UZ

Сўнгги янгиликлар

09:53Мюллер Руммениггени ортда қолдириб, тўпурарлар рўйхатида 3-ўринга кўтарилиб олди  2 09:37"Барселона"ни бошқариш учун Куманнинг ўрнига яна бир номзод пайдо бўлди  9 09:14Футзал. Ўзбекистоннинг Эронга қарши ўйинидан махсус ФОТОГАЛЕРЕЯ  5 09:10"Бавария"нинг ғалабали серияси 8тага етди  2 08:52Футзал. Жаҳон чемпионати-2021. Барча чорак финалчилар номи аниқ бўлди  16 08:35Футзал бўйича Жаҳон чемпионати-2021. Ўзбекистон – Эрон 8:9  6 08:30Футзал бўйича Жаҳон чемпионати-2021. Португалия – Сербия 4:3  0 08:25Футзал бўйича Жаҳон чемпионати-2021. Испания – Чехия 5:2  0 08:23Футзал. Португалия ва Испания ҳам чорак финалга йўл олди + ФОТО  2 08:20Туркия Суперлигаси. "Алтай" - "Бешикташ" 2:1  0 08:15Бундеслига. "Гройтер Фюрт" - "Бавария" 1:3  0 08:12Olamsport: Уч нафар боксчимиз финалда, Жошуа ва Усик тарозига чиқди ва бошқа хабарлар  0 07:56Суперлига. Бугун 20-тур ўйинлари бошланади  5 07:34БАА. "Шаржа"да камбэк, Шукуровдан эса голли пас  1 07:13Левандовскининг 19 та ўйинлик голли серияси якунланди  4

Ҳақоратланган АФСОНА Янгиликлар

Ҳақоратланган АФСОНА

Бугун Токио-2020 Олимпиадасида очилиш маросими бўлиб ўтишидан хабарингиз бор.

Тадбир Тошкент вақти билан 16:00да бошланади ва Токио Миллий стадионида ўтказилади.

Бугун ишга келиш учун бекатда автобус кутиб турарканман бир хабар мени жуда ҳам ҳайрон қолдирди: Очилиш маросимида делегациямиз байроқдорлари ўзгарибди. Оксана Чусовитина ва Бобоусмон Ботуров ўрнига Баҳодир Жалолов ҳамда Нигора Турсунқулова байроғимизни кўтариб чиқадиган бўлишибди. Бу маълумотни ўқирканман, дарҳол "Olamsport.com"ни жонкуяр ходими Азиз Тўхтамуродовдан айрим маълумотларни сўрашга тушдим. Бу орада эса мен кутиб турган 77-автобус бекатга келиб кетиб ҳам бўлганини пайқамай қолибман. Хуллас, асабийлаша бошладим... Автобус кетиб қолгани учун эмас, АФСОНАни "ҳақорат қилишгани" сабаб.

Оксана Чусовитинанинг биринчи Олимпиадаси Барселона-1992 бўлган. Мен унда 2 ёш бўлганман. Ҳозир эса уч нафар фарзандим бор, Оксана опа эса ҳамон Олимпиадада юрибди. Ақлимни таниганимдан бери ҳамиша йирик мусобақаларда иштирок этиб келадиган спортимизнинг тирик афсонаси ҳисобланади у. Одатда, спорт гимнастикасида спортчилар 10 йил ҳам шуғулланишмайди. Кўпчилик 20-22 ёшларда ҳам фаолиятини тугатиб қўя қолади. Чусовитина эса 46 ёшда Олимпиадада қатнашмоқда, 46 ёшда...

Фото: Анвар Илясов.


Ёдимда, бир неча йил олдин "Olamsport.com" сайти бош муҳаррири Камолиддин Алимов ходимлардан спортимиз тарихидаги энг ёрқин вакиллар, яъни афсоналар сифатида кимларни ҳисоблайсиз мазмунидаги саволни ташлаганида шахсан ўзим энг биринчилардан бўлиб Оксана Чусовитинани санагандим. Деярли ҳамма ходимлар уни эътироф этишган. Мен учун у тирик афсона. Чусовитина нафақат ўзбек спорти, балки Олимпиада АФСОНАси. Бунга шак-шубҳа йўқ.

2017 йилнинг 8-июнида афсонавий спортчимиз интервью бериш учун офисимизга ташриф буюрган. Ўзим "Championat.asia" сайтида фаолият юритаман, "Olamsport.com" учун эса зарур бўлганда суратлар олиб бераман. Ўшанда ҳам Камолиддин ака сўраганларидан кейин. Бу сафар эса мендан кимдир интервью жараёнини расмга олиб беришни сўраши шарт бўлмади. Чунки, офисимизга афсонанинг ўзи келганди. Ўша интервью ўзгача кўриниш олганди. Суҳбат тугаганидан кейин журналистлардан ташқари, ҳисобчи, техник ходим, програмистларимизгача ижодий гуруҳ ишлайдиган хонага тушиб келишган. Ҳаммаларининг мақсади - Чусовитина билан бирга суратга тушиш.


Ҳақиқий афсона жуда ҳам оддий инсон, гап-сўзларида бир томчи ҳам кибрни сезмаганман. Жуда оддий ва самимий инсон. Ўша кундан кейин уларга бўлган ҳурматим каррасига ошганди. Бунгача уларни бевосита эмас, билвосита билардим ва мухлис ўлароқ ҳурмат қилардим. Юзма-юз кўришгандан ва ўзаро суҳбатдан кейин эса Оксана опа тасаввуримдагидан ҳам яхшироқ "шахс" эканлигига амин бўлганман.

5 июль санасида "Olamsport.com"да Оксана Чусовитина Токио-2020да байроқдоримиз бўлиши учун бир неча сабабларни келтириб мақола ёзилганди. Ўша мақолада ҳаммаси аниқ-тиниқ келтирилган.

Токио Олимпиадасида Оксана Чусовитинани байроқдор қилиш учун бир неча сабаб


Кейинчалик байроқдор икки нафар бўлишини билганимда ўзимча бунга энг лойиқ спортчиларимиз Оксана Чусовитина ва Баҳодир Жалолов бўлса керак деб ўйладим. 17 июлда Ўзбекистон Миллий Олимпия қўмитаси расмий сайтида Чусовитина ҳамда боксчи Бобоусмон Батуровлар байроқдор бўлишлари ҳақида хабар чиқди. Жалолов 2016 йил Риода байроғимизни кўтарган ва бу сафар бу шарафдан қуруқ қолса унчалик ранжимаса керак деган ҳаёл ўтди ва Чусовитина учун хурсанд бўлдим.

Аммо... Бугун кўпчиликни ҳайратга солган хабар чиқиб келди. Ўзбекистон Миллий Олимпия қўмитаси Бош котиби Ойбек Қосимов "Ўзбекистон 24" телеканалига интервью берган. Унда Қосимов қуйидаги сўзларни айтиб ўтган: "Ўзбекистон байроқдорини тайинлашда авваламбор ҳар бир спорт турида мусобақалар жадвалини инобатга олган ҳолда, қолаверса барча спортчи, делегация аъзоларининг фикрини инобатга олиб, боксчимиз Баҳодир Жалолов ва таэквондочимиз Нигора Турсунқуловага ишониб топширилди".

Айтаверамиз ва қайтаверамиз: Ўзбекистон делегацияси ўз байроқдорини ўзгартиргани маълум бўлди

Фото: Анвар Илясов.


Делегация аъзолари ва спортчилар саккизинчи Олимпиадасига борган афсонага овоз беришмабди. Бўлиб ҳам бу Оксана опа учун охирги Олимпиада. Бу даражадаги афсонамизни қойиллатиб кузатиб қўйишни ҳам эплолмайдиган бўляпмиз. Жалоловга ҳеч қандай эътироз йўқ, потенциал олтин медал келтирадиган ва номдор спортчимиз. Лекин, Чусовитина нега "чопилгани"га тушуна олмаяпман. Чусовитинага потенциал олтин медал эгаси сифатида қараш тўғри бўлмайди. У афсона ва шунча йил давомида қилиб қўйган ва тарих зарварақларига зарҳал ҳарфлар билан ёзиладиган ишлари учун ҳам байроқ кўтариши керак эди. Бу ерда таэквондочи қизимиз Нигора Турсунқуловага ҳеч қандай адоватимиз ёки бошқа ёмон ҳисларимиз йўқ. Шунчаки, Чусовитинадек афсона турганда бошқа спортчи қизларимиз байроқ кўтариб чиқиши тўғри эмасди, менимча.

Байроқдорларимиз ўзгаргани ҳақидаги хабардан маълум вақт ўтгач, Спутник Узбекистан нашри Чусовитинадан бу ҳақда фикр олди. Спортчимиз шундай деган: "Биласизми, нима учун байроқдорликни олиб қўйишганини менга тушунтиришмади. Шунчаки мени бормаслигимни айтишди, тамом.

Мотивацияни ўлдиришди. Бундай қилиш мумкин эмас. Шунчаки тушунтирса бўладику, барчамиз одаммиз, тушунамиз".

Спортчимизнинг юқоридаги сўзларини ўқиб бояги асабийлашиш янада кучайди. Оксана опанинг аҳволини тушуна олмайман, бунақанги ҳолатда кишини тушуниш учун шундай ҳолга тушиш керак. Менга тушунтиришмади... тушунтирса бўладику... мотивацияни ўлдиришди... Шундай афсонани сўнгги Олимпиадасида аъло даражада кузатиб қўйишни "қойиллатаётганлар"га "раҳмат"!!!


Мен учун бугун байроғимизни Очилиш маросимида кўтариб чиқишга энг муносиб спортчимиз Оксана Чусовитина. Ундан бу шарафни олиб қўйилиши унинг даражаси ва ҳурматини озайтириб қўймайди. Мен учун "олтин зангламас" иборасига ҳар томонлама мос тушадиган спортчи у. Шунчаки, Олимпиададаги энг "катта" спортчимизга жуда катта руҳий зарба беришди.

Фото: Анвар Илясов.

Муаллиф : Tolibjon Qosimov
Рейтинг: +40   

Фикрлар

+32   
23 июл 15:04:08
Totalizator kerakmas bizga
kotlar galasi egallab olgan vatanimiz tepasini
+24   
23 июл 15:08:03
Kamol505.
росса суким келиттию нима киламан узимга гунох ортириб. Виждони йукларга гапирган бир тийин
+18   
23 июл 16:10:37
Тож
Ўз афсонасини химоя қила олмаган Ўзбекистон МОҚ ва спорт делегациясига уят, уят, уят, уят! Сени ўрнингда бошқа мамлакат бўлганида ҳамманинг кўз ўнгида ўз афсонасини қўлларида кўтариб чиқарди. Шархловчилар хам ноль. Мана хозирги шарҳловчилар хам фақат мияни эговлаяпти. Хали кўрасиз Чусовитинани чиқишини "мана, кўринди, югурди, ўхшамади" деб шархлайди худди аввалги Олимпиадада бўлганидек. Кўзларимга еш келган эди. Чусовитинани кимлигини билмасанг нега шарҳлайсан? Россияга олсам шархловчилар ўрнидан туриб олқишлашди. Унинг йўналишида тенг келадиган спортчи йўқ, деб ўн дақиқа гапиришган. Бизникилар эса мана, кўринди, югурди, ўхшамади, дейди-я! Позор, позор, позор! Бу йил хам бирорта тўнка шархловчини қўйинглар спорт тв.
+15   
23 июл 17:00:33
SHER ANGIRSKI
Ана ватанпарвар рахбарлар. Булардан нима кутиш мумкин.
+13   
23 июл 17:03:51
SHER ANGIRSKI
Оксана мы свами! Удачи, удачи, удача, удача вам!
+13   
23 июл 16:01:15
Фуркат Саидмуратов
Хукумат рахбарлари ахмоклиги , спортга хам утибдиде .......бу ахмок ойбек косимов бир спорт билан шугиллаб котирмаган . Бунака ахмоклар нега карор кабул килади ? Нега спортчилар узи хал килмийди байрокдорларни. . Оксана Чусовитина эса Узбек Халкини спортаги энг яхши афсонаси ва Халк ни ёкимтойи ....Чусовитина дек гимнастикачи дунёда булмаган ва бундан кейин хам булмаса керак . 46 ешда олимпиадада иштрок этиш хаммага хам эмас. Энг ачинарлиси каердаги ахмок лар афсоналар устидан карор чикариши.
+12   
23 июл 15:10:12
ALISHER(FCB)
Баходир вв Нигора отказать Килишлари кере, это было бы уважение
+11   
23 июл 16:16:19
Тож
Битта таклифим бор. Оксана Чусовитинани Токиодан қайтишини мухлисларнинг ўзи кутиб олиши керак. Хўш, нима дейсизлар? Бизнинг ПОҚ бу хақда ўйламайди.
+10   
23 июл 20:34:23
Мирзохид Аюпов
Чусовитина байрокдор булишига муносиб эди
+10   
23 июл 16:41:19
Xolid Nurmanov
ТФФУУУУ МООООКККК
+10   
23 июл 15:22:00
Farrux Mustafoyev Qorako'l 00667
Nimalar bo'lyapti olimpiyadan oldin umuman tushunarsiz, bunaqasini ko'rmaganman, inson qadri qani, qanday qilib Oksanaga tushuntirilmaydi, dastlab e'lon qilib keyin o'zgartirish unga nisbatan haqoratku? Nimalar qilganingizni tushunib yetayapsizlarmi o'zi, nahotki ko'pchilik shuni xohlagan bo'lsa sabab? Olimpiya qo'mitasida o'zi kimlar ishlaydi, hamma narsa asoslantiriladi degan umid b.n kutamiz, bugunning o'zida favqulodda yig'ilish chaqirib masalani ko'rib chiqib aybdorlarga chora ko'rinib, Oksana b.n shaxsan olimpiya qo'mitasi raisining o'zlari gaplashishi kerak, aks holda bu hurmatsizlik natijaga ham ta'sir qilmay qolmaydi, sportchilarning ham shaxti tushadi!
+9   
23 июл 15:06:08
Nasaf n_1
Bekor qilishdi Oksana olib chiqishi kerak edi bayrog'imizni
+7   
23 июл 20:20:29
Miranchuk1
Нигора Турсунқулова ни оркасида кимдир борда
+7   
23 июл 17:13:07
Sardor Real 92
Делегатсияда кераксия мансабдаги одамлар бор Р Эрматов ва яна шунга ухшаганлар Узбекистонни парот килди энг катта сардоримизни рухий синдирди ёки вазирликдан тел булдими палончини кизи кутариш керак деб
+7   
23 июл 16:51:34
Realmadridnomberwon
STERILOK фойдаланувчининг фикрига жавоб бериш
Айрим уртолар вақт бир жойда қотиб туришини жудаям исташади,лекин ундай булмайди йиллар утиябди давр узгарябди чусаветинадан ҳам кучлироқ спортчи ёшларимиз чиқиб келябди келажакда ҳозирги ёшлардан ҳам кучлироқ спорчиларимиз пайдо булишига 100% ишонаман,шундай экан фалончадан байроқдорликни олиб қуйишибди деб хафа булишга хожат йуқ,утмиш бн эмас келажака интилиб яшаган одамлар доим олдинда юришади,50ни қоралаб қолган чусаветинага байроқ кутартиргандан ёш умидли ёшларимизи қулига байроқни бериб уларни духини янада кутарганимиз яхшироқ эмасми?так што купро умидли ёшларни купроқ қулаб қуватлайлик фахрийларга буюк хизматлари учун чуқур минатдорчилик билдирайлик
Anashu 30 qoralaganlar nega unda 50ga kirganni yutib olimpiadaga borisholmadi yosh tanlamaydi sport malades 50ga kirib ham olimpiadaga borsa
championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика