UZ

Сўнгги янгиликлар

08:52ЎзПФЛ. "Йил футболчиси" учун номзодлар сони яна биттага қисқарди  1 08:25"Бунёдкор" икки нафар легионери билан шартномани узайтирди  0 07:58"Андижон" "Локомотив" футболчиси билан шартнома имзолади  4 07:30ОКМК сардори Тошкент жамоасига ўтиши мумкин  0 03:03Ла Лига. "Реал" меҳмонда "Жирона"ни мағлуб эта олмади  40 02:58А Серия. "Наполи" Римда "Рома"ни мағлуб этди  4 01:25Микель Артета: "Чемпион бўлишни истасак, шу руҳни сақлаб қолишимиз керак"  4 01:15Cамвел Бабаян — "Андижон" бош мураббийи  29 00:33Спаллетти "Ювентус" учун рекорд ўрнатди  2 00:07ОКМК сўнгги турда Олмалиқда "Машъал"ни мағлуб этган ўйиндан ФОТОГАЛЕРЕЯ  0 23:30АПЛ. Қизиқарли кечган "Челси" ва "Арсенал" жамоалари ўртасидаги Лондон дербисида дуранг қайд этилди, "аристократлар" ўйиннинг катта қисмини ўн киши бўлиб ўтказишди  45 23:17"Андижон" сўнгги турда "Бунёдкор"ни мағлуб этган ўйиндан ФОТОГАЛЕРЕЯ  0 22:25Исак "Ливерпул" сафидаги дебют голини урди  4 21:34"Реал" 50 млн евролик трансферни амалга оширишга тайёр  8 21:00АПЛ. "Ливерпуль" Лондонда "Вест Хэм"ни мағлуб этди  7

"Ҳар бир ўйинда Япония, Кореяга қарши чиққандек чиқсак, бу босқичдан яхши ўтамиз" — Жалолиддин Машарипов Янгиликлар

"Ҳар бир ўйинда Япония, Кореяга қарши чиққандек чиқсак, бу босқичдан яхши ўтамиз" — Жалолиддин Машарипов

Ўзбекистон терма жамоаси ҳамда Саудия Арабистонининг "Ал Насср" клуби футболчиси Жалолиддин Машарипов мамлакатимизга етиб келди.

Бугундан бошлаб у терма жамоа ихтиёрида машғулотлар ўтказишни бошлаб юборди. Фурсатдан фойдаланиб Championat.asia мухбирлари Ўзбекистон МТЖнинг машғулот ўтказаётган қароргоҳига борди ва футболчидан интервью олди.  


— Жалолиддин бугун терма жамоанинг ихтиёрига етиб келдингиз. Саудия Арабистонида мавсум деярли тугади, яъни 2 та тур қолди. Клуб ҳозир 3-ўринда, жамоа ўз олдига қўйган мақсадига эришди деб ўйлайсизми? 

— "Ал Наср"да доимо мақсад улуғ бўлган. Доим чемпионлик, Президент кубокларини ютишни хоҳлаганмиз. Бу йил бу нарсани уддалай олмадик, деб ўйлайман. Ҳозир 3-ўриндамиз, барибир бизнинг ниятимиз келаси йили Осиё Чемпионлар лигасида ўйнаш. Вазифани 90 фоиз уддаладик деб ўйлайман. Яна иккита ўйин қолди. У ерда ҳар бир ўйин жуда кучли ўтади, осон рақиб йўқ. Буни Саудия чемпионатини кузатадиганлар ҳам билади. Шу икки ўйинда 6 очкони қўлга киритиб, келаси йили ОЧЛда ўйнашни жамоамиз олдига вазифа қилиб қўйган. 

— Мавсум орасида маълум муддат майдонга тушмадингиз. Кўпчилик мураббий билан ўрталарингизда низо чиқди деб ўйлади...

— Бу йил "Ал Наср"да кўп мураббийлар алмашди. Ҳар бир легионер футболчида бу каби ҳолатлар бўлиб туради. Мураббий янги келганида мени яхши танимасди. Шунинг учун ҳам 1-2 та ўйинда захирада қолиб кетдим. Ҳозир ҳаммаси яхши. Сўнгги ўйинларда менга нисбатан ишончи анча юқори. Жуда яхши муомаладимиз. 

— Терма жамоа ҳақида, рақибларимиз анча аутсайдер жамоалар. Терма жамоа футболчиларида ўйиндан аввал "ютиб қўйиш" аломатлари йўқми?

— ЎФА раҳбарлари келди ва шу борада гаплашдик. Тўғри, Малдив, Шри-Ланка каби терма жамоалар, лекин ҳозир ҳамма футбол ўйнашни ўрганиб олган. Агар биз ютсак "ўзи Шри-Ланка эди", дейишади. Агар ютқазиб қўйсак душмандан баттар бўлади. Ҳозир бизнинг таркибда жуда ҳам талантли футболчилар йиғилган. Ҳар бир ўйинда Япония, Кореяга қарши чиққандек чиқсак, бу босқичдан яхши ўтамиз. Бу гуруҳда вазиятни оғирлаштирмаслигимиз керак. Мухлисларни ҳам, журналистларни ҳам хавотирга қўймаслик керак. Мухлисларимизни чиройли ўйинлар, голлар билан хурсанд қилиб, бу босқични байрамдек ўтказиб бермоқчимиз.

Рейтинг: +14   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика