“Hero Interсontinental Cup 2019” мусобақаси финалини ўзбекистонлик ҳакамлар бошқарди
21 июл 2019 09:45
Янгиликлар
“Hero Interсontinental Cup 2019” мусобақаси финалини ўзбекистонлик ҳакамлар бошқарди
Ҳиндистоннинг Аҳмадобод шаҳрида “Hero Interсontinental Cup 2019” мусобақаси бўлиб ўтаётгани ҳақида хабар берган эдик.
Мазкур турнирда Ҳиндистон, Тожикистон, Сурия ҳамда КХДР терма жамоалари иштирок этишди. Турнирнинг ҳал қилувчи финал учрашувида Тожикистон КХДР билан баҳс олиб бориб, 0:1 ҳисобида имкониятни бой бериб қўйди.
Диққатга сазовор жиҳати шундаки, мусобақанинг финал учрашувини ўзбекистонлик ҳакамлар гуруҳи бошқариб борди. Бош ҳакам сифатида Аҳрол Рисқуллаев фаолият олиб борган бўлса, унга қанотларда Андрей Цапенко ҳамда Руслан Серазитдинов ёрдам берди. Захира ҳаками сифатида эса Жасур Мухторов ишлади.
Шу тариқа, 7-19 июль кунлари бўлиб ўтган мусобақада КХДР терма жамоаси ғолиб чиқди.

Ўхшаш янгиликлар
championat.asia
Расман: Тимур Кападзе — "Навбаҳор" бош мураббийи!
Ла Лига. "Реал" меҳмонда "Жирона"ни мағлуб эта олмади
Месси жаҳон рекордини янгилади
Расмий хабар: Исломбек Исмоилов — "Нефтчи" бош мураббийи
Фикрлар