UZ

Сўнгги янгиликлар

13:24Футзал. Ўзбекистон Австралияга қарши баҳсда оқ либосларда ҳаракат қилади  0 13:06Аббосбек Файзуллаев РПЛ рамзий терма жамоасидан ўрин олди  4 12:37Эшитдик-да! Ўзбекистон кубоги 2-турининг камида 4 та ўйинида VAR ишлайди  5 12:14"Милан» "Фулхэм" ҳимоячиси учун курашишга тайёр  3 11:30"Барселона" АПЛ клубининг Рафинья бўйича 60 миллионлик таклифини рад этди  1 11:12“Transfermarkt”. Ўзбекистон Осиё кубогидаги энг қиммат терма жамоа  26 10:48«Байер» ёзда бир нафар етакчисини сотади. Нега?  2 10:00Sofascore. Ҳожимат Эркиновнинг кечаги ҳаракатлари неча баҳога баҳоланди?  0 09:37Ўзбекистон кубоги. ОКМК "Арал академия"ни ўз майдонида қабул қилади  3 09:14«Бу шармандалик». Почеттино «Челси» футболчилари пенальти тепиш учун кечган жанжал ҳақида гапирди  16 08:50Ўзбекистон ОТЖ сардори Осиё кубогига тайёргарлик ҳақида фикр билдирди  15 08:34Осиё кубоги U-23. Энг қиммат футболчилардан тузилган рамзий терма жамоа  9 08:30U-23 Осиё Кубоги. Австралия - Иордания 0:0   0 08:25U-23 Осиё Кубоги. Қатар - Индонезия 2:0   0 08:20Туркия чемпионати. "Аланяспор" - "Галатасарай" 0:4   0

Ҳиндистон четлатилди, бу саралаш ўйинларида Ўзбекистонга ҳам таъсир қилиши мумкинми? Янгиликлар

Ҳиндистон четлатилди, бу саралаш ўйинларида Ўзбекистонга ҳам таъсир қилиши мумкинми?

Ҳа, агарда Ҳиндистон ўсмирлар терма жамоаси "D"дан кейинги исталган бошқа гуруҳда бўлганида.

Яқиндагина бўлиб ўтган қуръа ташлаш маросимида, ҳиндлар ўсмирлар ўртасидаги Осиё чемпионатининг саралаш ўйинларида Саудия Арабистони, Мьянма, Мальдив ва Қувайт жамоалари билан бирга "D" гуруҳидан жой олдилар. 


Саралаш қоидаларига кўра, дастлабки 4та гуруҳда 5тадан, қолган 6та гуруҳда 4тадан жамоа финал йўлланмасини учун кураш олиб борадилар. Ўзбекистон эса Жанубий Корея, Бруней ва Шри Ланка билан бир гуруҳда. "А", "В", "С" ва "D" гуруҳларида сўнгги, 5-ўринни қўлга киритган жамоага қарши кечга ўйинлардаги натижалар, қолган гуруҳлардаги жамоалар сони 4та бўлганлиги учун бекор қилинади. Кўриб турганингиздек, Ўзбекистон учун бу муаммо келтириб чиқармайди. Агар Ҳиндистон тўртталик гуруҳда бўлганида, унда бизга муаммо бўлиши мумкин бўларди, агарки гуруҳ ғолиблигини қўлга кирита олмасак. Якунда сўнгги ўриндаги рақиб билан натижамиз бекор бўлиб, урилган голларимиз ҳам йўқ бўларди. 


ФИФА Бутун Ҳиндистон футбол федерациясини дисквалификация қилди. Буни “Сўғдиёна”га қандай алоқаси бор?


Энди ёшлар терма жамоасидаги ҳолат. Афсуски бу ерда Ҳиндистон 4та жамоадан иборат "H" гуруҳидан жой олган. Энди Австралия, Ироқ ва Қувайт терма жамоалари ўзаро ўйинларда кейинги босқичга чиқадиган жамоанинг номини ҳал қиладилар. Бу ерда муаммо "E", "F", "G", "I" ва "J" гуруҳларидаги жамоаларда бўлади. Энди уларнинг тўртинчи жамоага қарши кечадиган ўйинларидаги натижалар бекор бўлади. "A", "B", "C" ва "D" гуруҳларида ундан ҳам қизиқ бўлади. Энг яхши иккинчи бўладиган жамоанинг сўнгги иккита ўйиндаги рақибларининг натижаси бекор бўлади. Муаммо аслида бунда эмас, улар қайси жамоа якунда тўртинчи ёки бешинчи бўлишини билмайдилар. Буни эса бизга заррача таъсири йўқ, сабаби бу ёшдаги Осиё чемпионатига 2023 йилда Ўзбекистон мезбон ва биз муддатидан аввал мусобақа йўлланмасини нақт қилганмиз.


Муаллиф : Aslanov Jasurbek
Рейтинг: -3   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика