"Ҳамюртлар хотираси": "Пахтакор"дан 11:0

Mirjalol Normatov
16 апр 2018
Бугун Тошкент вилояти яшил майдонларида "Ҳамюртлар хотираси" футбол турнирига старт берилди.

Тошкент вилояти футбол федерацияси ташаббуси билан ўтказилаётган мазкур мусобақа - "Пахтакор-79" аъзолари Михаил Ан, Владимир Федоров, Олим Аширов хотирасига бағишланади. Бу футболчилар Тошкент вилояти заминида таваллуд топишган. Беллашувларда 2005 йилда туғилган ўсмирлардан иборат 53 жамоа иштирок этмоқда. Қатнашчилар 7 минтақага бўлинган ҳолда (Янгийўл, Халқобод, Қибрай, Қуйичирчиқ, ТашДАУ, Аҳмад Яссавий) ғолиблик учун ўзаро баҳс юритишмоқда.

"Аҳмад Яссавий" (Юқоричирчиқ тумани) стадионида кечган қарама-қаршиликда Тошкент вилояти терма жамоаси (мураббий Д.Жалимов) "Аҳмад Яссавий" жамоасига қарши майдонга тушиб, 3:1 ҳисобида зафар қучди. Яна бир ўйинда ёш "пахтакор"чилар "Қибрай" жамоасини йирик 11:0 ҳисобида мағлуб этди.

Маълумот учун, ярим финал ва финал баҳслари 21 ва 22 апрель кунлари "Қибрай" стадионида ўтказилади.


Mirjalol NormatovМуаллиф
Манба: championat.asia