UZ

Сўнгги янгиликлар

23:34"Барса" Лео билан кучлироқ. Якуний қарорни унинг ўзи қабул қилади"  1 23:15Дешам Бенземани кечирмайди  7 22:50"Унион" "Бавария" ҳужумчисини ижарага олди  1 22:38Платини: "Дибала – Марадона, Неймар каби футболчилар тоифасидан"  4 22:30АПЛ. "Фулхэм" – "Челси" (онлайн ҳисоб)  4 22:24"Аякс"нинг 15 ёшли форварди "Боруссия"га ўтади  3 22:16"Насаф" ўзаро ўйин ўтказди ва кичик таътилга чиқди  14 22:04Эшитдик-да! "Ал Насср" кореялик футболчи билан муаммони ҳал қилгач Машарипов трансферини эълон қилади  19 22:00“Металлург” ўз сафига “Андижон” ҳужумчисини қўшиб олди  5 21:58АПЛ. "Лидс” қаторасига учинчи ўйинда ютқазди, минимал ғалабага эришган “Вест Хэм” эса 8-ўринга кўтарилди  1 21:55Суриялик ҳужумчи "Ал Ҳилол" билан хайрлашди  5 21:38АПЛ. “Фулхэм” – “Челси”. Асосий таркиблар  10 21:30Бундеслига. Ройс пенальтини ноаниқ амалга оширган баҳсда “Боруссия Д” очко йўқотди, “Лейпциг” эса сафарда жанговар дуранг ўйнади  4 21:10Нидерландиялик мухлислар севимли жамоаси гол ўтказмаслиги учун ўзига хос усулни қўллади  7 21:03“Андижон” мураббийлар штабида ўзгаришлар бор  5

"Ҳоким қабулида бўлганлиги, таркибни кучайтирилиши ва наманганлик мухлислар". Дражен Дукич билан интервью Янгиликлар

"Ҳоким қабулида бўлганлиги, таркибни кучайтирилиши ва наманганлик мухлислар". Дражен Дукич билан интервью

Хабарингиз бор, “Навбаҳор” мураббийлар штабидан сербиялик мутахассис Дражен Дукич ҳам жой олди ва у Нўъмон Ҳасановга ёрдам берадиган бўлди.

Ушбу мураббийни мухлисларга яхшироқ таништириш мақсадида клуб матбуот хизмати интервью ташкил қилди.

“Навбаҳор”га келиши, вилоят ҳокими қабулида бўлганлиги, галдаги вазифалар борасида

- “Навбаҳор” сингари ўз анъаналарига эга бўлган жамоада фаолиятимни  бошлаганимдан хурсандман. Ўзбекистонда ишлаган пайтимда, яъни “Пахтакор” ва “Қўқон-1912” жамоаларида фаолият юритганимда, Наманганга  келганман. Ўшанда “Навбаҳор” ҳамда жамоа мухлислари менда жуда илиқ таассурот қолдиришганди. Мана тақдир тақозоси билан энди “Навбаҳор”да ишлаяпман. Мени жамоага Нўъмон Ҳасанов таклиф қилди. Ушбу мутахассис билан олдин “Пахтакор” ва “Қўқон - 1912” клубларида бирга фаолият юритганмиз ҳамда бир-биримизни жуда яхши биламиз. Куни кеча клуб вице-президенти Отабек Саматов, шунингдек, бош мураббий Нўъмон Ҳасанов билан биргаликда Наманган вилоят ҳокими Шавкат Шокиржанович Абдураззоқовнинг қабулида бўлдик. Тўғрисини айтсам, вилоят раҳбари футболни жуда теран тушунадиган ажойиб инсон экан. Шавкат Шокиржанович билан суҳбатимиз жуда қизиқарли, ёқимли тарзда кечди. Суҳбат давомида “Навбаҳор”нинг янги мавсумдаги режалари, жамоани кучайтириш борасидаги масалалар муҳокама қилинди. Шавкат Шокиржанович “Навбаҳор” олдинга қараб интилиши, жамоани кучайтириш лозимлигини таъкидлаб ўтди.

Тўғри, жамоа таркибида кўплаб маҳоратли футболчилар бор. Лекин таркибни кучайтириш, бошқа жамоаларга рақобатбардош қилиш учун таркибга яна 3-4 нафар тажрибали футболчиларни жалб этиш лозим. Худди ҳаётдаги каби, футболда  ҳам эртага нима бўлишини башорат қила олмайсиз. Аммо шуни таъкидлашим лозимки, “Навбаҳор”нинг айни пайтда мураббийлар штабида фаолият юритаётган мутахассислар билан биргаликда ўз олдимизга қўйилган мақсадни амалга оширса бўлади. Энг муҳими, Наманган футбол шаҳри ҳамда жамоа мухлислари футболдан завқ олишлари лозим. “Навбаҳор” ишқибозларининг Ўзбекистондаги энг кучли мухлислар эканлигини яхши биламан. Улар жамоани нафақат ўз майдонидаги баҳслар, балки сафардаги учрашувларда ҳам муносиб қўллаб-қувватлаб туришади.

Ўз навбатида клуб раҳбарияти, жумладан, клуб вице-президенти Отабек Арифович Саматов томонидан ҳам жамоага катта эътибор қаратилаётганлигини ҳам айтиш лозим. Жамоа шунга яраша натижа ҳам қайд этиши шарт. Ўйин чиройли бўлса-ю,натижа ижобий бўлмаса ҳам бўлмайди. Таркиб кучайтирилса, мухлислар “Навбаҳор”нинг ғалабаларидан завқ олишади, деган умиддаман. Ўтган мавсумнинг сўнгги 3-4 ойида фаолият юритган Нўъмон Ҳасанов янги мавсумда жамоанинг ўйинини янада кучайтириш, натижанинг ижобий тус олиши учун интилиши шубҳасиз.  Буни биргаликда амалга ошириш, мени яхши билганлиги учун ҳам Ҳасанов мени жамоага чақирди. Худо хоҳласа, у билан биргаликда ижобий натижаларни қайд этамиз, деган умиддаман.

Ёш футболчилар, келгуси режалар тўғрисида

- Нўъмон Ҳасанов ёш футболчилар билан ишлашни ёқтиради. Шунингдек, ўзим ҳам Сербияда ОФКнинг ёшлар жамоасида фаолият юритганман. “Навбаҳор”нинг ёшлари орасида маҳоратли футболчилар кўпчиликни ташкил этади. Лекин улар тажриба тўплашлари ҳам лозим. Маҳорат бўлса-ю, тажриба бўлмаса бўлмайди. Буни амалга ошириш учун улар олдинга қараб интилишлари, ўз устиларида ишлашлари лозим. Шундагина улар бир-икки йил ичида “Навбаҳор”нинг асосий таркибидан жой олишлари эҳтимолдан холи эмас. Бу кўпроқ уларнинг ўзларига ҳам боғлиқ. Бу уларнинг ўзлари, шунингдек, “Навбаҳор” учун ҳам фойда беради. Режаларимиздан “Навбаҳор”ни рақобатбардош жамоага айлантириш ўрин олган албатта. Бу эса белгиланган тизим асосида олиб бориладиган иш ҳисобланади. Клуб раҳбарияти буни тушунаётганлигидан жуда хурсандман. Жамоанинг ижобий натижаларни қайд этиши, мухлисларга қувонч улашиши учун қўлдан келганича ҳаракат қиламиз. Фақат бунинг учун бироз вақт талаб этилади. Асосийси, натижанинг ижобий бўлиши.

Наманган вилоят ҳокими Шавкат Абдураззоқов,шунингдек, клуб раҳбарияти, жумладан, клуб вице-президенти Отабек Саматов жамоа учун барча шароитларни яратиб беришмоқда ва натижалар ҳам шунга яраша бўлишига интиламиз.

Наманган шаҳри, мухлислар ҳақида

- Наманган шаҳри борасида маълумотга эгаман. Наманган аҳоли сони бўйича Ўзбекистонда 2-ўринда турувчи, жуда катта, шунингдек, гуллар шаҳри эканлигидан хабарим бор. Лекин ҳозир қиш фасли ва менимча, баҳорда ҳар қандай шаҳарнинг гўзаллигини кузатса бўлади. Лекин “Навбаҳор”нинг клуб раҳбарияти, мураббийлар штаби, футболчилар, шунингдек, мухлисларнинг ажойиб эканлигини таъкидлашим лозим. Шунингдек, фурсатдан фойдаланиб,  мени “Навбаҳор”га таклиф қилган дўстим Нўъмон Ҳасанов, ушбу таклифга розилик билдирган клуб раҳбариятига ўз миннатдорчилигимни билдираман. “Навбаҳор”даги фаолиятимдан ижобий хотиралар қолишини истайман. Буни амалга ошириш учун эса қўлдан келганича меҳнат қиламан.

Таъкидлаганимдек, “Навбаҳор” мухлисларини жуда яхши биламан. 2015 йили “Пахтакор” билан Наманганга ташриф буюрганимда, стадионнинг мухлислар билан тўла эканлигига гувоҳ бўлганман. Беш йилдан сўнг, тақдир тақозоси ушбу жамоага ишлаш учун келдим. Ишқибозларнинг қўллаб-қувватлашлари нафақат футболчилар, балки, биз – мураббийларга ҳам қўшимча куч-қувват, руҳ, ғайрат бағишлайди. Мухлислар 12-ўйинчи ҳисобланишади. Наманганда эса бу аллақачон  ўз исботини топган. Фурсатдан фойдаланиб, “Навбаҳор” мухлисларига соғлик-саломатлик тилайман. Янги мавсумда ҳам севимли жамоаларини муносиб тарзда қўллаб қувватлашларини тилайман.             

Мураббий ҳақида маълумот.

Дражен Дукич – 1966 йили собиқ Югославиянинг Добул шаҳрида туғилган.

Футболчилик фаолияти давомида Сербиянинг ОФК, “Хайдук” ва “Рад” (барчаси Белград), “Сути Сканикшис”, “Пролетер”, Хитойнинг “Жиансу” жамоаларида ўйнаган.

2002 йилдан мураббийлик фаолиятини бошлаб, Сербиянинг ОФК, “Хайдук”, “Колубара”, ”Раднички”  жамоаларида бош мураббий ва ёрдамчи мураббий сифатида фаолият юритган.

Шунингдек, юртимизнинг “Пахтакор” (Тошкент, 2012, 2014-2015 йиллар), “Қўқон-1912” (Қўқон, 2017 - 2018 йиллар) жамоаларида ҳам ёрдамчи мураббий сифатида ишлаган.

Бундан ташқари, Сербия футбол федерациясида ҳам фаолият юритган.

Айни пайтда Сербия пойтахти Белградда истиқомат қилади.

Оилали, бир ўғилнинг отаси.

Мухлислик қиладиган жамоалари: “Црвена Звезда” (Сербия), “Реал Мадрид"

Ёқтирган футболчиси: Криштиану Роналду.

Рейтинг: +8   

Фикрлар

+5   
10 янв 16:17:10
Сардор 77
Жалилов ўзи билади кимни олишни сен Сербия муоабийи жисмоний холатга жобгарсан халос у ёги хамма ўзини ишини килади айткандек хоким сен мурабийлад хам яхши тушунади футболни хокимни алдолмайсан яна ўша гап мухлис мухлислигини килсин аралашмай агар жуда аралашадиган мухлислар бўлса стадионга чикиб ўриндикларни артиб салафанласин ана клубга фойдаси тегади у иш хам кўлидан келмаса экран ортидан турволиб акил ўргатмай жимммм кузатсин хаммага омад
+3   
10 янв 13:16:39
Nozimboy
Ман хайронман кимни олип кучайтирасила наборот киткизяпсила месни боллани яна кутайлучи нима каромат кусатаркансила омадинани бирсин номонжон сиздан илтимос наманганли боллани чакириг таркибга кимам килиши мумкин
+2   
10 янв 14:31:40
Abdulaxad.
Навбахор жамоаси учун ишлаётган ишчи ходимларга омад..Жа тор уйлавермай кенгрок булайлик факат бизни Навбахордамас бошка жамоаларда хам шу холат давом этяпди улар салбий фикр этмаяпдию. Малумот бермайди машгулот хаки хабар бермайди дейсиларда кегин ёмонлайсилар.Наманган учун омад дейиш кийинми узимизни мухлислар асли кадрига етмайди жамоани ундай килиш керак у керакмас бу булмайди бошка жамоа мухлисларини кузатинглар дамоасини кандвй кадрлайди улар кам сонлидир лекин узини узи ерга урмайдихаркан дай холатда хам бошкалар олдида эрмак булмайди Афсус бизга на иссик ёкади на совук Мухлислар уз урнини билса ортикча босим бермаса жамоа уйинчиси хам мурабийу ходимлари хаммаза килиб ишлайди бизлар дан хатто Наманганли боллархам узимизда уйнай олмаяпди чукни мухлислар чукурлашиб кетамиз. Бирлашиш камрок мухлислар хамсон жихатдан усткндирмиз лекин хам жихатлидамактана олмаймиз..Жамоага омад .
+1   
10 янв 17:07:42
rovipjon.uz
Bu.murabiy.QUQonda.Niman.QOyilatodi.
+1   
10 янв 15:59:53
Abror_Tursunov
No'mon Xasanov bu odam bn aka uka tutinganmi deyman . Yetalab yuradi nechchi yildan beri
+1   
10 янв 13:21:48
Mirshohid
Intervyu ham paxta quyishdan boshlanib paxta quyishdan tugabdi. Pox Pox buptiku Intervyu ham. Essiz byudjet pullari essiz to'layotgan soliqlarimmiz.... Gaz yo'q svet yo'q futbolga bo'x bormi...
   
13 янв 09:17:07
Fghhhhgfccvhytdwq
Сардор 77 фойдаланувчининг фикрига жавоб бериш
Сен ота нималигини каердан билардинг отангни кўчага ташлаб келгансанку хотиниг уйида яшайсан сени хеч ким махаллада кўришни хам исмаслигини биласану барибир хароб киймингда юраверасана БОМЖ
Хааа демак таппи ёкаркансан чумилишга шароитинг йук экан усти бошинг бут мас экан махаллада ном чкарибсан узинг этгандай бомж дган гапларингдан шундай хулоса чкарса булади. Уйинг бомаса таппини каерда ёкябсан шунга хайронман, куприк тагидами хахаха?
   
13 янв 07:31:51
Сардор 77
Fghhhhgfccvhytdwq фойдаланувчининг фикрига жавоб бериш
Бунча бомжладинг отанг бомжми дейман
Сен ота нималигини каердан билардинг отангни кўчага ташлаб келгансанку хотиниг уйида яшайсан сени хеч ким махаллада кўришни хам исмаслигини биласану барибир хароб киймингда юраверасана БОМЖ
   
10 янв 20:23:55
intilganga tòle yor
"Navbahor"-muhlislari ishonchiga teng bulolmayapti.Teng bõlgan yili chempion bõladi.
   
10 янв 19:32:15
SERZOD
Хасанов ишларга омад эски ишларингизни килмасангиз узокка борасиз, эски ишларингиз билан юрсангиз биринчи даврадаёк хайдалисиз, узокни кузланг сизга маслахатим
   
10 янв 17:50:03
Rus Tam
Ойликни гаплашгани бир фартук пахта билан кирган ҳокимни олдига...
-1   
10 янв 18:47:41
Fghhhhgfccvhytdwq
Сардор 77 фойдаланувчининг фикрига жавоб бериш
Жалилов ўзи билади кимни олишни сен Сербия муоабийи жисмоний холатга жобгарсан халос у ёги хамма ўзини ишини килади айткандек хоким сен мурабийлад хам яхши тушунади футболни хокимни алдолмайсан яна ўша гап мухлис мухлислигини килсин аралашмай агар жуда аралашадиган мухлислар бўлса стадионга чикиб ўриндикларни артиб салафанласин ана клубга фойдаси тегади у иш хам кўлидан келмаса экран ортидан турволиб акил ўргатмай жимммм кузатсин хаммага омад
Узинг бошлаб берасанда шуни урнак клиб
-1   
10 янв 16:03:32
Doniyor Turdaliyev
Иш килиб бир тигинга киммат кария серблар билан толдирвормасангиз болди амаки Ахмадалиевни олиш керак эди Гиёс Комилов яхши химоячи эди бекор чузмадингизлар. Хайрилло Бозоровни сиёсати махаллий иктидорларга этибор каратиш эди хозир сиёсат узгардими диманда наманганли боллар фаргонага кетиб коляпди
-1   
10 янв 16:03:01
Doniyor Turdaliyev
Иш килиб бир тигинга киммат кария серблар билан толдирвормасангиз болди амаки Ахмадалиевни олиш керак эди Гиёс Комилов яхши химоячи эди бекор чузмадингизлар. Хайрилло Бозоровни сиёсати махаллий иктидорларга этибор каратиш эди хозир сиёсат узгардими диманда наманганли боллар фаргонага кетиб коляпди
-2   
10 янв 18:50:45
Fghhhhgfccvhytdwq
Узи тузуро ойлик беролмиди бу команда бунака мураббийлага нма бор экан курпасга караб оёк узатишни ургативорила Навбахорга
championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика