UZ

Сўнгги янгиликлар

21:40Ўқинг, қизиқ! Максим Саррафнинг онаси ПФЛдан миннатдорлигини билдирди  2 21:40"Сирдарё ФА" бош мураббийи: "Кубок ўйинлари биз учун тажриба мактаби бўлаяпти"  0 21:25"Дўстлик" бош мураббийи Шуҳрат Қурбонов: "Ўзгаришларсиз футбол бўлмайди"  0 21:05"Барселона"ни таслим этган Усмон Дембеле ЕЧЛда ҳафта ўйинчиси деб топилди  7 20:44Муҳсин Низомиддинов: «Ҳар икки жамоани ажойиб ўйин билан табриклайман»  0 20:32Футзал бўйича Осиё Кубоги. Ўзбекистон иккинчи турда Ироқни мағлуб этди  7 20:30Максим Шацких: "Захирада деярли ёш болалар ўтиришди"  6 20:10U-23 Осиё Кубоги. Корея Ли Ён Жуннинг дубли эвазига Хитойни мағлуб этди  1 19:54Ўзбекистон Кубоги. "Нефтчи" Сирдарё ФАга 5 та гол урди, "Металлург" ишончли ғалабага эришиб, плей-оффга чиқди, "Қўқон-1912" сафарда "Пахтакор" билан дуранг ўйнади  22 19:29Ўзил "Эл Класико" даражаси тушишида "Барселона"ни айблади  8 19:05Ўзбекистон Кубоги. "Пахтакор" – "Қўқон-1912" 0:0. Highlights  1 18:45"Камп Ноу"нинг очилиш санаси маълум бўлди  2 18:20АПЛнинг икки жамоаси "Лейпциг" ҳужумчисига даъвогар  1 17:50Мерсон: "Манчестер Сити" "Реал"ни шарманда қилди"  39 17:23АПЛнинг топ-клублари "Кристал Пэлас" вингерига қизиқишмоқда  0

Ҳамробеков, Раҳмонов ва Эргашев 2 та, Ғуломов 4 та ўйинга дисквалификация қилинди — Тартиб-интизом қўмитаси қарорлари Янгиликлар

Ҳамробеков, Раҳмонов ва Эргашев 2 та, Ғуломов 4 та ўйинга дисквалификация қилинди — Тартиб-интизом қўмитаси қарорлари

Ўзбекистон футбол ассоциацияси Тартиб-интизом қўмитасининг навбатдаги йиғилиши бўлиб ўтди. Унда сўнгги турлар доирасида бўлиб ўтган учрашувлардаги интизомий ишлар кўриб чиқилди.

АГМК – "Металлург"

Ўзбекистон Суперлигасининг 14-туридан ўрин олган АГМК – "Металлург" баҳсида мезбонлар вакили Сардор Раҳмонов рақибининг тўпиғига оёғининг таг қисми билан сакраб зарба бергани учун майдондан четлатилган.

Тартиб-интизом қўмитасининг қарорига кўра, Сардор Раҳмоновга (АГМК) нисбатан 2 та ўйинга дисквалификация қилиш ва жарима интизом чораси қўлланилди.

"Сўғдиёна" – "Бунёдкор"

Ўзбекистон Суперлигасининг 14-туридан ўрин олган яна бир учрашув "Сўғдиёна" – "Бунёдкор" ўйинида меҳмонлар вакили Даврон Эргашев рақиб билан курашда рақиб оёғининг ҳимояланмаган қисмига бутсасининг таг қисми билан сакраб зарба берган. Бош ҳакам ушбу вазиятда Эргашевни майдондан четлаштирган.

Тартиб-интизом қўмитасининг қарорига кўра, Даврон Эргашевга ("Бунёдкор") нисбатан 2 та ўйинга дисквалификация қилиш ва жарима интизом чораси қўлланилди.

"Қўқон-1912" – "Нефтчи"

Ўзбекистон Суперлигасининг 14-туридан ўрин олган "Қўқон-1912" – "Нефтчи" учрашувида меҳмонлар футболчиси Аббосжон Ғуломов рақиб тизза қисмига тўпсиз вазиятда оёғининг таг қисми билан сакраб зарба бергани учун майдондан четлатилган.

Тартиб-интизом қўмитасининг қарорига кўра, Аббосжон Ғуломовга (“Нефтчи”) нисбатан 4 та ўйинга дисквалификация қилиш ва жарима интизом чораси қўлланилди.

"Насаф" – "Сурхон"

Coca Cola Суперлигасининг қолдирилган 5-тур доирасидаги "Насаф" – "Сурхон" баҳсида меҳмонларнинг ёрдамчи мураббийи Мигель Альварес техник зонада учрашув трансляциясини планшет орқали кузатиб бориб, бош ҳакам қарорларига шу орқали кетма-кет эътироз билдиргани учун қизил карточка билан жазоланган.

Тартиб-интизом қўмитасининг қарорига кўра, Мигел Алварез Санчезга ("Сурхон") нисбатан 2 та ўйинга дисквалификация қилиш ва жарима интизом чораси қўлланилди.


"Сўғдиёна" – "Пахтакор"

Coca Cola Суперлигасининг қолдирилган 11-тур доирасидаги "Сўғдиёна" – "Пахтакор" учрашувида меҳмонлар футболчиси Одилжон Ҳамробеков рақиб ўйинчисига нисбатан тажовузкор хатти-ҳаракат қилганлиги учун майдондан четлатилган.

Тартиб-интизом қўмитасининг қарорига кўра, Одилжон Ҳамробековга ("Пахтакор") нисбатан 2 та ўйинга дисквалификация қилиш ва жарима интизом чораси қўлланилди.

"Динамо" – "Насаф"

Coca Cola Суперлигасининг қолдирилган 11-тур доирасидаги “Динамо” — “Насаф” баҳсида мезбонларнинг жисмоний тайёргарлик бўйича мураббийи Анатолий Курлаев бош ҳакам шаънига ҳақоратли сўзлар ишлатгани учун қизил карточка билан жазоланган.

Тартиб-интизом қўмитасининг қарорига кўра, Анатолий Курлаевга (“Динамо”) нисбатан 3 та ўйинга дисквалификация қилиш ва жарима интизом чораси қўлланилди.


"Насаф-фарм" – "Пахтакор-79"

Биринчи лига 12-туридан ўрин олган "Насаф-фарм" – "Пахтакор-79" учрашувида мезбонлар футболчиси Жавоҳир Жумаев рақибига нисбатан қўлининг тирсак қисми билан зарба берган.

Тартиб-интизом қўмитасининг қарорига кўра, Жавоҳир Жумаевга (“Насаф-фарм”) нисбатан 2 та ўйинга дисквалификация қилиш интизом чораси қўлланилди.


"Локомотив БФК" – "Чиғатой"

Биринчи лига 12-туридан ўрин олган "Локомотив БФК" – "Чиғатой" баҳсида меҳмонлар мураббийи Дмитрий Ким бош ҳакам шаънига ҳақоратли сўзлар ишлатгани учун майдондан четлатилган.

Тартиб-интизом қўмитасининг қарорига кўра, Дмитрий Кимга (“Чиғатой”) нисбатан 2 та ўйинга дисквалификация қилиш интизом чораси қўлланилди.


АГМК – "Металлург"

U-21 чемпионатининг 14-тури доирасидаги АГМК – "Металлург" баҳсининг 64-дақиқасида мезбонлар футболчиси Сарвар Аблаев тажовузкор хатти-ҳаракати билан рақиб ўйинчисига қўполлик ишлатган. У рақибининг тизза қисмига бутсасининг юз қисми билан зарба берган ва майдондан четлатилган.

Тартиб-интизом қўмитасининг қарорига кўра, Сарвар Аблаевга (АГМК) нисбатан 3 та ўйинга дисквалификация қилиш интизом чораси қўлланилди.


"Сурхон" – "Олимпик" 

U-21 чемпионатининг 14-тури доирасидаги "Сурхон" – "Олимпик" учрашувида меҳмонлар вакили Суннатиллоҳ Ҳамиджонов рақиб футболчисининг юз қисмига зарба берганлиги учун майдондан четлатилган.

Тартиб-интизом қўмитасининг қарорига кўра, Суннатиллоҳ Ҳамиджоновга ("Олимпик") нисбатан 3 та ўйинга дисквалификация қилиш интизом чораси қўлланилди.


"Турон" – "Қўқон-1912"

U-19 чемпионатининг 9-тури доирасидаги "Турон" – "Қўқон-1912" баҳсида мезбонлар вакиллари Отабек Агеев ва Руслан Маҳкамов ҳамда меҳмонлар футболчиси Хабибуллоҳ Шариповлар ўртасида муштлашув юз берган.

Тартиб-интизом қўмитасининг қарорига кўра, Отабек Агеев ва Руслан Маҳкамов (ҳар иккиси “Турон”) ҳамда Хабибуллоҳ Шариповга (“Қўқон-1912”) нисбатан 3 та ўйинга дисквалификация қилиш интизом чораси қўлланилди.


"Пахтакор" – АГМК

U-19 чемпионатининг 11-туридан ўрин олган "Пахтакор" – АГМК учрашувида меҳмонлар мураббийи Руслан Гамадеев бош ҳакам шаънига ҳақоратли сўзлар ишлатгани учун қизил карточка билан жазоланган.

Тартиб-интизом қўмитасининг қарорига кўра, Руслан Гамадеевга (АГМК) нисбатан 2 та ўйинга дисквалификация қилиш интизом чораси қўлланилди.


"Хоразм" – "Қизилқум"

U-19 чемпионатининг 11-туридан ўрин олган "Хоразм" – "Қизилқум" баҳсида меҳмонлар футболчиси Азим Тошпўлатов ҳакам шаънига ҳақоратли сўзлар ишлатгани учун майдондан четлатилган.

Тартиб-интизом қўмитасининг қарорига кўра, Азим Тошпўлатовга (“Қизилқум”) нисбатан 3 та ўйинга дисквалификация қилиш интизом чораси қўлланилди.


"Локомотив" – "Машъал" 

U-19 чемпионатининг 11-туридан ўрин олган "Локомотив" – "Машъал" учрашувида мезбонлар футболчиси Миржалол Норқобилов рақиб футболчиси шаънига ҳақоратли сўзлар ишлатгани учун майдондан четлатилган.

Тартиб-интизом қўмитасининг қарорига кўра, Миржалол Норқобиловга (“Локомотив”) нисбатан 2 та ўйинга дисквалификация қилиш интизом чораси қўлланилди.


"Насаф" – "Шўртан"

U-19 чемпионатининг 11-туридан ўрин олган "Насаф" – "Шўртан" баҳсида мезбонлар футболчиси Асилбек Қўзибоев рақиби Бобур Ҳамроев билан оғзаки жанжалга киришган.

Тартиб-интизом қўмитасининг қарорига кўра, Асилбек Қўзибоев (“Насаф”) ва Бобур Ҳамроев (“Шўртан”)га нисбатан 2 та ўйинга дисквалификация қилиш интизом чораси қўлланилди.


"Қизилқум-W" – "Навбаҳор лочинлар-W"

Ўзбекистон аёллар Олий лигасининг 12-туридан ўрин олган "Қизилқум-W" – "Навбаҳор лочинлар-W" учрашувида меҳмонлар футболчиси Фотима Ураимжонова рақиб ўйинчисининг оёқ қисмига қасддан зарба берди.

Тартиб-интизом қўмитасининг қарорига кўра, Фотима Ураимжоновага (“Навбаҳор лочинлар-W”) нисбатан 3 та ўйинга дисквалификация қилиш интизом чораси қўлланилди.

Рейтинг: +3   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика