяго ҳам ўз таваллуд айёмини аввалгидек дабдабали ва кенг миқёсда нишонламаслиги аниқ. 

Буни сизга ҳам маслаҳат бермаймиз. Ўзингизни ва яқинларингизни асранг. Бунинг учун, шунчаки, уйда қолиш кифоя қилади. Сиқилманг, аҳвол ўнглангач, бундай байрамларнинг энг катталари айнан сизнинг кўчангизда бўлади. #уйда қолинг!


Фахриддин Рўзиев

Рейтинг: +5   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика