UZ

Сўнгги янгиликлар

15:55Амир Тўрақулов: "Жамоа бўлиб ҳаракат қилдик ва шу туфайли ғалабага эриша олдик"  0 15:12"Бунёдкор" "Нефтчи"ни Фарғонада мағлуб этган ўйиндан ФОТОГАЛЕРЕЯ  0 14:32"Реал" испаниялик ярим ҳимоячисини 10 миллионга сотишга қарор қилди  0 14:01Сульшер "Бешиктош"дан кетган тақдирда, унинг ўрнига ким келиши мумкинлиги маълум  1 13:36Муҳим голлар панорамаси: Сардор Абдунабиев яна "Нефтчи"ни жазолади  1 13:03"Лос-Анжелес" Сонга йилига 20 млн доллар таклиф қилди. МЛСда фақат Месси кўпроқ маош олади - 20,45 млн  1 12:35Бруну Фернандеш "Манчестер Юнайтед"да қолади  0 12:08ПСЖ 68 млн евролик трансферни амалга оширмоқда  4 11:32"Реал" ва "Барселона" "Челси" форвардига даъвогарлик қилмоқда  4 10:54Хоразмлик мухлисларга хушхабар. "Хоразм" уйига қайтмоқда  9 10:42ПСЖ футболчисини "Галатасарой"га таклиф қилди  2 10:07"Манчестер Юнайтед" "Барселона" футболчисига 70 миллион евро таклиф қилди  1 09:30Русланбек Жиянов: "Иккинчи таймда ўйинимиз очилди"  2 09:02Жиззахдаги стадион "ёнган" учрашувдан ГАЛEРEЯ  0 08:33Ўртоқлик учрашуви. Ҳусанов майдонга тушган баҳсда "Манчестер Сити" ғалаба қозонди  4

Ҳамробековнинг мактуби: "Қашқадарё халқига раҳмат" Янгиликлар

Ҳамробековнинг мактуби: "Қашқадарё халқига раҳмат"

"Насаф"дан "Пахтакор"га ўтган ярим ҳимоячи Одилжон Ҳамробеков ўзининг инстаграмдаги саҳифаси орқали собиқ клуби ва мухлислар билан илиқ хайрлашди.

"Ассалому алайкум "Насаф" жамоасидаги яқинларим! Ҳаммага катта раҳмат айтаман! Сизлар билан биргаликда ажойиб дамларни ўтказганман. Бундан фахрланаман! Агарда "Насаф" жамоасига озми-кўпми ёрдам берган бўлсам, бундан жуда хурсандман. Қашқадарё халқига раҳмат! Яхши ва ёмон кунларда қўллаб-қувватлаган мухлисларга катта раҳмат! Биз дўстона хайрлашсак, мен бундан жуда хурсанд бўламан. "Насаф" жамоасида ажойиб авлод, янги ёшлар етишиб чиқмоқда. "Насаф"даги ака-укаларимга янги бошланажак мавсумда омад тилайман! Бу жамоадан қандай футболчилар кетишди. Лекин клуб танлаган йўл ва раҳбарият ҳамда мураббийларнинг меҳнати, жонкуяр мухлислар туфайли "Насаф" ажойиб жамоа бўлиб қолаверади. Мен "Насаф" футбол клуби тарбияланувчиси бўлганимдан фахрланаман", - деб ёзади Одилжон Ҳамробеков ўзининг "Instagram"даги саҳифасида.

Маълумот ўрнида: Ҳамробеков 2013 йилдан бошлаб "Насаф" жамоасининг асосий таркиб футболчиси ҳисобланади. Футболчи "Насаф" сафида ички чемпионатда ҳозирга қадар 100 учрашувда майдонга тушган ва 2та гол муаллифига айланган.

Эслатиб ўтамиз, "Насаф" тарбияланувчиси ҳисобланган Одилжон Ҳамробековни "Пахтакор" кеча трансфер қилди. Тошкентликлар футболчининг трансфери учун қаршиликларга 2,5 миллиард пул тўлашди. Шунингдек, "Насаф" Ҳамробековнинг кейинги эҳтимолий трансферидан 20 улушини сақлаб қолди. Агарда "Пахтакор" кейинчалик футболчини сотадиган бўлса, унда ўша маблағнинг 20% улуши "Насаф" ғазнасига тушади.

Рейтинг: +66   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика