“Ҳоким кубоги-2016”. "Нефтчи-2" мусобақани дуранг билан бошлади

Narzulla Saydullayev
29 янв 2016, 21:12
“Нефтчи-2” жамоаси номи остида турнирда иштирок этаёган жамоамиз ёшлари илк турда яна бир Фарғона жамоаси “ФарДу-Футбол инфо” билан дастлабки очколар учун кураш олиб боришди.

Ўйиннинг илк бўлимида “Нефтчи” вакили Иброхим Нўъмонов йўллаган зарба рақиб ҳимоячисига теккан холда “ФарДу-Футбол инфо” дарвозасига йўл олди ва шу тариқа баҳсда ҳисоб очилди. Орадан кўп ўтмай  “ФарДу-Футбол инфо”дан Элёр Мўйдинов ҳисобни тенглаштирди. 1:1. Жамоалар шу кўринишдаги ҳисоб билан бўлимни тугатишди. ФарДу спорт мажмуаси стадионида кечган иккинчи таймда эса бошқа гол киритилмади.

29 январь. Фарғона шаҳри.  “Ҳоким кубоги-2016”. 1-тур.
“ФарДу-Футбол инфо” – “Нефтчи” 1:1
Голлар: Иброхим Нўъмонов, 1:0. Элёр Мўйдинов, 1:1.


“Нефтчи” ПФК матбуот хизмати.


Ўхшаш янгиликлар


Narzulla SaydullayevМуаллиф
Манба: fcneftchi.uz

Сўнгги янгиликлар

Барча ›