UZ

Сўнгги янгиликлар

16:01"Барселона" Ханси Фликни эҳтимолий бош мураббий деб ҳисобламайди  0 15:53Ўзбекистон Кубоги. "Пахтакор", "Нефтчи" ва "Металлург" иштирокидаги ўйинлар бошланмоқда  0 15:32"Манчестер Юнайтед" 3 нафар ҳимоячига қизиқиш билдирмоқда  0 15:00Ибороҳимҳалил Йўлдошев: "Қайрат" жамоаси мени илиқ кутиб олди ва жамоага яхши киришиб кетдим. Корея ва Япония терма жамоалари Осиё кубогида фаворит"  0 14:58Нагельсманн "немис машинаси" билан шартномани узайтирди  1 14:32Футзал бўйича ФИФА Жаҳон чемпионати-2024 мезбон шаҳарлари эълон қилинди  10 14:15Ўзбекистон клублари нега доим футболчилардан қарз бўлаверади? Камолиддин Мурзоев билан интервью  5 14:07Ўзбекистонлик ҳакам футзал бўйича Осиё Кубоги 2-турига тайинланди  0 13:51"Бавария" ҳимоячиси ёзда жамоани тарк этишни истамаяпти  0 13:25"Барселона" ярим ҳимоячиси билан шартномани узайтирмоқчи  0 12:57"Реал" вингери "Барселона"га қарши ўйинни ўтказиб юбориши мумкин  4 12:30МЮ ҳужумчисига харидорлар маълум қилинди  2 12:05Неймар ижтимоий тармоқларда Мбаппени ҳақорат қилди  10 11:43Ўзбекистон футзал терма жамоасининг Ироққа қарши учрашувини баҳрайнлик рефери бошқаради  4 11:22"Пахтакор-79" ПФЛ талабини бажармагани учун Биринчи лигадан четлаштирилиши мумкин  5

Ҳиндларга "мастер-класс" ўтиб берган "вундеркинд" ҳақида Янгиликлар

Ҳиндларга "мастер-класс" ўтиб берган "вундеркинд" ҳақида

Қаршида Ҳиндистоннинг "Моҳун Баган" жамоасини қабул қилган "Насаф" рақибини 6 та гол билан "меҳмон қилди".

Насаф Карши

Кубок АФК - финальная стадия . Quarter Finals-тур

22/09/2021, 20:00

0
:
6
Тугади

Атл.Колката

45'
90'

1 бўлим ўйнаб, 13 дақиқа ичида хет-трик қайд этган Ҳусайн Норчаев учрашув қаҳрамонларидан бирига айланди.

Ўз номига хет-трикни расмийлаштирган 19 ёшли форвард ОФК кубоги тўпурарига айланиб олди. Унинг ҳисобида 5 ўйинда урилган 6 гол бор.

"Моҳун Баган" билан ўйиндан кейин Норчаевнинг ўйини муҳокамаларга сабаб бўлди. Журналист Шаҳбоз Беғамов эса уни "Насаф" афсонаси Зафар Холмуродовга қиёслади.

Футболчи, дастлаб, 2019 йилги U-21 чемпионатида кўзга ташланган. Ўшанда 17 ёшли Норчаев Ҳожимат Эркинов билан бирга турнир тўпурарига айланган.

Иқтидорли ўйинчи Суперлигада 2020 йилда порлаган эди. У расмий дебютини ўтган йилнинг июнида ("Навбаҳор"га қарши, 2:2) нишонлаган. Ўша баҳсдан кейин таниқли спорт журналисти Азиз Нурий шундай ёзган эди: "Насаф" ёш иқтидорларни кашф этишда давом этади.

Ўзбекистон чемпионатидаги дастлабки мавсумини Бобир Абдихолиқов билан рақобат туфайли асосан захира ўриндиғида ўтказган Ҳусайн йил охирига қадар 3 та голга муаллифлик қилди ва "Championat.asia" сайти томонидан мавсум кашфиёти сифатида эътироф қилинди.

Жорий йил аввалида Абдихолиқов "Насаф"дан кетгач, Рўзиқул Бердиев 19 ёшли Ҳусайнни жамоанинг асосий ҳужумчисига айлантирди. Вақт тажрибали мутахассис адашмаганини кўрсатмоқда. Норчаев мавсумнинг ортда қолган қисмида "аждарлар" либосида 27 ўйин ўтказиб, 18 та гол уришга улгурди.

Шунингдек, Ҳусайн Париж Олимпиадасига тайёрланаётган Тимур Кападзе бошчилигидаги терма жамоамизнинг ҳам асосий форварди ҳисобланади.

Норчаев қайд этаётган статистика ҳавас қилишга арзийди. У ўз тенгқурлари орасида Суперлиганинг энг яхши футболчиси бўлиб турибди. Солиштириш учун айтамиз, "Локомотив" хавбеки Жасур Жалолиддинов ҳамда "Пахтакор" вингери Диёр Холматов мавсум бошидан бери 20 ўйин ўтказиб (барча турнирларда), "гол+пас" тизимида 3 очко ишлашган. Ҳусайнда эса бу кўрсаткич 21га (18+3) тенг. 

Юқорида келтирилган фактларни инобатга олсак, Норчаев кўп эҳтимол Ўзбекистон миллий жамоасининг октябрь ойидаги йиғинида терма либосидаги норасмий дебютини амалга оширса керак. 

Қадрли мухлис, сизнинг 19 ёшли форвард борасидаги фикрингиз қандай? У ўзбек футболининг яқин келажакдаги энг кучли ҳужумчиси бўла оладими?

Енгилмас "Насаф". Бердиевнинг мағлубиятсиз сериясини биласизми?

Муаллиф :
Рейтинг: +57   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика