UZ

Сўнгги янгиликлар

10:00Sofascore. Ҳожимат Эркиновнинг кечаги ҳаракатлари неча баҳога баҳоланди?  0 09:37Ўзбекистон кубоги. ОКМК "Арал академия"ни ўз майдонида қабул қилади  0 09:14«Бу шармандалик». Почеттино «Челси» футболчилари ўртасидаги пенальти тепиш учун жанжаллашгани ҳақида гапирди  3 08:50Ўзбекистон ОТЖ сардори Осиё кубогига тайёргарлик ҳақида фикр билдирди  9 08:34Осиё кубоги U-23. Энг қиммат футболчилардан тузилган рамзий терма жамоа  4 08:30U-23 Осиё Кубоги. Австралия - Иордания 0:0   0 08:25U-23 Осиё Кубоги. Қатар - Индонезия 2:0   0 08:20Туркия чемпионати. "Аланяспор" - "Галатасарай" 0:4   0 08:15АПЛ. "Челси" - "Эвертон" 6:0   0 08:09Расман: Криштиану Роналду нечта ўйинга четлатилгани маълум  7 08:00Серия А. "Аталанта" - "Верона" 2:2   0 07:45ЕЧЛ. Чорак финал жавоб учрашувларида ишлайдиган ҳакамлар маълум. «Ман Сити» — «Реал» баҳсини италиялик рефери бошқариб боради  7 07:22Ўзбекистон кубоги. Бугун 1-тур баҳсларига якун ясалади  2 02:00АПЛ. Палмер 4та гол урган учрашувда "Челси" "Эвертон"ни "топтаб" ташлади  18 01:50"Челси" футболчиси АПЛ тўпурарлар пойгасида Холандга етиб олди  3

Ҳиндларга "мастер-класс" ўтиб берган "вундеркинд" ҳақида Янгиликлар

Ҳиндларга "мастер-класс" ўтиб берган "вундеркинд" ҳақида

Қаршида Ҳиндистоннинг "Моҳун Баган" жамоасини қабул қилган "Насаф" рақибини 6 та гол билан "меҳмон қилди".

Насаф Карши

Кубок АФК - финальная стадия . Quarter Finals-тур

22/09/2021, 20:00

0
:
6
Тугади

Атл.Колката

45'
90'

1 бўлим ўйнаб, 13 дақиқа ичида хет-трик қайд этган Ҳусайн Норчаев учрашув қаҳрамонларидан бирига айланди.

Ўз номига хет-трикни расмийлаштирган 19 ёшли форвард ОФК кубоги тўпурарига айланиб олди. Унинг ҳисобида 5 ўйинда урилган 6 гол бор.

"Моҳун Баган" билан ўйиндан кейин Норчаевнинг ўйини муҳокамаларга сабаб бўлди. Журналист Шаҳбоз Беғамов эса уни "Насаф" афсонаси Зафар Холмуродовга қиёслади.

Футболчи, дастлаб, 2019 йилги U-21 чемпионатида кўзга ташланган. Ўшанда 17 ёшли Норчаев Ҳожимат Эркинов билан бирга турнир тўпурарига айланган.

Иқтидорли ўйинчи Суперлигада 2020 йилда порлаган эди. У расмий дебютини ўтган йилнинг июнида ("Навбаҳор"га қарши, 2:2) нишонлаган. Ўша баҳсдан кейин таниқли спорт журналисти Азиз Нурий шундай ёзган эди: "Насаф" ёш иқтидорларни кашф этишда давом этади.

Ўзбекистон чемпионатидаги дастлабки мавсумини Бобир Абдихолиқов билан рақобат туфайли асосан захира ўриндиғида ўтказган Ҳусайн йил охирига қадар 3 та голга муаллифлик қилди ва "Championat.asia" сайти томонидан мавсум кашфиёти сифатида эътироф қилинди.

Жорий йил аввалида Абдихолиқов "Насаф"дан кетгач, Рўзиқул Бердиев 19 ёшли Ҳусайнни жамоанинг асосий ҳужумчисига айлантирди. Вақт тажрибали мутахассис адашмаганини кўрсатмоқда. Норчаев мавсумнинг ортда қолган қисмида "аждарлар" либосида 27 ўйин ўтказиб, 18 та гол уришга улгурди.

Шунингдек, Ҳусайн Париж Олимпиадасига тайёрланаётган Тимур Кападзе бошчилигидаги терма жамоамизнинг ҳам асосий форварди ҳисобланади.

Норчаев қайд этаётган статистика ҳавас қилишга арзийди. У ўз тенгқурлари орасида Суперлиганинг энг яхши футболчиси бўлиб турибди. Солиштириш учун айтамиз, "Локомотив" хавбеки Жасур Жалолиддинов ҳамда "Пахтакор" вингери Диёр Холматов мавсум бошидан бери 20 ўйин ўтказиб (барча турнирларда), "гол+пас" тизимида 3 очко ишлашган. Ҳусайнда эса бу кўрсаткич 21га (18+3) тенг. 

Юқорида келтирилган фактларни инобатга олсак, Норчаев кўп эҳтимол Ўзбекистон миллий жамоасининг октябрь ойидаги йиғинида терма либосидаги норасмий дебютини амалга оширса керак. 

Қадрли мухлис, сизнинг 19 ёшли форвард борасидаги фикрингиз қандай? У ўзбек футболининг яқин келажакдаги энг кучли ҳужумчиси бўла оладими?

Енгилмас "Насаф". Бердиевнинг мағлубиятсиз сериясини биласизми?

Муаллиф :
Рейтинг: +57   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика