UZ

Сўнгги янгиликлар

19:45"Мес Рафсанжан" — "Истиқлол". Таркиблар маълум  0 19:38"Пахтакор"нинг янги мавсумдаги либоси қандай кўринишда бўлади?  2 19:35"Барселона" — "Леванте". Таркиблар маълум  1 19:13ОКМК янги мавсум учун қайдномасини эълон қилди  5 18:54Ислом Исмоилов: "Асосий таркибнинг 80-90 фоизи шаклланди"  3 18:41"Арал" Тожикистон жамоасини мағлуб этди  1 18:28"Реал" жамоа футболчиси жароҳат олганини маълум қилди  4 17:53"Ноттингем Форест" — "Ливерпуль". Таркиблар маълум  2 17:31CA сафарда. Ўзбекистон аёллар терма жамоаси Осиё кубогига қандай тайёргарлик кўрди?  0 17:01"Сабаҳ" — "Капаз". Таркиблар маълум  0 16:22Анчелотти терма жамоаларнинг энг кўп маош олувчи мураббийига айланади  1 15:50"Челси" мавсум якунлангач, Росеньорни истеъфога чиқариши мумкин  3 15:17Нуньес АПЛга қайтиши мумкин  1 14:41Андрей Шумара — Тошев, Гесс, “Андижон” ва “Бухоро”даги хотиралар, Жаҳон чемпионати ҳақида  0 14:15"Манчестер Юнайтед" "Ньюкасл"нинг икки футболчисига қизиқмоқда  1

Ҳасанбой Эргашев: “Олтиариқда “Пахтакор”га осон бўлмайди” Янгиликлар

Ҳасанбой Эргашев: “Олтиариқда “Пахтакор”га осон бўлмайди”

Ўзбекистон Кубогининг 1/8 босқичига ташланган қуръа маросимидан кейин айрим жамоаларнинг етакчи футболчилари билан суҳбатлашиб, уларнинг фикр-мулоҳазаларини эшитмоқдамиз.

Про-лиганинг дебютанти “Ифтихор” Ўзбекистон Кубогининг нимчорак финалида Суперлига вакили Тошкентнинг “Пахтакор” жамоасини қабул қилади. Фарғона вилояти, Олтиариқ туманида кечадиган бўлажак учрашув олдидан мезбонларнинг етакчиси Ҳасанбой Эргашев ўз фикрларини билдириб ўтди.

- Эртага чемпионат доирасида сафарда “Ғиждувон”га қарши ўйинимиз бор. Шунинг учун кеча йўлда бўлиб, ТВ орқали қуръа маросимини кўра олмадик. Кейинчалик Кубокдаги навбатдаги рақибимиз ҳақида хабар топдик. Энди нимчорак финалда, мамлакатимизнинг байроқдор клуби – “Пахтакор”га қарши майдонга чиқамиз. Мазкур босқич ўйини ҳам битта баҳсдан иборат бўлишини инобатга олиб айтадиган бўлсак, ўз уйимиздаги учрашувни ижобий томонга ҳал қилсак бўлади. Яхши биласиз, водийдаги ўйинларда меҳмон жамоага осон бўлмайди. Мухлисларнинг босими ҳам катта ўрин тутади. Шу боис ҳозирдан бемалол айтишим мумкинки, “Пахтакор”га Олтиариқда осон бўлмайди. Чунки стадион трибунаси мухлислар билан тўлиб-тошишига шубҳа йўқ. Ҳақиқий аншлаг бўлиши турган гап. Ишқибозларимизнинг қўллаб-қувватлаши натижасида ҳам рақибни мағлуб этишимиз мумкин. Ҳозирдан “Пахтакор”га тайёргарликни бошлаб юбордик.

- Кубокда нимчорак финалда, “Нефтчи” билан ўйнашимизни кутгандик. Лекин улар “Қўқон-1912”га қарши тўп сурадиган бўлди.

- Бизда янги жамоа тузилган. Шу боис жамоавий ўйин ҳам аста-секин шаклланмоқда. Кўз тегмасин йигитлар ҳозир бир-бирларини анча яхши тушунмоқда.

- Чемпионатдаги мақсадимиз ўз гуруҳимизда 1-ўринни эгаллаш. Кубокда ҳам ҳар бир ўйинда ғалаба қозониш вазифаси қўйилган – дейди Ҳасанбой Эргашев.


Рейтинг: +15   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика