UZ

Сўнгги янгиликлар

08:34Фернандо Торрес қайси жамоани бошқариши маълум  2 08:10«Барселона» «Манчестер Сити» етакчиларидан бирини 50 миллион еврога сотиб олиши мумкин  0 07:44Клопп кечаги мағлубиятдан сўнг чемпионлик имкониятлари ҳақида гапирди  3 07:20Лига 1. "Монако" - "Лилль" 1:0  0 07:15Лига 1. "Лорьян" - ПСЖ 1:4  0 07:10АПЛ. "Манчестер Юнайтед" - "Шеффилд" 4:2  0 07:05АПЛ. "Эвертон" - "Ливерпуль" 2:0  0 07:00АПЛ. "Кристал Пэлас" - "Ньюкасл" 2:0  0 02:10АПЛ. "Ливерпуль" "Эвертон"га ютқазиб, чемпионлик пойгасидаги имкониятларини янада ёмонлаштириб юборди  23 02:00АПЛ. "Ман Юнайтед" 20-ўриндаги "Шеффилд"ни қийинчилик билан мағлубиятга учратди  32 00:50Тебас яқин келажакда Ла Лига ўйинлари АҚШда ўтказилишини маълум қилди  5 00:35Франция. ПСЖ "Лорьян"дан устун келди ва чемпионлик масаласини деярли ҳал қилди  1 00:22Breaking: Хави "Барселона"да қолишга қарор қилди!  26 23:54"Реал Мадрид" "Милан" ҳимоячисининг трансфери устида ишламоқда  0 23:23 Хосе Венансио Лопес: "Эронга қарши баҳс жуда қийин ва мураккаб бўлиши аниқ, бироқ биз ўз потенциалимизга ишонамиз"  7

Ҳиндларга "мастер-класс" ўтиб берган "вундеркинд" ҳақида Янгиликлар

Ҳиндларга "мастер-класс" ўтиб берган "вундеркинд" ҳақида

Қаршида Ҳиндистоннинг "Моҳун Баган" жамоасини қабул қилган "Насаф" рақибини 6 та гол билан "меҳмон қилди".

Насаф Карши

Кубок АФК - финальная стадия . Quarter Finals-тур

22/09/2021, 20:00

0
:
6
Тугади

Атл.Колката

45'
90'

1 бўлим ўйнаб, 13 дақиқа ичида хет-трик қайд этган Ҳусайн Норчаев учрашув қаҳрамонларидан бирига айланди.

Ўз номига хет-трикни расмийлаштирган 19 ёшли форвард ОФК кубоги тўпурарига айланиб олди. Унинг ҳисобида 5 ўйинда урилган 6 гол бор.

"Моҳун Баган" билан ўйиндан кейин Норчаевнинг ўйини муҳокамаларга сабаб бўлди. Журналист Шаҳбоз Беғамов эса уни "Насаф" афсонаси Зафар Холмуродовга қиёслади.

Футболчи, дастлаб, 2019 йилги U-21 чемпионатида кўзга ташланган. Ўшанда 17 ёшли Норчаев Ҳожимат Эркинов билан бирга турнир тўпурарига айланган.

Иқтидорли ўйинчи Суперлигада 2020 йилда порлаган эди. У расмий дебютини ўтган йилнинг июнида ("Навбаҳор"га қарши, 2:2) нишонлаган. Ўша баҳсдан кейин таниқли спорт журналисти Азиз Нурий шундай ёзган эди: "Насаф" ёш иқтидорларни кашф этишда давом этади.

Ўзбекистон чемпионатидаги дастлабки мавсумини Бобир Абдихолиқов билан рақобат туфайли асосан захира ўриндиғида ўтказган Ҳусайн йил охирига қадар 3 та голга муаллифлик қилди ва "Championat.asia" сайти томонидан мавсум кашфиёти сифатида эътироф қилинди.

Жорий йил аввалида Абдихолиқов "Насаф"дан кетгач, Рўзиқул Бердиев 19 ёшли Ҳусайнни жамоанинг асосий ҳужумчисига айлантирди. Вақт тажрибали мутахассис адашмаганини кўрсатмоқда. Норчаев мавсумнинг ортда қолган қисмида "аждарлар" либосида 27 ўйин ўтказиб, 18 та гол уришга улгурди.

Шунингдек, Ҳусайн Париж Олимпиадасига тайёрланаётган Тимур Кападзе бошчилигидаги терма жамоамизнинг ҳам асосий форварди ҳисобланади.

Норчаев қайд этаётган статистика ҳавас қилишга арзийди. У ўз тенгқурлари орасида Суперлиганинг энг яхши футболчиси бўлиб турибди. Солиштириш учун айтамиз, "Локомотив" хавбеки Жасур Жалолиддинов ҳамда "Пахтакор" вингери Диёр Холматов мавсум бошидан бери 20 ўйин ўтказиб (барча турнирларда), "гол+пас" тизимида 3 очко ишлашган. Ҳусайнда эса бу кўрсаткич 21га (18+3) тенг. 

Юқорида келтирилган фактларни инобатга олсак, Норчаев кўп эҳтимол Ўзбекистон миллий жамоасининг октябрь ойидаги йиғинида терма либосидаги норасмий дебютини амалга оширса керак. 

Қадрли мухлис, сизнинг 19 ёшли форвард борасидаги фикрингиз қандай? У ўзбек футболининг яқин келажакдаги энг кучли ҳужумчиси бўла оладими?

Енгилмас "Насаф". Бердиевнинг мағлубиятсиз сериясини биласизми?

Муаллиф :
Рейтинг: +57   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика