UZ

Сўнгги янгиликлар

01:20Ла Лига. "Реал Мадрид" аралаш таркиб билан "Сосьедад" меҳмони бўлмоқда (онлайн ҳисоб)  46 01:12"Арне Слот – "Ливерпул"нинг янги бош мураббийи!" – Фабрицио Романо  3 00:55Жасур Жалолиддинов: "Бу жамоа билан анча олдин бошланган ўзаро ҳисоб-китобимиз бор эди"  4 00:45U-23 Осиё кубоги. Ироқ минимал ҳисобда Вьетнамни енгди ва ярим финалга йўл олди. Кейинги рақиб – Япония  12 00:40U-23 Осиё кубоги. Ўзбекистон - Саудия Арабистони 2:0  3 00:25Хосе Венансио Лопес Эронга қарши учрашувдан кейин қандай фикрлар билдирди?  5 23:46"Персеполис" Ўрунов гол урган ўйинда пенальтилар сериясида мағлубиятга учраб, Эрон кубогини тарк этди  3 23:20Саудия чемпионати. "Ал Ҳилол" - "Ал Фатех" 3:1   1 23:15Футзал бўйича Осиё Кубоги. Таиланд - Тожикистон 3:3 (пенальтилар 6:5)  0 23:10Футзал бўйича Осиё Кубоги. Вьетнам - Қирғиз Республикаси 2:3  0 22:58Ўзбекистон олимпия терма жамоаси бош мураббийи Тимур Кападзе Саудия Арабистони устидан қозонилган ғалабадан сўнг (2:0) нималар деди? (тўлиқ матбуот анжумани)  39 22:11Ўзбекистон футзал термаси Осиё кубоги бронза медали учун Тожикистонга қарши ўйнайди (турнир сеткаси)  6 21:35Футзал бўйича Осиё Кубоги. Ўзбекистон финал остонасида Эронга пенальтилар сериясида мағлуб бўлди  95 21:33Ўзбекистон U-23 Осиё кубоги ярим финалида Индонезияга қарши баҳс олиб боради (турнир сеткаси)  44 21:14U-23 Осиё кубоги. ҒАЛАБА! Ўзбекистон қийин кечган ўйинда Саудия Арабистонини мағлуб этиб, ярим финалга чиқди! Олимпиадага бир қадам қолди  448

Ҳарри Кейн ва Альфонсо Дэвис "Реал" шорт-листида Янгиликлар

Ҳарри Кейн ва Альфонсо Дэвис "Реал" шорт-листида

Испаниянинг "Реал" клуби Жаҳон чемпионатидан кейинги бир қатор эҳтимолий трансферларни кўриб чиқмоқда.

Шу мақсадда Мадрид клуби Ҳарри Кейн ва Альфонсо Девисни кузатиб бормоқда. Жамоа устози Карло Анчелотти страйкер излашда давом этаётган кўринади. 

"Тоттенхэм" ҳужумчиси Ҳарри Кейн "қироллик клуби"нинг жароҳат олган асосий форварди Карим Бенземанинг ўрнини боса оладиган даражадаги ҳужумчи эканига ишонмоқда. 

"Шпорлар" Англия терма жамоаси сардори билан йўлларини айро тушириши учун 90 млн евро талаб қилмоқда. Мадрид иерархияси эса ушбу миқдордаги маблағни таклиф қилишга тайёр эмас. 29 ёшли футболчининг ўзи Испания пойтахтига кўчиб ўтишни истаса, ҳозирги клубидан унга белгиланган нархни туширишларини сўраши мумкин.

Шунингдек, Мадрид клуби чап қанот ҳимоясидаги камчиликни тўлдириш учун ечим изламоқда ва бу ролга "Бавария" ҳимоячиси Альфонсо Дэвис муносиб кўрилмоқда. Шу туфайли у клубнинг шорт-листида энг устувор вазифа, деб қараляпти.

Рейтинг: +3   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика