Ҳиндистон дарвозабони Ўзбекистонга қарши ўйинда жамоасига нима мотивация беришини айтди

Mirjalol Normatov
18 янв 2024, 16:01
Ҳиндистон терма жамоаси дарвозабони Гурпет Синх Ўзбекистонга қарши ўйин олдидан ўз фикрларини билдирди.

"Жамоамиз мусобақа аввалидан очколар ташна эди. Эндиликда буни исботлаш учун ҳаракат қиламиз. Дастлабки ўйинда ҳеч нарсага эриша олмадик, бироқ жамоа сифатида ижобий характер кўрсата олдик. Ўзбекистонга қарши ўйин қийин ўтади, лекин қўлга киритилиши керак бўлган очколар бизга мотивация беради. Барчамиз шу илинжда майдонга чиқамиз. Биз ўзимиз ва мухлисларни хурсанд қилиш учун бор кучимизни ишга соламиз", — деди 31 ёшли посбон.

Эслатиб ўтамиз, ўйин Тошкент вақти билан 19:30да старт олади.

Ўхшаш янгиликлар


Mirjalol NormatovМуаллиф
Манба: championat.asia

Сўнгги янгиликлар

Барча ›